Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Камбағал бўлиш – айб эмас. Бой бўлиш ҳам…

Камбағал бўлиш – айб эмас. Бой бўлиш ҳам…
08 Ağustos 2017 - 7:00 'да юкланди ва 620 марта ўқилди.

Камбағал бўлиш – айб эмас. Бой бўлиш ҳам (фақат ҳалол тадбиркорлик ва ташкилотчилик билан) айб эмас! Фақат бу ҳолатларнинг келиб чиқиш илдизларига эътибор берган ҳолда ҳулоса чиқаришимиз ва фикр айтишимиз керак…

Баъзан бундай ҳолатлар вужудга келишига мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий муҳит сабаб бўлиши мумкин…

Ундан ташқари, доимий табиий ҳолатлар ҳам бор…

Масалан, кимдадир ташкилотчилик ва бойлик орттириш қобилиятлари бўлади.

Бошқа бировлар – умрини бошқа ишларга, масалан, ижодий ишларга бағишлагиси келади. Бу каби ижодий изланишлар, балки, санъат соҳасида, адабиёт соҳасида, дунёвий илмлар соҳасида ёки техника соҳаларида бўлиши мумкин.

Бу ҳил одамларнинг моддий бойлик орттириш йўлидан юришга вақтлари ҳам, имконлари ҳам бўлмайди…

Бошқа бировлар эса, умрларини тинч меҳнат билан, оила қувончлари билан ўтказишни афзал кўрадилар… Булар ҳам ортиқча бойлик орттириш билан ишлари бўлмайди. Меҳнат қиладилар ва меҳнатлари ҳисобига оилаларини тебратадилар… Улар шу билан ўзларини бахтли ҳис қиладилар.

Бунинг учун уларни айблаш ҳам фаросатсизликдан бошқа нарса эмас…

Буларнинг ҳаммаси – жамиятимизнинг ўзакларидирлар.

Сиёсий муҳит бу ҳолатлар орасида мувозанатни сақлаб туришга, камбағал меҳнаткашларни, ўзларининг умрларини ижодий ишларга, илм олиш йўлига бағишлаганларни қашшоқ ва муҳтож ҳолатга тушиб қолмасликларига восита бўлиши керак…

Шундагина жамиятнинг табиий ривожланиш йўллари очилган бўлади…

Ёдгор Обид

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
ЕХҲТ анжуманида расмийлар Б.Абдуллаев ҳақидаги саволларни очиқ қолдирди
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Ўхшаш хабарлар