Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Қадрдон хизматчини шундоқ ҳурмат қилмоқ керак”

“Қадрдон хизматчини шундоқ ҳурмат қилмоқ керак”
19 Ağustos 2017 - 6:00 'да юкланди ва 762 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 193
(давоми)

ЎН ЕТТИНЧИ МЎЖИЗА

Имом Доримий, Имом Байҳақий Ҳазрати Жобирдан ривоят қилурлар:

«Бир куни Расулуллоҳ билан ўлтирган эдик, йироқдан бир туя қочгандек бўлиб бизга қараб келаверди. Тўғри Расулуллоҳнинг қаршиларига келиб, чўккалаб туриб, сажда қилди.

Саҳобалар ҳайрон бўлиб қараб қолдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Бу туянинг эгаси кимдур — деб сўрадилар эрса, ансор саҳобалардан бир неча йигит:

— Ё Расулаллоҳ, бу бизнинг туямиз эди, — дедилар.

Анда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Туянгиз сизлардан шикоят қилур. Ёшлигимдаги кучим кетиб, қарилигим етганда мени сўймоқчи бўлдилар, дейдур. Буни менга сотинглар, ёки ўз ажали етгунча унга яхшилик қилишга ваъда беринглар. Қадрдон хизматчини шундоқ ҳурмат қилмоқ керак, — дедилар.

— Ё Расулаллоҳ, туянинг бу айтган сўзи тўғридур. Ўзи ўлгунча энди унга яхшилик қилайлик, — деб ваъда бердилар.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар