Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Би-Би-Си: МХХ (СНБ) генерали Шуҳрат Ғуломов умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Би-Би-Си: МХХ (СНБ) генерали Шуҳрат Ғуломов умрбод қамоққа ҳукм қилинди
12 Ağustos 2017 - 16:05 'да юкланди ва 4425 марта ўқилди.

Тошкентдаги манбаларнинг Би-би-сига айтишича, МХХ (СНБ) раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Би-би-си манбаларининг тасдиқлашича, Ғуломов молиявий зарар етказишда ҳам айбдор деб топилган. Ҳукмни Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий маҳкамаси чиқарган.

Шу йилнинг январ ойида Миллий Хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари 51 ёшли Шуҳрат Ғуломов лавозимидан олиниб, СНБнинг Сурхондарё вилояти бошқармасига ўтказилгани хабар берилган эди.

Интердаги нашрларда ёзилишича, СНБ генерали Шуҳрат Ғуломов ушбу хизматда фаолиятини айнан Сурхондарёдан бошлаган. Шарқшунослик бўйича олий маълумотли бўлган Ғуломов Афғонистон ва Тожикистон масалалари бўйича етакчи мутахассис бўлган.

ғуломов
Шуҳрат Ғуломов ўртада

Айрим манбалар Ғуломов марҳум Президент Ислом Каримовнинг назарига 2005 йили Андижон қирғинидан сўнг тушганини айтишади.

2007 йили у Президент томонидан “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонига лойиқ деб топилган.

Хабарларда СНБнинг яна бир қудратли генерали Ҳаёт Шарифхўжаев ва Шуҳрат Ғуломов ўртасида 2006 – 2013 йиллар кечган ички кураш Ғуломовнинг ғалабаси билан якун топгани айтилади. Бироқ Ўзбекистонда ҳукумат алмашгач Шуҳрат Ғуломовнинг ҳам зафарли одимларига чек қўйила бошланган.

Ғуломовнинг акаси Бахтиёр Ғуломов сал аввалроқ Ўзбекистоннинг Америкадаги элчиси лавозимидан олингани хабар берилган эди. У ушбу лавозимда 4 йил ишлаган.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар