Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қоғоз пуллар, гулга айланди…

Қоғоз пуллар, гулга айланди…
11 Ağustos 2017 - 6:00 'да юкланди ва 856 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Жараён

Қоғоз пуллар, гулга айланди,
Тувакка ёйилиб кетди ўқ илдиз.
Қариб, сахий бўлганда бахил,
Қолди ўзи уйида ёлғиз.

Тувакдаги гуллардан бошқа
Қолмаганди бирор яқини.
Аждарҳога айланиб бир тун,
Гуллар ютди, охир қарини.

Ёлғизликка бермадилар дош,
Ўзбек эмас эдилар улар.
Талончини қароқчи урди,
Миллатпарвар чиқди, бу гуллар.

* * *

(“Хаёл етмас манзиллар”)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар