Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: “Ал-қасосу минал ҳақ” – қасос муқаррардир!

Усмон Ҳақназаров: “Ал-қасосу минал ҳақ” – қасос муқаррардир!
13 Ağustos 2017 - 17:42 'да юкланди ва 3393 марта ўқилди.

МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов Ўзбекистон Ҳарбий Трибунали томонидан умрбод қамоқ жазосига, асосан, молиявий жиноятлари ва давлат раҳбари буйруқларига саботажи учун ҳукм қилинди.

Аммо, ўзбек махсус хизматларининг собиқ генерали қилмишлари ичида, Андижоннинг тинч аҳолисини отиб ташлаш каби (2005 йилнинг 13 май куни) қатор ҳарбий жиноятлар, шунингдек Каримов режими мухолифларини буюртма асосида ўлдириш ва суиқасдлар уюштириш ҳам бордир.

Шуҳрат Ғуломов кабилар қонли диктаторга хизмат қилиш мақсадида энг пасткаш ва шафқатсиз жиноятларга қўл уришдан тап тортишмаган.

Афсуски, Рустам Иноятов бошчилигидаги «контора»да Шуҳрат Ғуломов кабилар жуда ҳам кўп. Ва улардан кўпчилиги ўз жиноятлари учун жазога тортилмай қолмоқда.

Одамлар Каримов режимининг «контора» хизмати жиноятлари даражасини тасаввур қила олишлари учун, 2013 йилда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида эълон қилинган Усмон Ҳақназаровнинг «Саримой фожеасининг ҳақиқати» номли мақоласини қайта эълон қилишга қарор қилдик.

Ушбу мақолада аноним муаллиф 1999 йил Хоразм вилоятига киришда ўққа тутилган автобус ҳақида батафсил баён қилган.

Усмон Ҳақназаровнинг сўзларига қараганда, унга Хоразм вилоятининг Саримой посёлкасида автобусни ўққа тутишда қатнашган Президент хавфсизлик хизматидан бўлган камида 10 кишининг фамилияси маълум.

«Вақт келади, Ислом Каримов буйруғи билан ўша автобусдаги йўловчиларини отиб ташлаган барча махлуқларни биз ҳам шафқатсиз жазолаймиз», дейди аноним муаллиф биз билан бўлган ёзишмада.

ЎХҲ сайти таҳририяти

* * *

УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ: САРИМОЙ ФОЖЕАСИНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Дунёдаги энг вахший режимлардан бири бўлган Каримов диктатураси муҳолифат ва диний фаолларни аёвсиз қатағон қилиш ҳамда қийноқларга солиш, Тошкентда февраль портлашларини амалга ошириш, Андижонда минглаб тинч намойишчиларни отиб ташлаш каби кўплаб қонли жиноятлар билан танилган.

Ушбу мақолада биз Каримов диктатураси томонидан амалга оширилган, аммо миллий ва хорижий жамоатчиликка ҳанузгача номаълум бўлиб келаётган яна бир хунрезлик ҳақида сўз юритишга қарор қилдик. Мазкур мақола мавзуси бўлмиш жиноят вахшийлиги ва қонлилиги бўйича Андижон қатлиомидан ҳам, Тошкентдаги портлашлардан ҳам қолишмайди. Шундай қилиб…

 Саримой посёлкасида автобусни қўлга олиш воқеаси

1999 йил 29 март куни Темурбек Бобожонов, Саъдулла Бобожонов, Ҳамро Ҳалиллаев ва Полвонназир Хўжаевдан иборат тўрт кишилик гуруҳ “Москва-Тошкент” поездида Россия Федерациясидан Ўзбекистонга келади ва “Тошкент-Урганч-Янгибозор” (Хоразм вилояти) автобусига ўтиришади.

Гуруҳнинг асосий мақсади Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи, баъзи терговчилари ва “прессчи”ларини (одамларни қийноққа солувчи ходимларини) ҳамда туман прокурорини жазолаш бўлган. Янгибозорлик йигитлар маҳаллий кучишлатарлар ва прокурорни бир неча йил илгари қилган бир жинояти – Саъдулла Бобожоновни уй чорвасини ўғирлашда гумон қилиб, қаттиқ қийноққа солгани – учун шу тариқа жазолашни ният қилганлар.

Тошкент темир йўл вокзалидан “Ипподром” шаҳарлараро автостанциясига келган жангарилар Хоразм вилояти Янгибозор тумани марказига борадиган “Икарус” автобусига чиқишади. Бу Янгибозорда қасос амалиётини ўтказишга шошаётган гуруҳнинг хатоси эди. Чунки кейинчалик автобус Хоразм вилояти ҳудудига кираверишда жойлашган “Саримой” Йўл-патрул пости (ЙПП)га етиб борганда йўловчи аёллардан бири постда турган милиционерларга автобусда янгибозорлик Саъдулла Бобожонов борлигини ҳамда ушбу йигит уй чорвасини ўғрилаганликда гумон қилиниб, Янгибозор ички ишлар бўлими томонидан қидирувга берилганлигини айтади.

Гап шундаки, жангарилар ўтирган “Икарус” автобуси 1999 йил 30 март куни эрталаб “Саримой” ЙППга етгач, постда турган милиционер ва божхоначилар автобус юкхонасида олиб кетилаётган буюмларни текшира бошлайдилар. Текширув пайтида улар Хитойда ишлаб чиқарилган ва йўловчи аёллардан бирига тегишли бўлган товарларнинг катта партиясига дуч келишади. Текширувчилар билан жанжаллашиб кетган тижоратчи аёл: “Менинг товаримга кўз олайтиргандан кўра, сизлар ўғирлик учун қидирувга берилганларни ушланглар. Ана, шундайлардан биттаси автобусда ўтирибди!” – деб навбатчи милиционерларнинг диққатини Саъдулла Бобожонов томонга қаратади.

SabirBabadjanovObrashayetsyaKSinu

Жангарилар гаровга олган “Икарус” автобуси

С. Бобожонов ўзи сигир ва отларни ўғирлаганликда гумон қилиниб, Янгибозор ИИБ томонидан қидирувга берилганидан бехабар эди. Ҳақиқатдан ҳам илгари уй чорвасини ўғирлаш бўйича гумон ва тергов қилинган ҳамда қамалиб чиққан барча янгибозорликни маҳаллий изқувар милиционерлар ўзларининг “ментча” одатларига кўра, ёппасига қидирувга беришганди. Саъдулла Бобожонов буни “Саримой”да тўхтатилган автобусда билди.

Янгибозорлик тижоратчи аёлнинг сўзларидан кейин навбатчи милиционерлар аёлни ва унинг товарларини тинч қўйиб, ҳамма йўловчиларнинг паспортларини қайтадан текшира бошлашди. Милиционерлардан бири Саъдулла Бобожоновнинг паспортини олиб, йўловчига орқасидан юришни буюрди. С. Бобожонов олдинига жойидан туриб, милиционернинг изидан юра бошлади. Лекин икки-уч қадам отар-отмас чўнтагидан пистолетини олиб чиқиб, милиционернинг оёғидан отиб, уни яралади ва ўз паспортини яраланган милиционернинг қўлидан суғуриб олди. Шундан сўнг у ярадор милиционерни автобусдан ташқарига улоқтирди.

Автобус йўловчилари ва “Саримой” пости навбатчилари орасида саросима бошланиб кетди. Мужоҳидлар эса саросимага берилмасдан вазиятни ўз назоратига олиб, ўз шартларини илгари сура бошладилар. Улар энг аввало шлагбаумни кўтаришни ва йўлни очиб қўйишни талаб қилишди. Бироқ қўрқувга тушиб қолган навбатчилар жангариларнинг талабини бажаришга журъат эта олишмади.

Тушга яқин Хоразм вилояти ИИБ ва МХХ бошқармаси раҳбарлари жангари Саъдулла Бобожоновнинг отаси Собир Бобожоновни  Янгибозордан излаб топиб, “Саримой” постига олиб келишди. Кучишлатарларнинг талаби билан ота ўз ўғлидан гаровдаги одамларни озод қилишни илтимос қила бошлади. Саъдулла Бобожонов отасининг илтимосларига рад жавобини берди. “Ота! Буни илтимос қилманг! Буни сиздан “мент”лар талаб қилаётганини билиб турибман. Барибир улар мени ҳам, сизни ҳам аяб ўтиришмайди. Уларга ишонманг!” – деди Саъдулла Бобожонов.

Шундан сўнг жангарилар шлагбаумни кўтаришни ва йўлни очишни яна талаб қилишди. Бироқ кучишлатарлар ҳам қайсарлик қилиб, йўлни очишмади. Шунда мужоҳидлар, агар йўл очилмаса, гаровдагиларни отиб ташлашлари ҳақида огоҳлантиришди.

Урганчдаги раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот бошлаган навбатчи милиционер, божхоначи ва мххчилар жангариларнинг бу огоҳлантиришига парво ҳам қилишмади. Шунда жангарилар гуруҳи  кучишлатарларни қўрқитиш мақсадида гаровдагилардан бирини отиб ташлашга қарор қилдилар.

Жангарилар гуруҳи йўловчилар орасидан гурланлик бир ёш фермерни танлаб олди. Бу фермер йигит Тошкентдан Саримойгача бўлган йўл давомида автобусда ароқ ичиб, тартибсизлик қилган ва ҳайдовчиларни шўх қўшиқларни баланд овозда қўйишга мажбурлаб келган. Тунда баралла овозда қўйилган ўйноқи қўшиқлардан безиган ва ухлай олмаган йўловчиларнинг шикоятларига жавобан гурланлик фермер: “Бу қўшиқлар қўйилиши учун мен пул тўлаяпман. Сизлар ҳайдовчига мендан кўпроқ тўланглар, ҳайдовчи менинг истагимни эмас, сизларникини бажаради!” – деб, одамларнинг устидан кулиб келган. Кейинчалик баъзи аёл ва кекса йўловчилар қаттиқроқ эътироз билдиришганда ёш фермер уларни энг жирканч сўзлар билан ҳақоратлаган.

Ва 1999 йил 30 март куни йўловчилардан бирини отиб ташлаш масаласи чиққанда жангарилар гуруҳи тунда барчанинг эътиборини ўзига қаратган ўша гурланлик фермерни танлади. Жангарилар фермерни олиб келиб, автобуснинг олди эшигидан чиқаришди. Саъдулла Бобожонов тунги безорининг бошига намойишкорона ўқ узди. Фермернинг жасади автобусдан ташарига улоқтирилди.

“Саримой” постида навбатчиликда турган кучишлатарлар юз берган ҳодиса ҳақида дарров Хоразм вилояти ИИБ ва МХХ бошқармаси раҳбарларига хабар беришди. Бироз вақтдан кейин шлагбаум кўтарилди, ва жангарилар томонидан гаровга олинган автобус Урганч тарафга йўл олди.

Урганч ва Янгибозоргача 150 километрлик (қумликлар ичида – 80 километр ва аҳоли пунктлари ичида – 70 километр) масофани босиб ўтиш керак эди. Бироқ жангарилар Хоразм вилоятининг аҳоли зич яшайдиган ҳудудларигача етиб бора олмадилар. Чунки автобуснинг ва йўловчиларнининг гаровга олинганидан хабар топган туркманистонлик чегерачилар ўтиш пунктини ёпиб қўйишди, жангарилар билан гаплашишдан ва автобусни Туркманистон ҳудудидан ўтказишдан қатъиян бош тортишди.

Гап шундаки, авваллари, яъни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Мискин посёлкасини Хоразм вилояти Хазорасп тумани Питнак посёлкаси билан боғловчи темир йўл кўприги 2004 йилда Амударё устида қурилгунга қадар, Хоразмга кетаётган автобуслар, юк ва енгил автомобиллари Туямўин сув омбори иншоотининг устидан 200 метрлик ҳамда Туркманистон Республикаси ҳудудидан икки километрлик йўлни босиб ўтишга мажбур эдилар.

Шу сабабдан 1999 йил 30 март куни “Икарус” автобуси Туркманистон чегара назорат постига етиб келганда, қўшни республика чегарачилари автобусни ўз ҳудудидан ўтказишдан бош тортди. Бу вазиятда Урганч ва Янгибозорга етиб боришдан умидини узган жангарилар Тошкентга қайтишга қарор қилишди.

Туямўйин сув омоборининг иншоотидан ортга қайтгач, жангарилар кучишлатарлардан ёқилғи тўла янги автобус беришни талаб қилишди. Бунинг эвазига улар барча болаларни, аёлларни ва қарияларни озод қилиб, гаровда фақат эркакларни қолдиришга сўз беришди.

Хоразм вилояти ИИБ ва МХХ бошқармаси раҳбарлари янгибозорлик тадбиркорлардан бирига тегишли янги “Мерседес-Бенц” автобусини топишди. Улар тадбиркорнинг автобусини бешикаст қайтариб беришга ёки, автобусга зарар етса, етказилган зарарни қоплашга ваъда беришди.

1999 йил 30 март кунининг ярмида жангарилар ихтиёрига “Мерседес-Бенц” русумли янги автобус топширилди. Шундан сўнг гаровга олинганларни “Икарус”дан “Мерседес-Бенц”га ўтказиш бошланди. Гаровдагиларни бир автобусдан иккинчисига ўтказаётганда мужоҳидлар ўз ваъдасининг устидан чиқишди: ёш болаларни, аёлларни ва кексаларни қўйиб юборишди. Янги автобусга жангарилар фақат эркак йўловчиларни олиб ўтишди.

Шуниси қизиқ-ки, милиционерларнинг диққатини қидирувдаги Саъдулла Бобожоновга қаратган тижоратчи аёлни ҳам жангарилар қўйиб юборишди. Бундан ташқари, улар мужоҳидлардан бири – Ҳамро Ҳалиллаевнинг мактабдаги собиқ математика ўқитувчисини ҳам қўйиб юборишди. Вахоланки, ўқитувчи ўрта ёшлардаги эркак эди. Ўз ўқитувчисини қўйиб юбораётганда Ҳамро Ҳалиллаев: “Домла, сиз ҳам уйингизга боринг! Ислом одамларни ўз устозларига ҳурмат кўрсатишга чақиради”, – деди.

Гаровдагиларнинг ярми қўйиб юборилгандан кейин янги автобуснинг салонига 28 йўловчи олиб ўтилди. Ва автобус Тошкентга қараб йўл олди. Янги автобусда кетаётиб, жангарилар гаровга олинганларга йўловчиларни ўлдириш нияти йўқлиги ҳақида билдиришди. “Сизларни ўлдириш ниятимиз йўқ. Биз Тошкентга етиб олиб, Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчимиз холос. Аллоҳ номи билан қасам ичиб айтамизки, ҳатто Каримов қўшинлари бизга қарши ҳужум бошлаб, ўқ ота бошласалар ҳам, биз сизларни ўлдирмаймиз”, – дея ваъда берди Ҳамро Ҳалиллаев.

Бироқ мужоҳидлар Тошкентга етиб бора олмадилар: ичида жангарилар ва гаровга олинган йўловчилар кетаётган автобус “Саримой” ЙППдан Газли ва Бухоро шаҳарлари томонга қараб бир неча километр юргач, автобуснинг йўли “ЗиЛ” русумли юк машиналари билан тўсиб қўйилди. Машиналар бу жойга Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги Ички ишлар вазири Зокир Алматовнинг буйруғига кўра келтирилганди. Шундай қилиб…

Мужоҳидларнинг Алматов билан музокаралари

Аввалига Тошкентдан Бухорога учоқда, кейин эса Бухородан Саримойга тикучарда зудлик билан етиб келган Зокир Алматов жангариларни электркарнай орқали ҳақоратлаб, гаровга олинган одамларни озод қилишни талаб қила бошлади. “Мен – Зокир Алматовман. Ўзбекистон Ички ишла вазири сифатида қайтараман: сизлар ҳеч нарсага эриша олмайсизлар! Биз сизларни итларни отгандай отиб ташлаймиз! Яхшиликча таслим бўлинглар, акс ҳолда биз нафақат сизларни, балки сизларнинг мараз яқинларингизни ҳам йўқ қилиб ташлаймиз!” – дея бақирарди Ички ишлар вазири.

Бироқ вазирнинг дўқ-пўпислари жангариларни қўрқита олмади. Улар Алматовга мурожаат қилиб, ҳеч қачон таслим бўлмасликларини, гаровдагиларни фақат Тошкентга етиб боргач, учоқ тақдим этилгач ва Ўзбекистондан чиқиб кетиш арафасида озод қилишларини айтишди.

“Алматов, сен бизни ва қариндошларимизни отиб ташлашинг мумкин, лекин биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Агар сен бизни ва яқинларимизни ўлдирсанг, биз ва қариндошларимиз жаннатга тушамиз. Агар биз сени ва сенинг милиционер “ит”ларингни ўлдирсак, сен ва сенинг милиционер “ит” ларинг дўзахга тушасизлар. Биз Аллоҳ йўлида ҳалок бўламиз, сизлар эса кофир Каримов йўлида ҳалок бўласизлар! Биз бўлмасак, бошқа мудоҳидлар албатта сендан ҳам, сенинг фарзандларингдан ҳам қасос олишади. Алматов, шуни эсингда тут, сен ва фарзандларинг мужоҳидларнинг қасосидан қутулиб қола олмайсизлар. Ҳали вақти келади, ва сен мусулмонларга қарши қилган барча жиноятларинг учун жавоб берасан”, – деди Темурбек Бобожонов.

Ички ишлар вазири жангариларнинг жавобидан бироз шошиб қолди. Кейин эса яна уларни ҳақоратлаб бошлади. Ушбу музокараларга ва жангариларни бартараф қилиш амалиётига оид барча тафсилотларни Зокир Алматов телефон орқали президент Ислом Каримовга етказиб турди.

Мужоҳидлар Алматовнинг қуруқ хақоратидан вазирда музокара ўтказиш нияти йўқлигини ҳамда вақтни ўлдириб, кун қоронғулашишини ва автобусни тунда ишғол қилмоқчилигини тушуниб етишди. Кейинчалик жангариларнинг таҳминлари тўғри бўлиб чиқди: кечга яқин автобус блокировка қилинган жойга ИИВга қарашли махсус отряд ҳамда Ўзбекистон Президенти хавфсизлик хизмати (ПХХ)нинг бир нечта снайперлари етиб келди. Шундай қилиб…

Автобусга уюштирилган ҳужум

Қоронғу туша бошлагач, ичида жангарилар ва гаровга олинган йўловчилари бор автобус “ЗиЛ” русумидаги бир нечта юк автомобили билан тўла ўраб олинди. Шуниси диққатга сазоворки, юк машиналарининг барчаси юзи (олдинги чироқлари) билан автобусга қаратиб қўйилди. Атрофга зулмат тушгач, автобусни ишғол қилиш амалиётига бошчилик қилаётган Зокир Алматов юк машиналарининг олдинги чироқларини узоқни ёритиш режимида ёқишни буюрди. Вазирнинг буйруғи бажарилгач, автобус тўрт тарафдан шунчалик ёрқин ва кўзни қамаштирадиган даражада ёритилдики, юк машиналари томонга қарашнинг иложи бўлмай қолди.

Махсус отряд аскарлари ва ПХХ снайперлари “ЗиЛ”ларнинг ёрқин нури ёрдамида автобусдаги жангариларни нишонга олиб, йўқ қилиш мақсадида юк машиналарининг орқаларига жойлашишди. Биринчи ўқни ПХХ снайперларидан бири узиб, автобус ичида ҳаракатланаётган жангарилардан бирини нишонга олишга уриниб кўрди. Шундан сўнг энг замонавий мерганлик қуроллари билан қуролланган снайперлар қаторидан зудлик билан иккинчи ўқ узилди. Бироқ на биринчи ва на иккинчи ўқ жангариларга тегмади.

Оддий пистолетлар билан қуролланган жангарилар бир неча сониялардан кейин ҳукумат аскарлари томонга жавоб ўқи узишди. Бунинг натижасида сал олдинроқ жангарилар томонга ўқ узган МХХ катта лейтенанти, ПХХ снайпери Эрик Гаязов ҳалок бўлди.

IMGA0113

Кейин автобус ичидан юк машиналари томонга яна бир ўқ узилди. Бунинг натижасида сал олдинроқ жангарилар томонга иккинчи ўқни узган снайпер Сергей Ничепуренко ҳалок бўлди. Юк машиналари орқасида: “Бизникиларни ўлдиришди!” – деган ҳайқириқлар янгради.

ПХХ снайперларининг иккаласи ҳам бошларидан ўқ еб, ҳалок бўлишди. Буни кўргач, махсус отряд аскарлари ва ПХХ снайперларини қўрқув эгаллади. Чунки улар оддий пистолетлар билан қуролланган жангарилар ҳатто кўзни қамаштирадиган, ёрқин нурга қарши қараб ҳам нишонни топа олишларини, мўлжалга ола олишларини ва ота олишларини кутмагандилар. Жаҳли чиққан Алматов: “Қаттиқ ёритилаётган нишонни ҳам мўлжалга ололмаяпсизлар!” – дея снайперларни хақоратлашга тушди.

Вазир жангариларни ўққа тутишни давом эттириш ҳақида буйруқ берди. Шундан сўнг жанг қилаётган томонлар ўртасида қаттиқ отишма бошланиб кетди. Юк машиналари ортидан туриб отилган ҳар бир ўққа автобусдаги жангарилар икки ўқ отиб жавоб қайтаришарди. Ярим соат давом этган отишма натижасида Ўзбекистон ПХХнинг яна бир снайпери, МХХ капитани Сергей Давидов ҳам халок бўлди ва махсус отряддан 9 киши ярадор бўлди. Алматов ва ҳукумат қўшинлари жангарилар кўзни қамаштирадиган нурга қандай қилиб қараб, қоронғудаги мўлжални қандай қилиб нишонга олаётганига тушуна олишмасди.

Кейинчалик Ҳамро Ҳалиллаев ва Темурбек Бобожонов автобус томонга ўқ узган снайперларни жангарилар қандай аниқлаганликларини терговчиларга ва судьяларга гапириб беришди. “Махсус отряд юк машиналарини юзи билан биз тарафга қарата бошлаганда ҳукумат аскарлари “ЗиЛ”ларнинг чироқларини узоқни ёритиш режимида ёқиб, бизнинг кўзларимизни қамаштириб, бизга қарши ўқ ота бошлашни режалаштираётганини дарров пайқадик. Шу сабабдан биз зудлик билан керакли позицияларни эгалладик ва ҳар биримиз алоҳида томонга қараб жойлашдик. Ўқ узган снайперни юк машиналари ортидан отилган ўқларга қараб топардик, нишонга олардик ва отардик.”, – деганди Темурбек Бобожонов.

Автобусни ишғол қилиш амалиёти пайти телефон орқали алоқага чиққан президент Ислом Каримовга Зокир Алматов: “Афсуски, биз тарафдан уч қурбон ва 9 ярадор бор. Жангарилардан эса ҳозирча қурбон йўқ”, – дея жавоб беришга мажбур бўлди. Бу хабардан жунбушга келган Каримов автобусни жангари-пангариси ва йўловчи-пўловчиси билан бирга отиб ташлашга буй    руқ берди. Шундай қилиб…

Автобуснинг отиб ташланиши

1999 йил 31 март куни соат таҳминан 02 ларда Зокир Алматов махсус отряд аскарларига мамлакат президентининг топшириғини етказиб, автобусни отиб ташлашни буюрди. Ўз аскарларига электркарнай орқали мурожаат қилган Зокир Алматов: “Ислом ака: “Автобусда биронта тирик жон қолмасин!” – дедилар. Ислом ака: “Хоразмликлар – инсониятнинг орқа тешиги, дунёдаги энг жирканч халқ”, – деб айтдилар. Шундай экан, улардан ҳеч кимни аяманглар! Автобусда фақат хоразмликлар бор. Улар шафқатингизга лойиқ эмаслар!” – дея бақириб, ўз қўшинларини мудҳиш жиноятга сафарбар этарди.

Ва бироз вақт ўтгач, махсус отряд автобусга қарата кўр-кўрона ўқ уза бошлади. Қандайдир 10-15 дақиқа давомида тинмасдан ўқ отилиши натижасида янги “Мерседес-Бенц” автобуси ўзига хос темир тўрга айланиб қолди. Автобус ичида қимирлаган жон қолмагач, Алматовнинг аскарлари автобусга бостириб киришди ва унинг салонида атиги битта тирик одамни – оғир ярадор бўлган Темурбек Бобожоновни топишди ва ҳисбга олишди.

Эрталабга яқин эса Алматовнинг аскарлари гаровга олинган 28 йўловчининг барчаси ва мужоҳид Саъдулла Бобожонов отиб ўлдирилганини, жангарилардан иккитаси (Ҳамро Ҳалиллаев ва Полвонназир Хўжаев) эса воқеа жойидан қочиб кетганига амин бўлишди.

Жангарилардан иккитасининг қочиб кетганини эшитган Алматов жунбушга келди, чунки сал олдинроқ у президент Каримовга: “Автобусда биронта тирик жон қолмади!” – деб, Тошкентдаги золимни ҳурсанд қилган эди. Аскарлар етказган хунук хабардан кейин Зокир Алматов қочиб улгурган жангариларни зудлик билан тикучарда қидириб топишни буюрди. Ўзбекистон Ички ишлар вазири икки жангари отишма пайти қандай қилиб қочганига ақли етмай, жиғибийрон бўлди.

Кейинчалик Ҳамро Ҳалиллаев терговчиларга ва судьяларга ўзи ва дўсти Полвонназир Хўжаев автобусдан қандай чиқиб, воқеа жойидан қандай қочганини гапириб берди. “Ҳукумат аскарлари автобусга қарата кўр-кўрона ўқ уза бошлагач, мен ва Полвонназир тезда полга ётиб олдик ва автобус полидаги люкни очдик. Ана шу люк орқали биз ерга тушиб олдик ва тезда юк машиналаридан бирининг бортига чиқиб олдик. Юк машинасида бироз юргач, қоронғуда ундан тушиб қолдик. Полвонназир узоқроққа қочиб кетди, мен эса узоққа бора олмадим. Чунки мен ярадор бўлгандим”, – дея гапириб берганди Ҳамро Ҳалиллаев.

Ҳамро Ҳалиллаев 1999 йил 3 апрель куни қумликлардан топилиб, ҳисбга олинди. У билан бирга воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган Полвонназир Хўжаев эса Россия кучишлатарлари томонидан 2000 йилнинг март ойида Самара шаҳрида қўлга олинди ва расмий Тошкентнинг талаби билан шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. 2000 йилнинг май ойида П. Хўжаев Тошкент вилояти суди томонидан мол-мулк мусодарасига ва ўлимга ҳукм қилинди. Шуниси диққатга сазоворки, тергов ва суд давомида Полвонназир Хўжаев Саримой воқеасидаги дўстлари изидан бориб, Ўзбекистон ҳукуматидан кечирим сўрамади. Шундай қилиб…

Мужоҳидларнинг муросасизлиги ва кучли иродаси ҳақида

Ҳибсга олинган Ҳамро Ҳалиллаев ва Темурбек Бобожонов ўтказилган суҳбат ва терговлар давомида ўз фикрларини очиқ ва аниқ баён этишди. Бу йигитлар кучишлатарлар олдида эгилишга ёки терговга ён босишга ҳаракат ҳам қилишмади. МХХ терговчилари хоразмлик йигитларнинг эгилмас иродаси, муросасизлиги, аниқ исломий ва сиёсий қарашларидан карахт бўлишди.

Масалан, тергалаётган шахснинг сиёсий қарашларини аниқлаш учун ўтказиладиган суҳбатлар давомида хоразмлик мужоҳидлар нафақат ўз диний қарашларини, балки Каримов диктатурасига нисбатан бўлган танқидий позицияларини ҳам очиқ ифода этишди.

Бунга мисол тариқасида қуйида Ўзбекистон МХХнинг республика аппарати терговчиси ва Темурбек Бобожонов ўртасида 1999 йил 26 апрельда Хоразм вилояти МХХ бошқармасига қарашли тергов изоляторида бўлиб ўтган суҳбатдан бир парча келтирамиз:

TemurbekBabadjanov

Темурбек Бобожонов

Савол: – Сен Ўзбекистоннинг ҳозирги давлати ва ҳукуматига қаршимисан?

Жавоб: – Ҳа.

 Савол: – Нега?

Жавоб: – Чунки бу давлат – куфр давлати, бу ҳукумат эса Шайтоннинг ҳукуматидир.

 Савол: – Бироқ одамлар бу давлатдан ҳам, бу ҳукуматдан ҳам мамнунлар…

Жавоб:– Халқнинг куфр ва Шайтондан мамнунлиги Аллоҳ ҳам куфр ва Шайтондан мамнунлигини англатмайди.

 Савол: – Ўзбекистонда куфр ҳукм сураётганини сен қаердан биласан? Аллоҳ бу давлатдан рози ёки рози эмаслигини қаердан биласан? Нима, сен Аллоҳ билан суҳбатлашиб келдингми?

Жавоб: – Мен Аллоҳ билан суҳбатлашмадим. Мен Аллоҳнинг Қуръонини ва пайғамбарининг ҳадисларини ўқидим холос. Ушбу китобларни ўқиб чиқсангиз, Ўзбекистонда куфр ҳукм сураётганини сиз ҳам тушуниб етасиз.

 Савол: – Энди, Қуръонни бошидан охиригача ўқиб чиқиш учун кўп вақт керак. Ўзбекистонда куфр ҳукм сураётганини сен менга оддий қилиб исботла. Ҳозир исботла!

Жавоб: – Нимадан бошлашни ҳам билмаяпман. Мана, масалан, Ўзбекистоннинг давлат мадҳиясини олайлик. Унда “Аждодлар мардона руҳи сенга ёр”, – деган сўзлар бор. Бу – ширкнинг ўзгинаси. Қандай қилиб ўлганларнинг руҳи тириклар учун ёр бўлишим мумкин?! Ўликлар тирикларга ёрдам бера олмайдилар. Ўликларда шундай қудрат бўлса эди, улар аввало ўзларига ёрдам берардилар. Ахир, уларнинг қабрдаги аҳволлари қандайлигини ҳеч ким билмайди. Одамлар учун ягона ёр ва таянч Аллоҳдир. Ширк Ўзбекистоннинг давлат гербида ҳам бор. Ундаги марказий фигура афсонавий, яъни ўйлаб топилган Ҳумо қушидир. Сизларнинг расмий шарҳингизга кўра, бу қуш, гўёки, одамларга бахт келтирармиш. Ҳаётда мавжуд бўлмаган қуш қандай қилиб одамларга бахт келтириши мумкин?! Инсонларга бахтни фақат Аллоҳ беради. Гербингиздаги бу ҳолат давлат миқёсидаги ширк бўлибгина қолмай,  давлат миқёсидаги ёлғондир ҳам. Кўрдингизми, нафақат ҳукуматингиз, балки давлат рамзларингиз ҳам аввал бошдан ширк, куфр ва ёлғонга асосланган.

 Савол: – Менга қара, ушбу мадҳия ва гербни қабул қилаётганда мамлакат раҳбарияти исломий анъаналар ва манфаатларга мос келадиган мадҳия ва герб қабул қилишни мақсад қилмаган. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари бизнинг миллий анъаналаримизга жавоб беради.

Жавоб: – Каримовнинг герби ўзбек халқининг миллий анъаналарига ҳам жавоб бермайди. Чунки гербнинг қоқ ўртасида ўтирган ўша Ҳумо қуши ўзбек халқ эртаклари ва афсоналарининг эмас, форсий эртак ва афсонларнинг қаҳрамонидир.

 Савол: – Лекин мен сенга яна қайтариб айтаман: одамлар ушбу мадҳиядан ҳам, гербдан ҳам, ҳукуматдан ҳам мамнунлар…

Жавоб: – Мен ҳам сизга қайтариб айтаман: халқнинг куфр ва ширкдан мамнунлиги Аллоҳ ҳам куфр ва ширкдан мамнунлигини айнглатмайди.

 Савол: – Демак, сен халқнинг иродасига ҳам қаршисан. Шундайми?

Жавоб:– Агар халқнинг иродаси Аллоҳнинг иродасига қарши бўлса, мусулмон киши халқнинг эмас, Аллоҳнинг иродасини бажариши керак. Масалан, агар давлат ҳазинасига қўшимча пул тушириш учун эртага халқ ўз депутатлари орқали фоҳишахоналарнинг фаолиятига рухсат беришни хоҳлаб қолса, мусулмон киши халқнинг бу ташаббусини қўллай олмайди. Бундан ташқари, мусулмон Аллоҳнинг иродасини бажариб, бу ташаббусга қарши чиқиши керак. Чунки халқнинг бу хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига зиддир.

 Савол: – Ўзбек халқи ҳеч қачон бундай ташаббус билан чиқмайди!

Жавоб: – Агар Каримов давлат тепасида яна 10-15 йил ўтирса, Ўзбекистон бутун дунёга ўзининг фоҳишалари билан “машҳур” бўлиб кетади. Агар Каримов куфрни ташвиқ қилишни давом эттираверса, бир кун келиб, бизнинг халқимиз расмий фоҳишахоналар қуришни истаб қолади. Ва сизнинг ҳукуматингиз ушбу куфрни “фоҳишаларнинг фаолиятини тартибга солиш ва назоратга олиш”, “венерик касалликлар тарқалишининг олдини олиш” каби чиройли сўзлар билан номлайди.

 Савол: – Куфрми, куфр эмасми, бироқ Ўзбекистонда фуқаролар тинчлик ва хотиржамликда яшамоқда…

Жавоб: –  Бу тинчлик ва хотиржамликдан ўзбек халқи эмас, куфр ва унинг ҳукумати манфаатдордир.

 Савол: – Нега ундай деяпсан?

Жавоб: – Чунки бундай тинчлик ва хотиржамликда Каримов ва унинг ҳукумати ўзбек халқини тинчгина эзиб, бизнинг мусулмон биродарларимизни хотиржам қамамоқда.

 Савол: – Балки шундайдир, лекин Ўзбекистонда тинчлик-хотиржамлик таъминлангани боис, мамлакат фуқаролари ўқлардан ва жанглардан ўлаётгани йўқ.

Жавоб: – Бундай куфр ва зулмга сабр қилиб яшагандан кўра, Ўзбекистон фуқаролари ўқ ва жанглардан ҳалок бўлганлари яхши эди. Ҳали шундай вақт келадики, Каримов ўрнатган хотиржамликдан ўзбек халқи хотиржамлигини йўқотади. Шундай пайт келадики, Каримов ўрнатган тинчликдан нафас олиб бўлмай қолади. Шундай пайт келадики, куфрга 8 йил тинчгина қул бўлиб яшагандан кўра, озодлик ва дин учун 8 йил урушиш фойдалироқ эканини ўзбеклар ҳам тушиниб етишади.

 Савол: – Сиз, ваҳҳобийлар, ҳамиша давлатдан норозисизлар. Бу тузумнинг нимаси ёқмайди сизларга? Ахир, одамлар намозларини масжидларда ва уйларида тинчигина ўқиб, диний байрамларни нишонлаб юришибдику!

Жавоб: – Аллоҳнинг иродаси – жуда кенг ва катта нарса. Аллоҳнинг иродаси фақат маълум жойларда ва пайтларда амалга ошириладиган тор ва чекланган бир ирода эмас. Аллоҳнинг иродаси фақат масжидларда, хусусий уйларда ёки байрамларда эмас, жамиятда ҳам, давлат ишларида ҳам, кундалик ишларда ҳам – ҳамма ерда ва ҳамма вақтда амалга оширилиши керак. Мусулмон киши фақат уйда ва масжидда бажариладиган, яъни қисман бажариладиган Исломга рози бўлиши мумкин эмас.

 Савол: – Нега?

Жавоб: – Чунки Аллоҳнинг иродаси фақат масжида ва уйларда бажарилишига, қолган жойларда, масалан, жамият, давлат ишларида эса Шайтоннинг иродаси бўлмиш куфр ҳукм суришига рози бўлиб бўлмайди.

 Савол: – Нега сиз, ваҳҳобийлар, ҳамма вақт Исломни сиёсийлаштирасизлар?

Жавоб: – Биз Исломни сиёсийлаштирмаймиз. Аксинча, Ислом бизни сиёсийлаштиради.

 Савол: – Ислом ва сиёсат бир-бирига ёт тушунчалардир.

Жавоб: – Адашасиз. Ислом – бу сиёсат.

 Савол: – Аллоҳнинг иродаси нима эканлигини менга қисқа қилиб тушунтириб бер.

Жавоб: – Аллоҳнинг иродаси Ислом динидир.

 Савол: – Демак, сенингча, ҳамма ерда дастурул амал сифатида фақат Ислом қўлланиши керак. Шундайми?

Жавоб: – Ҳа.

 Савол: – Тушунарли. Демак, сен ва дўстларинг оддий ўғирлик учун ҳам одамнинг қўлини кесадиган исломий давлат қурмоқчисизлар. Шундайми?

Жавоб: – Ҳа. Ва жазонинг бу тури ўғрини қамоққа ташлашдан кўра анча адолатли, самарали ва фойдалидир.

 Савол: – Ўғрини қўлини кесишнинг афзалликлари нимада экан?

Жавоб: – Биринчидан, ўғирлик учун қўли кесилган одам оиласида ва жамиятда яшашда давом этади. Иккинчидан, бундай одам иккинчи марта ўғирлик қилишга унчалик журъат қилолмайди. Учинчидан, исломий давлат бундай ўғрига бир тийин ҳам сарф қилмайди. Ўғрилик учун одамни бир неча йил қамоққа ташлаган дунёвий давлат эса қамоқдаги ўғрини озиқ-овқат билан таъминлаш ва қўриқлаш учун катта маблағлар сарф этади. Қошкийди, шу билан ўғри яхши томонга ўзгариб қолса. Кўпчилик дунёвий давлатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, қамоқ жиноятчиларни тарбиялаш у ёқда турсин, аксинча, уларни янада вахшийлаштириб, янада ҳавфли одамларга айлантиради. Бундан ташқари, қамоқдан чиққач, бундай одамлар жамиятда сил каби турли юқумли касалликларни тарқатишади.

 Савол: – Сен дўстларинг билан биргаликда Саримойда автобусни қўлга олиб, Ўзбекистондаги конституцион тузумни ағдаришни ва президент Ислом Каримовга суиқасд уюштиришни режалаштирганингни тан оласанми?

Жавоб: – Кулаяпсизми?! Атиги тўрт киши бўлатуриб, боз устига саҳронинг қоқ ўртасида туриб, бутун бир давлатнинг конституцион тузумини ағдариб бўлармикан?! Саримойдан минг километр нарида ўтирган президентга қандай қилиб суиқасд уюштириш мумкин?! Диндош биродарларимизни қийноққа солган янгибозорлик милиционерлардан қасос олмоқчи эдик холос.

 Савол: – Демак, сен Ўзбекистондаги конституцион тузумни ағдаришни ва президент Ислом Каримовга суиқасд уюштиришни истамагансан. Шундайми?

Жавоб: – Саримойда конституцион тузумни ағдаришни истамадим, албатта. Лекин умуман олганда мен ушбу тузумни ағдариш тарафдориман.

 Савол: – Нега?

Жавоб: – Чунки бу тузум куфр ва Шайтон тузумидир.

 Савол: – Менга қара, нега сен доим “куфр, куфр” деганинг деган?! Куфр нималигини биласанми ўзи?

Жавоб: – Ҳа, биламан.

 Савол: –  Куфр нималигини менга аниқ ва лўнда қилиб тушунтириб бер.

Жавоб: – Куфр деб, сўзда ва амалда Аллоҳнинг иродасига қарши боришликка айтилади. Масалан, Аллоҳ томонидан буюрилган ёки рухсат берилган ишни таъқиқлаш ва, аксинча, Аллоҳ томонидан таъқиқланган ишни буюриш ёки рухсат бериш куфрга киради.

 Савол: – Масалан…

Жавоб: – Масалан, мана сизнинг президентингиз Каримов муслималарнинг ҳижоб ўраб, мусулмонларнинг эса соқол ўстириб юришига қарши. Вахоланки, ушбу амаллар Аллоҳ томонидан буюрилган ва рухсат берилган. Ёки бошқа мисол. Аллоҳ мусулмонларнинг ароқ ишлаб чиқаришига, сотишига ва ичишига қарши, аммо сизнинг Каримов ушбу ҳаромни рағбатлантиряпти.

 Савол: – Сен нега “сизнинг президентингиз, сизнинг Каримов”, деяпсан? Сен Каримовни ўз президентинг деб ҳисобламайсанми?

Жавоб: – Йўқ, ҳисобламайман.

 Савол: – Нега?

Жавоб: – Чунки мусулмон киши кофир раҳбарга бўйсиниши мумкин эмас.

 Савол: – Каримов кофирлигини сен қаердан биласан? Каримов – мусулмон. Унинг исми – Ислом, фамилияси эса – Каримов.

Жавоб: – Бизнинг динимиз одамларнинг исми-шарифига ёки гапирган сўзларига қараб эмас, амалларига қараб баҳо беришга чақиради.

 Савол: – Лекин сен айнан Каримов бошқараётган мамлакатнинг фуқаросисан!

Жавоб: – Ҳа, мен Каримов бошқараётган мамлакатнинг фуқаросиман. Лекин менинг фуқаролигим менинг паспорт нуқтаи назардан қайси мамлакатга мансублигимни билдиради холос. Менинг фуқаролигим менинг қайси президентга тегишлилигимни англатмайди. Каримов унинг қарорларига рози бўлган ёки рози бўлишга мажбур бўлганлар учунгина президентдир. Масалан, сиз ва сизнинг ҳамкасбларингиз учун Каримов президент ва сиёсий раҳбардир, чунки сиз ва сизнинг ҳамкасбларингиз унинг қарорларини тўғри деб биласизлар. Мен эса Каримовнинг қарорлари ва амалларини туғри деб билмайман ва, табиийки, уни ўз сиёсий раҳбарим деб ҳисобламайман.

 Савол: – Сен шундай деб ҳисоблайсан. Сенинг дўстларинг шундай деб ҳисоблайди. Лекин сиздайларни санаб чиқса, минг киши ҳам чиқмайсизлар. Миллион-миллион ўзбек эса Каримовни ўз президенти ва ҳаттоки ўз отаси деб билади…

Жавоб: – Демак, миллион-миллион ўзбек унинг амалларини тўғри деб билади. Демак, миллион-миллион ўзбек куфр ва зулмга рози.

 Савол: – Сени ўлим жазосига ҳукм қилишларидан хабаринг борми?

Жавоб: – Ҳа, хабарим бор.

 Савол: –  Сен бу ҳукмга қандай қарайсан?

Жавоб: – Яхши.

 Савол: – Яхши деганинг нимаси?

Жавоб: – Ўзи шундай бўлиши керак. Ислом бошлангандан бери куфр Иймонга қарши қатағонлар, қийноқлар ва қатллар ёрдамида курашиб келмоқда. Бу ҳам мусулмонлар учун ўзига хос бир имтиҳондир. Бундай қатағонлар пайти ким ўлимдан қўрқмай куфрга қарши курашадиган ҳақиқий мусулмон эканлиги ва ким мусулмон ниқоби остида куфр иродасини бажараётган мунофиқ эканлиги ойдинлашади.  

 Савол: – Сен ўлимдан қўрқмайсанми?

Жавоб: –  Йўқ.

 Савол: – Нега ўлимдан қўрқмайсан?

Жавоб: – Содир бўлиши муқаррар нарсадан қўрқишнинг нима кераги бор?!

Шунингдек Ҳамро Ҳалиллаевнинг вазминлиги, қатъийлиги ва жасурлигини ҳам алоҳида такидлаш керак. Суд мажлислари давомида ушбу йигит ўзини ҳайратланарли даражада сокин тутди. Унинг суддаги сўнгги сўзи ўзбекистонлик мужоҳидларнинг ўзига хос исломий манифести, Каримов режимига қарши айтилган катта сиёсий нутқ бўлди. Шундай қилиб…

XamroHalillayev

Ҳамро Ҳалиллаев

Ҳамро Ҳалиллаевнинг сўнгги сўзи 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ал ҳамдулиллаҳи Роббил оламийн вас салоту вас салому ала расулиҳи ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмайин.

 Иймон куфрдан кечирим сўрамайди. Аксинча, куфр Иймондан кечирим сўраши керак. Мусулмон киши мусулмон бўлгани учун кофирдан кечирим сўрамайди. Аксинча, кофир иймон йўлига ўтиб, мусулмондан кечирим сўраши керак.

 Мен буни шунинг учун айтаяпманки, тергов давомида МХХ ва ИИВ терговчилари кечирим сўрашимни тинмай талаб қилишди. Мана, ҳозир ҳам адвокат, прокурор ва судьялар президент Каримовдан ва ўзбек халқидан кечирим сўрашимни исташаяпти.

 Уларнинг истакларига қарши ўлароқ, мен бир мусулмон сифатида Каримовдан кечирим сўрамайман. Чунки, ҳозиргина айтганимдек, Иймон куфрдан кечирим сўрамайди. Агар мен ушбу залда ўтирган терговчи, судья ва прокурорларнинг истакларини бажариб, куфрдан кечирим сўрасам, Аллоҳ мендан норози бўлади.

 Каримов хизматкорларининг хоҳишларига қарши ўлароқ, мен бир ўзбек сифатида ўзбек халқидан кечирим сўрамайман. Чунки мен ўзбек халқига қарши ҳеч қандай жиноят содир қилмадим.

 Шайтон ҳукуматига хизмат қилаётган прокурор ва судьяларнинг ниятларига қарши ўлароқ, мен бир хоразмлик сифатида хоразмликлардан кечирим сўрамайман. Чунки мен хоразмлик юртдошларимга қарши ҳеч қандай ёмонлик қилганим йўқ.

 Мен 30-чи март куни Саримойда отиб ташланган кишиларнинг қариндошларидан ҳам кечирим сўрамайман. Чунки уларнинг қариндошларини на мен ва на менинг диндош биродарларим ўлдирмадик. Гаровга олинганларнинг ҳаммасини Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига қарашли махсус отряд отиб ташлади. Гаровга олинганларни ўлдириб ташлаш амалиётига Ички ишлар вазири Зокир Алматов шахсан раҳбарлик қилди.

 Ҳурматли юртдошлар, қурбон бўлганларнинг яқинлари! Агар сиз менинг гапларимга ишонмасангиз, ўққа тутилган автобусни бориб кўришингиз мумкин. Автобуснинг корпусида қолган тешиклардан ўқлар автобусга ташқаридан кирганини пайқаш қийин эмас. Бу ерда: “Ўқлар автобус салонидан туриб отилган, отилган ўқлар ичкаридан ташқарига тешиб чиққан”, – деяётган терговчи ва прокурорлар ёлғон гапиришмоқда.

 Шу автобусни бориб, кўринглар: Каримов аскарлари узган ўқлардан автобус илма-тешик элакка айланган. Биз ҳамма вақт автобуснинг ташқарисида эмас, ичида бўлдик. Бизнинг пистолетларимизда автобусда бир неча юз тешик қолдирадиган миқдорда ўқ йўқ эди.

 Ҳа, биз одамларни гаровга олдик. Улардан фақат битта йигитни, Тошкентдан Саримойгача автобус ҳайдовчисини, аёллар ва кексаларни ҳақоратлаб келган йигитни отиб ўлдирдик. Ҳайдовчини мусиқани баланд овозда қўйишга мажбурлаб, бу йигит ҳеч кимга уйқу бермай келди. Гаровга олинганлардан бошқа ҳеч кимни ўлдирмадик.

 Гаровга олинган йўловчиларни бир автобусдан иккинчисига ўтказаётганда барча болалар, аёллар ва кекса ёшдаги одамларни қўйиб юбордик. Биз ҳаттоки яхши инсондек туюлган баъзи эркакларни ҳам қўйиб юбордик. Янги автобусга биз фақат Тошкентдан Саримойгача бўлган йўлда бизга ва бошқа йўловчиларга тажовузкор муносабатда бўлганларни олдик. Ва ҳаттоки уларни ҳам ўлдирмоқчи эмасдик. Ўзбекистондан чиқиб кетиш арафасида биз уларни қўйиб юбормоқчи эдик холос.

 Бу ерда эса прокурор ва терговчилар болалар, аёллар ва қарияларни отиб ташлаганимизни айтиб, ёлғон гапиришяпти. Уларга ишонманглар: барча қарияларни, аёлларни ва ёш болаларни биз “Мерседес-Бенц” автобусига ўтаётганда қўйиб юбордик. Гаровда қолган 28 кишини эса ҳукуматнинг махсус отряди отиб ташлади.

 Очиғи, президент Каримов ва унинг кучишлатар тизимлари шунчалик даражада шафқатсиз, деб ўйламагандик. Улар қуролланмаган одамларни отиб ташлашади, деб ўйламагандик. Бу бизнинг хатоимиз эди. Биз одамларни гаровга олгандан кўра, постдаги ҳарбийларни отиб ташлаб, дарров Янгибозор томон юришимиз керак эди.

 Каримовнинг шайтоний тузумига қарши курашда одамларни гаровга олиб бўлмайди, чунки ушбу тузум қуролсиз одамларни ҳам аяб ўтирмайди экан. Диндош ва жиҳоддош биродарларим кофир Каримов ҳукуматининг ушбу хусусиятини ҳисобга олишади, деган умиддаман.  

 Биродарларимни Каримов тузумига қарши оҳирги нафаси ва томчи қони қолгунча курашишга чақираман. Зеро, ушбу шайтоний тузумни фақат жиҳод, фақат ҳарбий йўл билан ағдариш мумкин.

 Иймон куфрга қарши олиб борилиши керак бўлган тинч ва ҳарбий курашни ҳар қандай вазиятда тўхтатмайди. Кофирларнинг қудрати ҳам, аскарлари ҳам, бойликлари ҳам, бошқа устунликлари ҳам ва ҳаттоки ўлим ҳам мусулмонни кофирга қарши курашдан чўчитмаслиги ёки тўхтамаслиги керак. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам биз, мусулмонларга, зулмнинг ҳар қандай шаклига сабр қилишдан қайтарганлар.

 Каримов ўзбек халқидан қўрқади. Чунки ушбу халқ ҳамиша ва ҳар қандай вазиятда Ислом динига интилиб яшашашини, ушбу халқдан ҳамиша энг яхши мужоҳидлар чиққанини Каримов яхши билади. Шуни айтишим мумкинки, бошқа мамлакатлардан келган мужоҳид биродарлар ўзбекларни жуда ҳурмат қилишади.

 Ҳа, бугунги кунда халқимизнинг асосий қисми аста-секин итоаткор подага айланиб бормоқда. Лекин бу ҳолат ўзбек халқининг қандайдир ирсий хусусиятлари туфайли эмас, Ислом динини ўрганишга имокният йўқлигидан содир бўлмоқда. Ушбу қўрқоқ оломонни фақат Ислом дини Аллоҳнинг жасур жангчиларига айлантира олишини Каримов билади. Шунинг учун у ва унинг хизматкорлари Ўзбекистонда асосан Ислом мавқеининг кучайишига ва ҳақиқий мусулмонларнинг кўпайишига қарши кураш олиб бормоқда.

 Оддий ўзбек йигити ёки қизи Исломни қаерда ўрганиши мумкин? Болалар боғчасидами, мактабдами, техникумдами, институтдами ёки телевизор орқалими? Ҳеч қаерда! Биз Исломни ертўлалар ва лагерларда эмас, нормал шароитларда ўрганишни хоҳлаймиз. Биз Исломни яширинча эмас, очиқча ўрганишни истаймиз.

 Лекин, боя айтганимдек, бу нарсалар Ўзбекистоннинг бош кофири учун ўта хатарлидир. Чунки исломийлашган оммани на алдаб, на тунаб ва на топтаб бўлади.

  Бу ерда менга доим бир гапни такрорлашгани такрорлашган. Эмишки, мен Каримовдан кечирим сўрасам, Каримов менга шафқат қилиб, мени ўлим жазосидан қутқариб қолармиш. Яна такрорлайман: Иймон куфрдан кечирим сўрамайди. Яна қайтариб айтаман: мусулмон мусулмон бўлганлиги учун кофирдан кечирим сўрамайди. Ҳатто қатл хавфи бўлса ҳам.

 Каримовнинг шайтоний ҳукуматига хизмат қилаётган терговчи, прокурор ва судьялар ўзбекларда: “Тиз чўкиб яшагандан кўра, тик туриб ўлган яхшидир”, – деган мақол борлигидан бехабарлар, шекилли. Шундай экан, Шайтон томонга юзланиб, куфрга тиз чўкиб яшагандан кўра, Аллоҳга содиқ қолиб, мусулмон бўлиб ўлган яхшироқдир.

 Шу сабабдан мен ўлим жазосини танлайман. Агар суд мени ўлимга ҳукм қилса, мен бу ҳукм устидан асло шикоят қилмайман. Аксинча, бундай ҳукмдан мен ҳурсанд бўламан. Чунки Аллоҳ йўлида ҳалок бўлиш, ўз ҳаётини шу тариқа якунлаш ҳар бир мусулмон учун орзу ва фахрдир.

 Мен ҳамиша уйқуда, йўлда ва шунга ўхшаш оддий, маиший вазиятларда ўлиб қолишдан қўрқиб келганман. Шунинг учун мен ҳамиша Аллоҳдан шаҳидлар ўлимини сўраб келганман. Ва мана бугун эрталаб адвокатим мени ўлим жазоси кутаётгани ҳақидаги хушхабарни олиб келди. Аллоҳу Акбар!

 Кофирларнинг вахший қийноқлари остида ва қатл хавфи бўлишига қарамасдан мен Ислом динига ва мусулмонлар умматига ҳиёнат қилмадим. Ва бунинг учун Аллоҳнинг ажридан умидворман.

 Умид қиламанки, Қиёмат куни Аллоҳ менга ўз шаҳидлари қаторидан жой беради ва менга ҳам дунёвий амалларим кўрилмасдан жаннатга кириш насиб этади. Умид қиламанки, ана ўшанда мен ўзим билан бирга қариндошларимни ҳам жаннатга олиб кириш имтиёзига эга бўламан.

 Иншааллоҳ, Саримойдаги воқеаларда Каримовнинг кофир тузумига қарашли аскарлар томонидан отиб  ўлдирилган диндош ва жиҳоддош биродарим Саъдулла ҳам шаҳидлар қаторида бўлади.

 Иншааллоҳ, Қиёмат куни менга ва менинг диндош ҳамда жиҳоддош биродарларимга пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг муборак юзларини кўриш насиб этади.

 Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ ва ашҳаду ал ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ.

“Саримой” ЙППда автобусни қўлга олган жангарилар то отиб ташлангунига қадар ўзларини ҳудди шундай тутдилар. Каримов жаллодларининг энг вахший ва тубан қийноқларига қарамасдан ўзларини мардларча тутдилар. Саримой фожиасининг ҳақиқати ана шулардан иборат.

Бироқ Каримов диктатураси манфаатларига хизмат қилувчи давлат оммавий ахборот воситалари ва ҳаттоки баъзи хорижий публицистлар Саримойдаги воқеалар ҳақида очиқдан-очиқ ёлғон ёзишди. Шундай қилиб…

Олег Ёқубовнинг ёлғони

OlegYakubovAgoniya

Олег Якубов шундай ёлғон ёзганки, унинг ёлғони оддий мантиққа ҳам тўғри келмайди

Исроиллик таниқли публицист Олег Ёқубов ўзининг “Агония. Кровавый след террора” (“Жазава. Қўпорувчиликнинг қонли изи”) китоби (2001 йилда Тошкентдаги “Шарқ” нашриётида чоп этилган) 17-чи бўлимида Саримой воқеаларини шундай тасвирлаган:

“Во время пересадки в другой автобус двум из заложников удалось сбежать. Они и рассказали, что узнали в бандитах двух местных жителей, и даже назвали их имена и фамилии. Один был жителем близлежащего кишлака, и к месту событий попросили приехать  его престарелого отца. Сломленный страшным известием старик никак не хотел поверить в то, что именно его сын совершает такое зло. Поверил лишь тогда, когда сын на его призывы откликнулся. К этому времени новый автобус, куда бандиты загнали заложников, уже готов был трогаться в Дальнейший путь” (Китобнинг 17-бўлими, 107-чи саҳифаси).

Ушбу парчанинг ўзбекчага таржимаси:

“Бошқа автобусга ўтаётганда гаровга олинганлардан икки нафари қочиб кетишди. Айнан улар қароқчилардан икки нафари маҳаллий фуқаролар эканини ҳамда уларнинг исм-шарифларини айтишди. Қароқчилардан биттаси яқин атрофдаги қишлоқлардан бирида истиқомат қиларди, ва воқеа жойига унинг кекса отасини таклиф қилишди. Дахшатли хабардан тушкунликка тушган қария унинг ўғли шундай қабиҳ жиноят содир этаётганига ишонгиси келмасди. Ўғли чақириқларига жавоб бергандагина қария ҳаммасига ишонди. Бу вақтга келиб эса қароқчилар гаровга олинган одамларни янги автобусга ўтказиб, йўлга тушишга шайлана бошлашди”.

Исроиллик журналист қип-қизил ёлғон ёзган, чунки эски автобусдан янгисига ўтаётганда гаровга олинганлардан ҳеч ким қочиб кетмаган. Гаровга олинганларни бир автобусдан иккинчисига ўтказаётганда жангарилар ўз ихтиёрлари ва ташаббусларига кўра гаровдагиларнинг ярмини – барча болалар, аёллар ва қарияларни – қўйиб юборганлари ҳақида каримовпараст публицист лом-мим демаган. Шунингдек, милиционерларнинг эътиборини қидирувда бўлган Саъдулла Бобожоновга ўзи олиб кетаётган товардан ҳавотирга тушган савдогар аёллардан бири қаратгани ҳақида ҳам Исроил фуқароси ҳеч нарса ёзмаган.

Ислом Каримовнинг аксилисломий тузумига хизмат қилиш ишқида ёнаётган Олег Ёқубов шундай ёлғон ёзганки, унинг ёлғони оддий мантиққа ҳам тўғри келмайди. Ўзбекистоннинг оддий жўғрофий харитасига кўз югуртириб ҳам, мужоҳидлар гаровга олинганларни бир автобусдан иккинчисига ўтказган саҳрода ҳеч қандай “яқин атрофдаги қишлоқ” йўқлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин.

Гап шундаки, автобус қўлга олиниши содир бўлган “Саримой” йўл-патрул пости Қизилқумда ва Амударё соҳилида жойлашган бўлиб, Бухоро шаҳридан таҳминан 200 ва Урганч шаҳридан таҳминан 150 километр узоқликдадир. Ушбу пост ёнида фақат Саримой посёлкаси жойлашган бўлиб, посёлканинг нуфуси минг кишига ҳам етмайди. Агар Олег Ёқубовнинг ёзганларига ишонадиган бўлсак, “гаровдан қочиб кетган икки киши” жангариларда Саримой посёлкасида яшовчиларни таниб қолишган бўлиб чиқади.

Кейин эса Олег Ёқубов “ала Исроил” усулида ва уйдирма тўқишнинг энг сара анъаналарига содиқ қолган ҳолда шундай деб ёзган:

“Командир отряда спецназа дал команду начать операцию. Завязалась перестрелка, в ходе которой погибли несколько спецназовцев, но были уничтожены все четыре преступника. К счастью, никто из пассажиров не пострадал, во время боя спецназовцы, ворвавшиеся в автобус, прикрывали их своими телами”. (Яқубов О. Агония. Кровавый след террора. Ташкент, Издательство “Шарк”, 2001. Китобнинг 17-чи бўлими, 108-чи саҳифаси).

Ушбу парчанинг ўзбекчага таржимаси:

“Махсус отряд командири амалиётни бошлаш ҳақида буйруқ берди. Отишма бошланиб кетди. Отишма пайтида махсус отряднинг бир неча аскари ҳалок бўлди, бироқ жиноятчиларнинг тўрт нафари ҳам ўлдирилди. Бахтни қарангки, йўловчилардан ҳеч ким ўлмади. Чунки жанг пайтида автобусга бостириб кирган аскарлар йўловчиларни ўз таналари билан ёпишди”.

Буни қаранг-а: “Бахтни қарангки, йўловчилардан ҳеч ким ўлмади” эмиш! Ислом Каримовнинг буйруғи бўйича Алматовнинг махсус отряди томонидан отиб ташланган 28 қуролсиз киши-чи? Олег Ёқубов учун улар ҳеч кимми? Ҳа, албатта, кунига юзлаб фаластинликларнинг ўлдирилишига кўникиб кетган исроиллик учун 28 кишининг ўлдирилиши нима бўлибди?!

“Жанг пайтида автобусга бостириб кирган аскарлар” қандай қилиб “йўловчиларни ўз таналари билан ёпишди” ва жангариларнинг ўқларидан ҳимоя қилишди экан?! Ахир, аскарлар ҳатто ўзларини ҳам мужоҳидларнинг ўқлардан ҳимоя қила олишмадику!

Агарда “жиноятчиларнинг тўрт нафари ҳам ўлдирилди” бўлса, 1999 йилнинг июль ойида кимлар суд қилиниб, кимлар ўлим жазосига ҳукм  қилинди экан? Ёки Саримойда автобсуни қўлга олганлиги учун Хоразм вилоят суди томонидан ўлимга ҳукм қилинган Ҳамро Ҳалиллаев ва Темурбек Бобожонов Олег Ёқубов учун ўликларми?!

Олег Ёқубов автобусни отиб ташлаш амалиётига Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги Ички ишлар вазири Зокир Алматов шахсан бошчилик қилгани ва Алматовнинг махсус отряди гаровдагиларнинг барчасини отиб ташлагани ҳақида ҳам ҳеч нарса ёзмаган.

Саримойдаги фожиа ҳақидаги ҳақиқатни Ўзбекистоннинг давлат оммавий ахборот воситалари ҳам яширишди. Улар ҳам ўз саҳифалари ва эфирлари орқали ўзбек халқига воқеанинг исроилча-каримовча тасвирини тақдим этишди. Улар Янгибозор гуруҳига кирган жангариларнинг  қариндош-уруғлари кейинчалик қатағон қилингани ҳақидаги ҳақиқатни ҳам халқдан яширишди. Шундай қилиб…

Оталар отиб ташланган ўғиллари учун жавоб беришди

 Саримой фожиасидан сўнг Каримов ҳукумати хоразмлик мужоҳидларнинг яқинларига нисбатан аёвсиз қатағон бошлаб, ўзининг аксилинсоний ва вахший моҳиятини намойиш этди.

Хусусан, 1999 йил 31 март куни Алматовнинг махсус отряди томонидан ўққа тутилган автобус ичида ҳалок бўлган жангари Саъдулла Бобожоновнинг отаси 64 ёшли Собир Бобожонов 1999 йил 2 апрель куни, яъни Саримой воқеаларидан икки кун ўтар-ўтмас ҳибсга олинди.

Ҳа, ҳа, хоразмлик кучишлатарларнинг илтимоси билан Саримойга келиб, ўз ўғлидан гаровдаги одамларни озод қилишни сўраган ўша қарияни Каримов ҳукумати 2 апрель куниёқ ҳибсга олди. Кейинчалик хоразмлик отахон Ўзбекистон жиноят кодексининг “навбатчи” моддаларидан бўлмиш “наркотик моддаларни сақлаш”   бўйича айбланди. Собир Бобожонов 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бироқ Бобожоновлар оиласини таъқибга олган Каримов диктатураси бу билан чекланиб қолмади. 1999 йил 4 апрель куни, яъни Саримой фожиасидан тўрт кун ўтар-ўтмас Собир Бобожоновнинг опасининг эри 63 ёшли Искандар Қутлимуротов ҳисбга олинди.

Саримойда автобусни қўлга олган бошқа жангариларнинг қариндошлари ҳам зудлик билан жазоланди. Масалан, автобус ўққа тутилган жойдан Ҳамро Ҳалиллаев билан бирга қочиб кетган Полвонназир Хўжаевнинг 48 ёшли отаси Азимбой Хўжаев ҳам 1999 йил 4 апрель куни ҳибсга олинди. “Наркотик моддаларни сақлаш” каби “навбатчи модда билан айбланган Азимбой Хўжаев 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У 1999 йил 2 июль куни Жаслиқ қамоқхонасида вахшийларча қийнаб ўлдирилди.

1999 йил 18 сентябрь куни МХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси Саъдулла Хўжаевнинг 18 ёшли укаси Музаффар Хўжаевни ҳам ҳисбга олди.

Саримой воқеаларидан кейин Каримов режими ўз муттаҳамлигини янада ошкора намойиш эта бошлади. Хусусан, Хоразм вилоятининг ички ишлар ва миллий ҳавфсизлик бошқармаларининг раҳбарлари “Мерседес-Бенц” автобусининг эгасига етказилган зарарни қопламадилар. Янгибозорлик норози тадбиркорни улар янгибозорлик мужоҳидларга алоқадорликда айблаб, қамаш билан қўрқитишди. “Агар автобусинг учун пул талаб қилишда давом этаверсанг, биз сени террористларнинг кўмакчиси сифатида қамоққа тиқамиз”, – дея пўписа қилишди хоразмлик кучишлатарлар.

Бундан ташқари, 1999 йил август ойида вилоятнинг кучишлатар идоралари Ўзбекистон МХХ раиси Р. Иноятовнинг ва Ички ишлар вазири З. Алматовнинг топшириқларига кўра, гаровга олиниб, автобусда ҳалок бўлган барча йўловчиларнинг қариндошларидан махсус тилхатлар олишди. Ушбу тилхатларда хоразмликлар Саримой воқеаларининг тафсилотларини на оғзаки ва на расмий равишда ҳеч қачон суриштирмасликка сўз беришга мажбур қилиндилар. Бундан ташқари, ушбу тилхатларда кучишлатарлар хоразмликлардан Ҳамро Ҳалиллаевнинг судда сўзлаган сўнгги нутқини на аҳолига ва на хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳеч қачон тарқатмаслик ҳақида ваъдалар олишди.

Хоразмлик мужоҳидларни ва уларнинг яқинларини жазолаган Каримов диктатураси ўзининг итоаткор жаллодларини тақдирлашни унутмади. Жумладан, жангарилар билан отишмаларда ҳалок бўлган Эрик Гаязов, Сергей Ничепуренко ва Сергей Давидов (Ўзбекистон Президентининг хавфсизлик хизмати снайперлари) турли орден ва медаллар билан тақдирланишди. Алматовнинг махсус отряди сафида жанг қилиб, ярадор бўлган 9 аскар ва Саъдулла Бобожонов томонидан “Икарус” автобуси салонида ярадор қилинган бир милиционер ҳам Каримов томонидан тақдирланди.

“Ўзлариникилар”ни тақдирлаш жараёнида кулгили ва мантиқсиз ҳодисалар ҳам рўй берди. Хусусан, “Саримой” йўл-патрул постидан таҳминан 100 киломтер узоқликда ойлашган Мискин посёлкасида 1999 йил 30 март куни содир бўлган автоаварияда ҳалок бўлган О. Собиров (Хоразм вилояти давлат автоинспекция бошқармаси бошлиғи) ҳам вафотидан сўнг ҳукумат томонидан тақдирланди. Яъни, “Саримой” ЙППга шошилаётган хоразмлик “гаи”чи Саримойга етмасдан маиший-транспорт воқеасида ҳалок бўлган. Лекин шунга қарамасдан Каримов режими уни ҳам “қўпорувчиларни бартараф қилишда жасорат кўрсатган қаҳрамонлар” қаторида тақдирлади. Шундай қилиб…

Сўнгсўз

Саримой фожиаси Каримов диктатураси аксилинсоний ва вахший табиатга эга эканлигига яна бир исбот бўлди. Шу билан биргаликда, ушбу воқеа ҳукумат қўшинларининг ва ҳаттоки Ўзбекистон Президентининг хавфсилик хизмати шахсий таркибининг қўрқоқлигини ва етарлича ҳарбий тайёргарликка эга эмаслигини ҳам фош қилди. “Ўзбекистон махсус отрядларининг профессионал такомиллиги ва юксак ҳарбий тайёргарлиги”  ҳақида Каримовнинг ташвиқот машинаси тарқатаётган гаплар аҳолини алдаш ва қўрқитиш учун ўйлаб топилган афсона эканлигини ҳам ошкор бўлди.

Алматовнинг юзга яқин аскари ва Каримовнинг 10 снайпери жангариларни ҳатто ярадор ҳам қила олишмади. Автобусни вахшийларча ўққа тутаётганда ҳам улар атиги бир мужоҳид – Саъдулла Бобожоновни ўлдиришган холос. Ўзбек махсус отрядидаги аскарларнинг “юксак профессионал маҳорати ва жанговор тайёргарлиги” фақат қуролсиз йўловчиларни отиб ташлашга етди.

Ўшандан бери деярли 15 йил ўтди, лекин Ўзбекистон қўшинларидаги аҳвол ҳали ҳам ўша-ўша. Охирги 10 йил ичида Ислом Каримовнинг ташаббуси билан республикада миллий армия тугатилди. Чунки президент Каримов кенг оммани ҳарбий тайёргарликдан ўтказишга рухсат бермайди. Каримовнинг фикрига кўра, аҳоли қуролдан фойдаланишни ўрганса, эртага қўлида қурол билан ҳукуматга қарши ҳужум уюштириши мумкин экан. Шунинг учун Ўзбекистонда “танлаб олинган махсус қўшинлар” деб ном олган бир тўда манқурт ва зомбилар ҳарбий тайёргарликдан ўтади холос. Ҳатто ўзбек чегарачилари ҳам ҳарбий тайёргарликка эга эмаслар.

Каримов диктатурасини қўриқлаётган ўша “танлаб олинган махсус қўшинлар”нинг профессионал маҳорати ва жанговар тайёргарлиги эса етарли даражада эмас. Мазкур қўшинларнинг, шу жумладан, Президент хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби фақат ўз гувоҳномаларини кўрсатиб, кафе ва ресторанларнинг эгаларини, оддий тадбиркорларни шантаж қилишга усталар холос.

1999 йилда Саримойда содир бўлган воқеалар ҳамда 2005 йилда Андижонда минглаб тинч намойишчиларнинг отиб ташланиши Каримов диктатурасини фақат ҳарбий йўл билан ағдариш мумкинлигини кўрсатди. Бу воқеалардан сўнг Ислом Каримовнинг аксилхалқ тузуми фуқароларнинг ҳар қандай тинч ва қуролсиз норозилик тадбирини қурол билан бемалол бостиришини ҳам ойдинлатди. Саримой ва Андижондаги фожиали воқеалар Каримов диктатурасини нозўравон йўллар билан ағдариш мумкинлиги ҳақидаги ғоялар ёки ёлғон, ёки ўзини-ўзи алдаш эканлигини ҳам исботлаб берди.

Шунингдек, Каримов ҳукуматини парламент ва президентлик сайловларида иштирок қилиб енгиш ҳақидаги сафсаталар ҳам ёлғон ва ўзини-ўзи алдашдир. Мустақил Ўзбекистоннинг 22 йиллик тарихи Каримов диктатурасини сайловлар йўли билан енгиб бўлмасилигини, чунки диктатура ўз рақибларини сайловларга қўймаслигини кўрсатиб берди.

Шу сабабдан биз Каримов диктатурасини фақат ҳарбий йўл билан ағдариш мумкинлигини яна бир бор такрорлаймиз. Саримой воқеалари ўлимдан қўрқмайдиган инсонларгина, зулмга қарши кураш йўлида ҳалок бўлиб, жаннатга эришиш мумкинлигига ишонадиган кишиларгина Каримов тузумини ҳарбий йўл билан ағдара олишини намойиш қилди.

Ўзбекистондаги аксилинсоний тузумни ҳарбий йўл билан ағдариш каби жасоратталаб иш дунёвий ҳаётга муҳаббат қўйган ва ўлимдан қўрқадиган мухолифатчиларнинг қўлидан келмайди. Бизнингча, ўлимдан қўрқадиган ҳар қандай одам Каримов қўшинларига қарши чиқа олмайди, ўлим билан юзма-юз бўла олмайди. Ўлимдан қўрқадиган инсонлар Ислом Каримовнинг ва унинг хизматкорларининг зулми остида яшашга мубталолар. Ва бундай кишилар ўзларининг бу қисматида Каримовни эмас, ўзларини ва ўзларининг қўрқоқлигини айблашлари керак.

Саримойдаги воқеалар ўзбек халқи ҳали ҳам жасур жангчиларни, зулм ва ёвузликка қарши курашда ўлимдан қўрқмайдиган фарзандларни тарбиялаш салоҳиятига эга эканлигини кўрсатди. Ҳозир ҳам Афғонистон, Покистон, Сурия ва Сомалида беш мингдан ортиқ ўзбекистонлик мужоҳидлар жанг қилишмоқда. Бу фактлар ўзбекларни ҳаракатсизлик ва қўрқоқликда айблаш бўйича авж олган “мода”га ўзига хос жавобдир.

Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Каримов диктатурасини ағдариш учун яхши ҳарбий тайёргарликка эга 1000 нафар жангчини йиғса, бас. Ҳа, Каримовда 50 минг ҳарбий бор. Лекин, юқорида такидлаганимиздек, Каримовнинг кўп сонли, аммо қўрқоқ ва тайёргарликсиз аскарлари яхши ҳарбий тайёргарликли ва жасур 1000 киши олдида ҳам ожиз қолишади. Президент қандай бўлса, унинг қўшинлари ҳам шундай бўлади. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, қўрқоқ президентнинг қўшинлари ҳам қўрқоқ бўлади!

Бизнингча, ушбу халқнинг жасур ўғлонларига қурол, тажрибали ташкилотчилар ва жасур етакчи етишмайди холос. Бизнинг таҳминларимизга кўра, Каримовнинг кучишлатарлари ва жаллодларидан қасос олишга тайёр турган гуруҳлар республика ичида ҳам мавжуд.

Қайси куч шундай жангчиларни топса, уларни қурол билан таъминласа, Каримовнинг жаллодларига қарши чорласа ва ўз ортидан эргаштирса, шу куч Ислом Каримовнинг аксилинсоний ва аксилисломий режимини ағдаради.

Ҳа, ўзбекларга сиёсий ҳаракатларда ҳам, жанговор ҳаракатларда ҳам халқнинг ортида эмас, айнан олдида юрадиган етакчи керак.

Усмон Ҳақназаров
сиёсатшунос

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар