Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Мирзиёев ўзбек куч ишлатар тизимларидан танқидий кайфиятдаги журналистларни тинч қўйишни талаб қилди

Усмон Ҳақназаров: Мирзиёев ўзбек куч ишлатар тизимларидан танқидий кайфиятдаги журналистларни тинч қўйишни талаб қилди
06 Ağustos 2017 - 21:12 'да юкланди ва 2420 марта ўқилди.

Шу йилнинг 3 август куни Шавкат Мирзиёев маданият, санъат, адабиёт ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Ушбу учрашувдан сўнг президент Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан мажлис ўтказди. Шундай қилиб…

Раҳбарларнинг тор таркиби билан ёпиқ мажлис

Шавкат Мирзиёев мажлис қатнашчиларига мурожаат қилиб, юқорида санаб ўтилган ташкилотларнинг раҳбарлари ўзларининг ҳорижий, мухолиф ва танқидий кайфиятда бўлган бошқа оммавий ахборот воситалари вакилларига бўлган муносабатларини тубдан ўзгартиришлари лозимлигини таъкидлаган.

“Ҳорижий, мухолиф ва танқидий кайфиятда бўлган бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятига нисбатан муносабатларимизни тубдан ўзгартириш ва қайта кўриб чиқиш вақти келди. Уларнинг танқид ва компроматга тўла мақолаларини, бизнинг камчилик ва муаммоларимизни кўрсатиб берувчи ойна сифатида қабул қилишимиз керак. Улар бизнинг мамлакатимизга таҳдид солишмайди, аксинча, муаммоларни топиш ва бартараф қилишга ёрдам беришади. Мен, масалан, мамлакатдаги ҳақиқий аҳвол ҳақида сизларнинг илҳомбахш ҳисоботларингиздан кўра, “Озодлик” радиоси, “Би-Би-Си” ва баъзи мухолифат сайтларидан, шунингдек ижтимоий тармоқлардан биламан. Шунинг учун мен ҳамма вақт қайтараман, сизлар мени алдай олмайсизлар”, – деган Ўзбекистон президенти.

Мамлакат раҳбари МХХ раиси Рустам Иноятовдан, мухолиф ва танқидий кайфиятдаги журналистлар, шунингдек умуман, бошқача фикрлайдиган ватандошлар киритиладиган ҳар хил қора рўйхатларни тузишни бас қилишни сўраган. Шунингдек Мирзиёев Ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга ҳам, шу йилнинг 1 август куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси подполковниги маҳаллий журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг фаолиятига тўсқинлик қилгани учун ўз эътирозини билдирган.

Яқинда ташқил қилинган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев ҳам, иттифоқнинг Сурхондарё вилоят бўлими, Музробод туманида қизларнинг ҳижобини ечиш тадбирини уюштиргани учун гап эшитган. “Мени эшит, сенинг қизларнинг рўмолини ечишдан бошқа ишинг йўқми?! Уларни ўз ҳолига қўй! Қандай ҳохлашса, шундай юришсин. Ижтимоий тармоқларни ўқи, одамларнинг фикрини ўқи. У ерда одамлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бу – аёлларнинг паранжисини ечган совет Комсомолининг авлоди эканлигини ёзишаяпти.”,- деган Мирзиёев Қ.Қуранбоевга мурожаат қилиб.

Сўз эркинлиги мавзусига қайта туриб, Шавкат Мирзиёев ёпиқ мажлис қатнашчиларидан, журналистларнинг ҳатто туҳмат ва ёлғон материалларига ҳам тоқат билан ёндашишни сўраган. “Журналистлар ҳақиқатни ёздими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Аммо мен тан олишим керак-ки, ҳорижий ва мухолиф оммавий ахборот воситалари асосан ҳақиқатни ёзишмоқда ва реал муаммолар ҳақида бонг уришмоқда”, – дея қўшимча қилган Ўзбекистон президенти. Шундай қилиб…

Сўнгсўз ўрнида

Ушбу йилнинг 3 август кунги бўлиб ўтган ёпиқ мажлисда президент Мирзиёев томонидан қўйилган талаблар, фақатгина оммавий ахборот воситалари ҳақидаги ўзбек қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари фаолиятини ҳақиқий эркинлаштиришга қаратилган қадамлар қўйилгандан сўнг ҳаётга тадбиқ қилиниши мумкин.

Унгача эса бу чиқишни ҳақиқий сўз эркинлиги ва ошкораликка эришиш йўлидаги президент Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси сифатида кўриш мумкин.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
06.08.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Эслатма.
    Жаноб Мирзяев камокларда ётган , ит азобини еятган муъмин мусулмонлардан 90%ти беайб факат соф иймони йулида Роббим Аллох дегани учун 20йиллаб ётибди! Уларнинг авозини сиз эшитмасангиз Аллох эшитиб турибди. Уларни тезда Куйиб юбориб оклаш керак! Уларнинг айбсизлигини бутун халк ва Хак таъоло хам булиб турибди! Мазлумларни дуосини Аллох Кобул килади, улар билан Аллох орасида тусик йук! Агар дуо ижобат булса сизга хич ким ёрдам бераолмайди Каримовага ёрдам бераолмаганидек! Шу боис мусулмон элининг дуосини олиш учун КЕЛАЁТГАН мустакиллик байрамига умумий авф эълон килинг??? Мен уйлайман шундай эзгулик учун сизга эл дуои хайр килади! Дуо олишга шошиласиз Деб умуд кидаман!!!

    07/08/2017 17:20
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар