Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Усмон Ҳақназаров: Шуҳрат Ғуломов Иноятов ва унинг шерикларига қарши кўрсатма бера бошлади

Усмон Ҳақназаров: Шуҳрат Ғуломов Иноятов ва унинг шерикларига қарши кўрсатма бера бошлади
19 Ağustos 2017 - 15:46 'да юкланди ва 8876 марта ўқилди.

Яқинда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари, генерал Шуҳрат Ғуломов ўзбек махусус хизматлари раҳбари ва унинг шерикларига қарши кўрсатмалар беришни бошлади. Шундай қилиб…

Сохта-чўлоқ қандай қилиб “Шурик”ни “буюртма” берган эди?

Узоқ вақт ўз айбини тан олмаган ва МХХ раҳбариятидаги битта ҳам ҳамкасбини сотмаган Шуҳрат Ғуломов, Иноятов ва унинг атрофидагиларининг суҳбатлари ёзилган аудиоларни эшитгач, гапиришга қарор қилди. Рустам Иноятовнинг уйи ва иш кабинетида бўлиб ўтган суҳбатлар давомида, ўзбек махсус хизматлари раҳбари, Шуҳрат Ғуломовни, у Бекободда бўладими ёки Жаслиқдами, ўлдириш кўрсатмасини берган.

“Уни дарҳол бартараф этиш лозим. Чунки у ҳаммамизни сотиши мумкин. Шунинг учун Бекобод қамоқхонасида ва ҳатто Жаслиқда “Шурик”ни (Шуҳрат Ғуломов – У.Ҳ.) ўз камерасида бартараф қилиш учун бир ходимни ёки бошқа бир кимсани тайёрланг”, – деган Иноятов ўзининг чекист-шогирдларига.

Бир нечта шундай суҳбатларни эшитган Шуҳрат Ғуломов Иноятов, унинг оиласи ва яқинларининг жиноятлари ҳақида бор ҳақиқатни айтиб беришга қарор қилган. Иноятовга қарши биринчи суд маҳкамасидан кейинги кўрсатмалардан кейиноқ Ўзбекистон МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари  республиканинг жорий раҳбариятини, ҳукмни ижро қилиш учун ўзини расмий муассасага жўнатмай хусусий уйда ушлаб туришда давом этаётганликлари учун миннатдорчилик билдирган.

“Аввалига мени бу уйда қийноққа солиб, ўлдириб юборишча керак деб ўйлагандим. Аммо энди тушунишимча бу менинг хавфсизлигим ва ҳаётимни сақлаб қолиш мақсадида қилинган экан”, – деди Шуҳрат Ғуломов терговчиларга.

Шу кунларда Иноятовнинг “контора” югурдаклари Шуҳрат Ғуломовнинг қаердалиги ҳақда маълумот излашга фаол киришишган. Улар ўзбек махсус хизматларининг собиқ генерали Иноятов ва шерикларининг жиноятлари ҳақида тўлиқ маълумотларни берганидан ёки энди бериши мумкинлигидан жуда ҳам ҳавотирга тушишган.

Ғуломовни бартараф қилиш ва муқаррар жазодан қочишга уринаётган Рустам Иноятов югурдакларининг ушбу урунишларини кечиккан ва ўзини ҳимоя қилиш ҳаракатлари сифатида кўриш мумкин.

Таъкидлаб ўтиш керак-ки, шу кунларда фақатгина Иноятов ва унинг шерикларигина эмас, балки, Рустам иноятов бошқарувидаги бутун МХХ ҳимояланишга мажбур. Шундай қилиб…

Ўзбек оммавий ахборот воситаларидаги “конторанинг” маҳфий пиари

2017 йил бошидан бери халқ назарида ҳурматини йўқотиб қўрқув идорасига айланган МХХ фаолияти ҳақида жамоатчиликда ижобий фикр уйғотишга қаратилган жиддий ҳаракат бошлангани кузатилади. Бу жараён айниқса янги президент Ш.Мирзиёев ва МХХ раҳбарияти ўртасидаги зиддиятлар ҳақида дунё матбуотида кетма-кет мақолалар чоп этилганидан сўнг янада авж олди. Илгари маҳаллий нашрларда асосан “Куч ишлатар тизимлар”, “Ҳуқуқ-тартибот органлари”, “Хавфсизлик органлари” каби жумлалар билан тилга олинадиган ушбу ташкилот ҳақидаги хабарлар эндиликда ўз номи МХХ қисқартмаси билан берила бошланди ва идора ходимлари томонидан амалга оширилаётган ижобий ишлар тўғрисида тарғибот кучайтирилди.

Масалан ўтган 2016 йилнинг бутун 12 ойи мобайнида podrobno.uz сайтида МХХ фаолиятига бағишланган жами 28 та хабар берилган.

Солиштирадиган бўлсак биргина 2017 йил август ойининг ўтган 19 куни ичида podrobno.uz сайтида МХХнинг жиноятчиликка қарши курашдаги фаоллигини кўрсатишга қаратилган 25 та мақола эълон қилинди:

1.МХХ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний олиб кирилишига тўсқинлик қилди. (17.08.2017)

2.МХХ тиббиёт коллежи раҳбарини порахўрлик учун қўлга олди. (17.08.2017)

3.Фарғонада катта ҳажмдаги контрабанда маҳсулотлари қўлга олинди: жиноятчилар Herbalife ва телевизорлар олиб ўтишга уринишган. (13.08.2017)

4.МХХ наркотик моддаларни сотиш билан шуғулланувчи йирик уюшган жиноий гуруҳни йўқ қилди. (11.08.2017)

5.Қорақамиш ва Қатортолда 20 нафар психотроп моддалар сотувчиси ушланди. (11.08.2017)

6.МХХ Наманган вилоятида иккита фирибгарлик фактини аниқлади. (10.08.2017)

7.МХХ Қашқадарё Юқори кучланишли электр тармоғи ҳодимларини фирибгарлик айби билан қўлга олди. (08.08.2017)

8.МХХ сохта адвокатни қўлга олди. (07.08.2017)

9.Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги майори ишга жойлаш учун валюта талаб қилган. (05.08.2017)

10.Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти декани муовини ўқишга киритиш учун абитуриентлардан пул олган. (05.08.2017)

11.МХХ Тошкент архитектура ва қурилиш институти проректори бошчилигидаги жиноий гуруҳни фош қилди. (04.08.2017)

12.Аниқланган фирибгарликдан сўнг GM Uzbekistan сотув тизимини такомиллаштириш ниятида. (04.08.2017)

13.Фирибгарлар Фарғона давлат университетига ўқишга киришни ташкил этишга уринди. (04.08.2017)

14.Ўғлининг Жиззах Олий ўқув юртига кириши учун нафақадаги отадан 3,5 минг доллар талаб қилишди. (04.08.2017)

15.МХХ Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчисини ҳибсга олди. ( 04.08.2017)

16.Сирдарёда Савдо мажмуаси бошлиғи қўлга олинди. (03.08.2017)

17.Пойтаҳтлик судя 100 минг доллар миқдоридаги пора учун маҳкамага тортилди. (03.08.2017)

18.GM Uzbekistan, МХХ томонидан фош этилган, автомобилларни сотишдаги фирибгарлик схемаси ҳақидаги иш борасида изоҳ берди. (03.08.2017)

19.МХХ Тошкентда талон-тарож учун собиқ милиция ходимини қўлга олди. (02.08.2017)

20.Ўзбекистонда GM Uzbekistan автомобилларини сотишдаги фирибгарлик схемаси фош қилинди. (02.08.2017)

21.МХХ ТАТУга ўқишга кириш учун пора талаб қилиниш фактларини аниқлади. (01.08.2017)

22.Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 44,5 минг доллар талаб қилган фирибгар қўлга олинди. (01.08.2017)

23.Тошкентда олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйиш учун пул талаб қилган фирибгар қўлга олинди. (01.08.2017)

24.500 доллар пора эвазига – чегарадан муаммосиз ўтиш учун “рухсат”. (01.08.2017)

25.Фирибгар Наманган Олий ўқув юртига ўқишга кириш учун 5 минг доллар талаб қилган. (01.08.2017)

Ушбу ҳолатдан МХХ идорасининг имиджини яхшилашга бўлган тарғибот ишининг қарийб 20 баробарга кучайтирганини англаш мумкин. Бу фақат podrobno.uz сайти эмас, барча маҳаллий нашрлар учун ҳам бир хил ҳолатдир.

Кимдир бу ҳолатни Ш.Мирзиёев иқтидорга келганидан сўнг мамлакатда маҳаллий ОАВ га берилган баъзи эркинликлар билан боғлаши мумкин. Аммо 2017 йилнинг 12 август куни МХХ генерали Шуҳрат Ғуломовнинг умрбод қамоққа ҳукм қилингани ҳақида ББС хабари берилганига қарамасдан биронта маҳаллий ОАВ бу ҳақда ёзишга журъат қилмади. Бу эса маҳаллий ОАВга чекланган мавзулардагина эркинлик берилганини кўрсатади ва уларнинг ҳали ҳам МХХ таъсири остидан чиқа олмагани, хабарларни буюртма асосида бир томонлама ёритаётганидан далолат беради.

Шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтган МДҲга аъзо мамлакатларнинг махсус хизматлари вакилларининг нуфузли мажлисига киритилмаган Рустам Иноятовнинг ўзи ҳам шаънига жиддий зарба олди. Шундай қилиб…

“Кечирасиз, лекин сиз иштирокчилар рўйхатида йўқсиз!”

16-17 август куни Тошкентда МДҲ давлатлари махсус хизматлари вакилларининг мажлиси бўлиб ўтди. Мехмонлар, иштирокчилар рўйхатида Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятовнинг йўқлигидан ажабланишди. Ўзбек махсус хизматлари раҳбари ушбу форумда қатнашиш ва ўзини ҳамкасбларига кўрсатишга уриниб кўрди, аммо унинг исм-шарифи рўйхатда йўқлигини айтиб, конференц залига киритишмади.

Хафа бўлган Инятов эртаси куни Москвага учиб кетди ва ҳалигача Россия пойтаҳтида қолмоқда. Бизнинг фикримизча, сохта-чўлоқ у ерга Ўзбекистон раҳбариятининг “аҳлоқсиз ҳатти-харакати” устидан Кремл раҳбариятига шикоят қилиш учун кетган. Шундай қилиб…

Сўнгсўз ўрнида

Иноятов ва унинг Миллий хавфсизлик хизмати бизнинг материалларимиз ва Ўзбекистоннинг янги раҳбариятидан ҳимояланиши вақти келди.  Энди тезроқ сохта-чўлоқ ва унинг шерикларининг Ўзбекистон халқи олдидаги жиноятлари учун қамоқда ўтиришлари вақти келишини хоҳлардик.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
19.09.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube