Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Рўйхатдан ўтмай пойтахтда яшаётган 4 ярим минг кишига маъмурий чора кўрилди

Рўйхатдан ўтмай пойтахтда яшаётган 4 ярим минг кишига маъмурий чора кўрилди
07 Ağustos 2017 - 9:53 'да юкланди ва 601 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Тошкентда 30 июлдан бери ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида рўйхатдан ўтмай пойтахтда яшаётган 4 ярим минг кишига маъмурий чора кўрилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси сайтида берилган маълумотга кўра, Мустақиллик байрамининг 26 йиллигини нишонлашга тайёргарлик доирасида ўтказилган тадбир давомида “қўп қаватли уйлардаги 96 минг 864 та хонадон, якка тартибдаги 34 минг 380 та хонадон ва 5 минг 452 та корхона-ташкилотлар текшириб чиқилган”.

Натижада, жами 4 минг 479 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шундан рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилаётган шахсларга нисбатан 4 минг 265 та, пропискаси бўлмаган шахсларга турган жойи бўйича яшашига йўл қўйгани учун жами 146 нафар хонадон эгалари ва пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлиги учун жами 68 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Текширув жараёнида ИИВ идораларига олиб келинган шахслар билан тезкор-профилактик суҳбатлар ўтказилган. Шундан 59 нафар шахс ИИББнинг Реаблитация марказига жойлаштирилган ҳамда 78 нафар вояга етмаган ўсмирлар Вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган.

Ҳисобда турувчи шахслар билан профилактик тушунтириш суҳбатлари ўтказилгани, шу билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этган жами 456 нафар шахслар профилактик ҳисобга олингани ҳам маълум қилинди. Мавзе ва махаллаларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашмақсадида кўп қаватли уйларга қўшимча 86 та видеокузатув камералари ўрнатилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар