Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мамадали Маҳмуд ва Муҳаммад Бекжон “назоратдагилар рўйхати”дан ўчирилган

Мамадали Маҳмуд ва Муҳаммад Бекжон “назоратдагилар рўйхати”дан ўчирилган
07 Ağustos 2017 - 18:05 'да юкланди ва 657 марта ўқилди.

Таниқли ёзувчи Эврин Турон – Мамадали Маҳмуд ўзи яшайдиган Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани раҳбарлари ташкил этган учрашувга чақиртирилган.

Ёзувчининг Би-би-сига айтишича, учрашув Жисмоний тарбия институти биносида бўлиб ўтган.

Туман ҳокими, прокурори, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари уюштирган учрашувга 60 тача “рўйхатдаги инсон” таклиф қилинган.

Улар орасида тахминан 15 рўмол ўраган аёл бор эди, дейди адиб.

Расмийлар рўйхатдан ўчирилганларнинг исм-шарифини ўқиб эшиттирганлар.

“Лекин менинг исми-шарифимни эълон қилишмади. Ички ишлар бўлими вакилидан сўраганимда, “учрашувда қатнашганларнинг ҳаммаси назоратдан чиқарилди”, деб айтди, деди Мамадали Маҳмуд.

“Озодликка чиққанимга 4 йил бўлган бўлса ҳам мен ва ўғлим ҳар ойда тилхат ёзиб бериб турардик, ҳар Янги йил, Мустақиллик байрамлари олдидан ўзимизнинг қаерда эканимизни хабардор қилиб туришимиз шарт эди”, дейди ёзувчи.

Дунёдаги қамоқда энг узоқ сақланган журналист Муҳаммад Бекжон шу йил февралида озодликка чиқарилди, ҳозир у Хоразм вилояти Янгибозор туманида истиқомат қилмоқда.

Муҳаммад Бекжоннинг Би-би-сига айтишича, “назоратдаги инсонлар рўйхати”дан чиқарилгани ҳақида ўзига хабар беришгани йўқ.

“Аммо қамоқдан чиққанимдан буён келиб тилхат ёздириб кетишаётганди, бир ярим ойдан буён келишмаяпти”, деди журналист.

Август ойининг бошида футбол шарҳловчиси ва диний радиоэшиттиришлари билан танилган журналист Хайрулла Ҳамидов “қора рўйхатдан чиқарилган”.

Би-би-сига маълум бўлишича, Ўзбекистон қамоқхонасида 23 йил 4 ой сақланган Самандар Қўқоновни ҳам жамият учун таҳдид деб билинадиган шахслар рўйхатидан чиқаришгани ҳақида хабардор қилишгани йўқ.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти фаоллари билан учрашувда “нотўғри йўлга кириб қамалган” инсонлар ва уларнинг қариндошларига нисбатан давлат томонидан нотўғри муносабат кўрсатилганини тан олди.

Президент Мирзиёев топшириғи билан Ўзбекистондаги минглаб диндорлар халқ тилида “қора рўйхат” деб аталган рўйхатдан чиқарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мусуломонлар идорасидаги манба 10 мингдан ортиқ инсоннинг ушбу рўйхатдан чиқарилишини ва уларни маҳаллий имомлар кафилликка олишини маълум қилган.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Ўхшаш хабарлар