Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

11 август куни видеоблогер ва журналист Бобомурод Абдулла яқинда Ютубда очган ўз каналида “Ўзбек марши” дея номланган янги ижро қўшиғи клипини тақдим қилди.

Қўшиқ матни ва мусиқасини Бобомуроднинг ўзи ёзган. Бобомурод Абдулла ижроси баъзи ўзбек хонандаларига хос йиғлоқи оҳанглардан йироқлиги билан ажралиб туради.

“Аллоҳдан бошқаси илоҳ эмас”, деган, эй, элим!
Муҳаммад кўрсатган йўлдасан, жафокаш ўзбегим!
Босқинчидан қўрқма, золимга эгилма ҳеч қачон!
Сен ҳур туғилгансан, эркингни алмашма ҳеч замон!

Тупроғинг бўлсин бўстон,
Истиқболинг чароғон,
Йўлдошинг бўлсин иймон,
Жон Ўзбекистон!

Охирги нонини йўқсилга улашган, эй, юртим!
Етим бошин силаб, туҳматларга қолган ўзбегим!
Нонкўрни авф этма, сотқинни кечирма ҳеч қачон!
Мутелик сенгамас, кишанларни кийма ҳеч замон!

Тупроғинг бўлсин бўстон,
Истиқболинг чароғон,
Йўлдошинг бўлсин иймон,
Жон Ўзбекистон!

Меҳнатни дўст тутган, сабрни ёр билган, эй, халқим!
Азобларни енгган, алдовлардан куйган ўзбегим!
Ҳақ тараф олиминг, ўғил-қизинг қўлла ҳар қачон!
Жоҳиллик сенга ёт, маърифат томон бўл ҳар замон!

Тупроғинг бўлсин бўстон,
Истиқболинг чароғон,
Йўлдошинг бўлсин иймон,
Жон Ўзбекистон!

Қудрат Бобожон
мустақил журналист

11 Ağustos 2017 - 12:07 'de eklendi ve 3820 kez izlendi.

Журналист Бобомурод Абдулла сиёсий клипини тақдим этди

11 август куни видеоблогер ва журналист Бобомурод Абдулла яқинда Ютубда очган ўз каналида “Ўзбек марши” дея номланган янги ижро қўшиғи клипини тақдим қилди. Қўшиқ матни ва мусиқасини Бобомуроднинг ўзи ёзган. Бобомурод Абдулла ижроси баъзи ўзбек хонандаларига хос йиғлоқи оҳанглардан йироқлиги билан ажралиб туради. “Аллоҳдан бошқаси илоҳ эмас”, деган, эй, элим! Муҳаммад кўрсатган йўлдасан, жафокаш ўзбегим! […]

Etiketler :
Ўзимизни алдамайлик! Ўзимизни алдамайлик!
Тошкент милицияси соқол қўйиш қонунга зид эмаслигини айтди Тошкент милицияси соқол қўйиш қонунга зид эмаслигини айтди
ИБЛИС ҲИМОЯСИГА ОТЛАНГАН ПУЛСЕВАР ИБЛИС ҲИМОЯСИГА ОТЛАНГАН ПУЛСЕВАР
12 апрель – мустақил ALC TVнинг 25 йиллиги 12 апрель – мустақил ALC TVнинг 25 йиллиги
Мактабни, болаларни, тарбияни эплаёлмаяпсизлар Мактабни, болаларни, тарбияни эплаёлмаяпсизлар
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

SON DAKİKA HABERLERİ
istanbul escort