Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Шуҳрат Ғуломов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Усмон Ҳақназаров: Шуҳрат Ғуломов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
11 Ağustos 2017 - 23:47 'да юкланди ва 4303 марта ўқилди.

(Суратда: Шуҳрат Ғуломов)

2017 йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий суди (Трибунал) МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари, генерал Шуҳрат Ғуломовни, давлатга етказилган 1 ярим миллиард доллар миқдоридаги молиявий зарарни қоплаш шарти билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган.

Суд жараёни давомида маълум бўлишича, Шуҳрат Ғуломов пулларни Ўзбекистондан олиб чиқиш учун, ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Дубай шаҳрида яшаётган, ўзбек махсус хизматларининг нафақадаги офицери Юрий Савинковнинг хизматларидан фойдаланган. Юрий Савинков ўзининг “контора” бўйича ҳамкасбига Ғарб банкларида ҳисоблар очиш ва у ерга Ғуломовнинг пулларини ўтказишга ёрдам берган.

Бундан ташқари, Юрий Савинков Шуҳрат Ғуломовнинг қурол савдосини йўлга қўйишда қатнашган, шунингдек Ғуломовнинг маблағлари ҳисобидан Ғарб мамлакатларида яшайдиган ўзбек мухолифати вакилларини ўлдириш ва суиқасд уюштириш учун тўловларни амалга оширган.

Судя умрбод қамоқ жазоси ҳукмини ўқиб эшиттиргач, Шуҳрат Ғуломовга сўнгги сўз берилган. Суд маҳкамасидаги ўзининг сўнгги нутқида МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари фақат бир оғиз гап айтган: “Барчангиздан нафратланаман!”.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
11.08.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар