Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳақданмас, миршабдан қўрқар оломон…

Ҳақданмас, миршабдан қўрқар оломон…
11 Ağustos 2017 - 8:00 'да юкланди ва 569 марта ўқилди.
ҚАЧОН БИРЛАШАДИ БУ ЭЛ, Ё ТАНГРИМ?!

Ҳақданмас, миршабдан қўрқар оломон,
Закий зотларини айлар тошбўрон.
Эл деганни эзар товони билан,
Элфурушлар эзса, кўтармас сурон…

Муслимман дейди-ю, қилмас ибодат,
Мусулмон амали недир? – Унутган…
Ҳақиқат аҳлининг кўнглин қонатиб,
Каззоб, мунофиқдан илтифот кутган…

Дунёнинг ўткинчи сиёсати деб,
Ўғил бормас ота жанозасига.
Ҳаё, инсоф, ақл, диёнатни “еб”,
Эрк берар ғийбатлар овозасига.

Ўлган биродарин гўштин егандай,
Қилар бир-бировин иғво – тап тортмас.
Ҳайвон бўла туриб, ҳатто фил, туя
Бунча юк – гуноҳни устига ортмас…

Фарзандлар ўгитга осмаса қулоқ,
Дўст – дўстнинг кўзига кулиб чўп суқса,
Жигарнинг жигарга ёвлиги ошиб,
Иллатлар ёприлиб, вабодай юқса…

Эркаклар номусни айласа ғорат,
Шу, ахир, иймоннинг саломатими?
Аёллар эрига қилса хиёнат…
Бу не? – Охирзамон аломатими?

Ё Оллоҳ, бу элнинг ёзуғи недур,
Косаси оқармас, чопони – яғир.
Йўл юриб топгани бир парча нону,
Елкасига ботган гуноҳи оғир…

Кимнинг касофати тутди бу элни,
Ёинки кимларнинг қарғиши тутди?
Жоҳиллик жарига қачон қулади,
Ичидан изтироб игнадай ўтди…

Симиллаб оғриди суяк-суяги,
Оёғи сезмади товон ёриғин.
Худойим, бу элнинг устидан кўтар
Гуноҳин, итқитгин ғафлат чориғин!

Очиқ кўзларига нур бер, илоҳа,
Қалбидан дарча оч – сенга қараган!
Йиринглар отилсин – қонга қоришган,
Халос эт юрагин ёпган ярадан!…

Охират қайғусин дилларига сол,
Соғломлик касб этсин андуҳи-ғами.
Сўқмоқларда сўқир кезмоқдан тўхтат,
Ахир, адашмоқдан қолмади ками…

Халқига отилган ўққа кўксини
Тутганнинг ортидан урганлар пичоқ.
Минг бўлакка бўлар ўзини ўзи: –
Жуз, манғит, қўнғирот, ўр, дашти қипчоқ…

Қачон бирлашади бу эл, Ё Тангрим,
Қачон Ҳаққа қайтар қиз-ботирларим?
Нажот бер, ўйлардан бошларим гангир,
Мени еб қўймоқда хавотирларим…

ШАМСИЯ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
ЕХҲТ анжуманида расмийлар Б.Абдуллаев ҳақидаги саволларни очиқ қолдирди
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Ўхшаш хабарлар