Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сенсация: ўзбек сайтлари Усмон Ҳақназаровнинг сўнгги мақолаларидан бирини чоп этишди!

Сенсация: ўзбек сайтлари Усмон Ҳақназаровнинг сўнгги мақолаларидан бирини чоп этишди!
11 Ağustos 2017 - 11:39 'да юкланди ва 2500 марта ўқилди.

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Nuz.Uz, Hordiq.Uz ва Sputniknews-uz.Сom сайтлари бугун, 2017 йил 11 август куни, аноним муаллиф, Каримов диктатурасининг кўп йиллик ва ашаддий душмани бўлган Усмон Ҳақназаровнинг “Мирзиёев ўзбек куч ишлатар тизимларидан танқидий кайфиятдаги журналистларни тинч қўйишни талаб қилди” мақоласини (https://nuz.uz/sobytiya/25183-usman-haknazarov-mirzieev-potreboval-ot-uzbekskih-silovikov-ostavit-v-pokoe-kriticheski-nastroennyh-zhurnalistov.html), (http://hordiq.uz/2017/08/11/mirziyoev-meni-eshit-qizlarning-rumolini-echishdan-boshqa-ishing-yuqmi/), (http://upost.uz/502436354), (https://zamin.uz/social/24183-mirziyoev-meni-eshit-qizlarning-romolini-echishdan-boshqa-ishing-yoqmi.html) ва (http://sputniknews-uz.com/society/20170811/6015088.html) чоп этишди.

Бу мақола шу йилнинг 6 август куни биринчи марта Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎҲХ) сайтида эълон қилинган эди, кейинчалик қатор мухолифат сайтларида қайта чоп этилди ва ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида кенг тарқалди.

Усмон Ҳақназаров мақоласининг бирданига, Ўзбекистонда рўйхатга олинган бир неча сайтларда қайта нашр қилиниши, аноним муаллиф материалларининг доимий ўқувчилари учун умуман кутилмаган ҳолат бўлди.

Улардан кўпчилиги бу ҳолат, Ҳақназаров томонидан ушбу мақолада баён қилинган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келишини тасдиқлайди, деб ҳисоблашади. Баъзи ўқувчиларнинг фикрича, Ўзбекистон сайтлари ўзбек «Ассанжи-Викиликси» мақоласини ҳукумат рухсатисиз чоп этган бўлишлари мумкин эмас.

Усмон Ҳақназаров аноним муаллиф бўлиб, мана 15 йилдирки Каримов режимининг, айниқса, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбариятининг жиноятларини фош қилиш билан шуғулланиб келади.

Унинг биринчи мақоласи (“Ўзбек сиёсатининг “Кулранг кардинал”и ҳақида”) 2003 йилнинг январ ойида эълон қилинган эди. Сўнгги йилларда Усмон Ҳақназаров ўз мақолаларини Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида эълон қилиб келмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
ЕХҲТ анжуманида расмийлар Б.Абдуллаев ҳақидаги саволларни очиқ қолдирди
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Ўхшаш хабарлар