Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Усмон Ҳақназаров: Мирзиёев бош вазирнинг журналистга қилган ахлоқсиз муносабатидан ғазабланди

Усмон Ҳақназаров: Мирзиёев бош вазирнинг журналистга қилган ахлоқсиз муносабатидан ғазабланди
26 Ağustos 2017 - 8:07 'да юкланди ва 5563 марта ўқилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ориповнинг Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаевга нисбатан қилган ахлоқсиз муносабатидан ғазабланди. 22 август куни, яъни ўзбек телевидениясининг медиа-марказида бўлиб ўтган ҳодисанинг эртаси куниёқ, давлат раҳбари, барчанинг кўз ўнгида журналистни ҳақоратлагани учун Ориповга танбеҳ берди. Шундай қилиб…

Орипов ва Қудратхўжаев президент гиламида

“Шу йилнинг охирида мен ўзим ҳам ушбу пресс-конференцияларда қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб бермоқчиман. Бу пресс-конференцияларни бизнинг оммавий ахборот воситаларимиз жонли эфирда узатилишини мен ҳам хоҳлайман. Ва сиз нима қилдингиз? Ўзбошимчалик билан барча жонли эфирларни таъқиқладингиз. Энди бутун Ўзбекистон сизнинг бу безорилик ҳатти-ҳаракатингизга бўлган муносабатимни кутаяпти. Мени оғир вазиятга тушириб қўйганингизни тушунаяпсизми?!”, – деган жаҳл билан Абдулла Ориповга президент.

Ўша куннинг ўзида президент Шерзод Қудратхўжаев билан ҳам суҳбатлашган. Мирзиёев, журналистнинг бир неча сайёр пресс-конференциялар давомида ушбу тадбирлар қатнашчилари ва ҳокимларга нисбатан ўзини прокурор каби тутганидан норозилигини билдирган.

“Сен модератормисан ёки прокурорми? Ахир, сенинг вазифанг саволлар бериш ва фактлар ёки фикрларни аниқлаш. Сен эса нима қилдинг? Сен ўзингни димоғдор прокурордек туттинг, қатнашчиларга маслаҳатлар, тавсиялар бердинг, ҳаттоки айбловлар эълон қилдинг”, – деган Мирзиёев Халқаро пресс-клуб раҳбарига.

Ҳақиқатдан ҳам, Шерзод Қудратхўжаев Андижон, Фарғона, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига қилган ташрифи вақтида ҳаттоки амалдорларнинг кийимларига нисбатан талаб қўйган. Бир қарасанг пайпоқлардан қониқмади, бир галстуклардан, гоҳида умуман пресс-конференция иштирокчиларининг костюмидан кўнгли тўлмади.

Масалан, журналист Фарғонага ташрифи чоғида туман ҳокимларидан бирини қобилятсизликда айблади. Қашқадарё вилоятига борганда эса Қудратхўжаев маҳаллий маъмуриятдан Халқаро пресс-клуб автобусини кузатиб бориш учун махсус автомобиллар бириктиришни талаб қилган.

Орипов ва Қудратхўжаев ўртасидаги бу барча келишмовчиликлар келиб чиқишида аслида шу икки киши айбдор: Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва илм-фан, адабиёт ва санъат бўйича Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов. Шундай қилиб…

Қадрдонларнинг парда орти ўйинлари

Ўктам Барноев Хайриддин Султоновга, Қудратхўжаев уни ўқитувчи, шифокор ва мактаб ўқувчиларни пахта теримига жалб қилмасликка оммавий тарзда ваъда беришга мажбур қилганидан арз қилган. Хайриддин Султонов эса тажрибали фитначи ва парда орти ўйинларнинг устаси сифатида, журналистнинг устидан ўзининг бевосита раҳбари (президент Мирзиёев) га эмас, балки Бош вазир Абдулла Ориповга арз қилган.

Аммо Ориповга у Барноевнинг арзини эмас, балки Қаршидаги пресс-конференция вақтида Қудратхўжаев, бутун мамлакатга: “Шерзод халқ билан мулоқотни президентдан олдин бошлади!” деб куйлаган қашқадарёлик бахшининг (фолклор ашулачи) саҳнага чиқишини уюштиргани ҳақидаги хабарни етказган.

“Кўряпсизми, Абдулла Ниғматович? Бу карерачи (Шерзод Қудратхўжаев –У.Ҳ.) ўзини Шавкат Мирзиёевдан ҳам илғор одам деб ўйлаяпти”, – деган айёр Хайриддин Султонов Бош вазирга.

Жаҳли чиққан Орипов, дарҳол президент шарафини ҳимоя қилиб, шуҳратпараст карерачини ўз ўрнига қўйиш керак, дея қарор қилган. Ва 21 август куни Султоновнинг турткиси билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимлари олдида Шерзод Қудратхўжаевни оммавий камситишни уюштиради.

Натижада президентдан Қудратхўжаев ҳам, Орипов ҳам танбеҳ олди. Ушбу жанжалнинг асосий айбдори Хайриддин Султонов эса ҳар доимгидек “бегуноҳ қўзичоқ”дек жазодан қутулиб қолди. Шундай қилиб…

Сўнгсўз ўрнида

Юқорида таъкидлаб ўтилган ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби Шавкат Мирзиёевнинг кадрлар сиёсатидаги камчиликларидир.

Шерзод Қудратхўжаев билан боғлиқ ҳодиса мисолида, оммавий медиа ва жамоатчилик билан алоқа учун танланган кадрларнинг нотўғрилиги кўриниб турибди. Масалан, Шерзод Қудратхўжаев меҳнат фаолиятининг катта қисми ҳақиқий ва амалий журналистика билан эмас, аксинча журналистика атрофи ва маъмурий ишлар билан боғлиқ бўлган.

Айтиш мумкинки, Қудратхўжаевнинг вилоятдаги амалдорларга нисбатан журналистларга мос бўлмаган муносабатида, биринчи ўринда, Халқаро пресс-клуб раҳбарининг етарли даражада профессионализмга эга эмаслиги панд берди.

Қолаверса, унинг ахлоқий фазилатлари ҳам яхшироқ бўлиши мақсадга мувофиқ бўларди. Ислом Каримов раҳбарлиги даврида Шерход Қудратхўжаев Каримов диктатурасини ҳимоя қилиш ва сўз эркинлиги тарафдорларини таъқиб қилиш билан фаол шуғулланиб келган. Энди эса, Шавкат Мирзиеёвнинг келиши билан, бу “зато тинчлик”чи сўз эркинлиги ва Ўзбекистон амалдорлари фаолиятининг ошкоралиги тарафдори бўлиб олди.

Халқаро пресс-клубнинг раҳбари шунингдек майда шовинизм ва ирқчилик сифатларидан ҳам мосуво эмас. Шерзод Қудратхўжаев билан яқиндан таниш бўлган одамлар, у қандай қилиб намойишкорона тарзда одамларни “тошкентликлар” ва “вилоятликлар”га ажратиши ҳақида ўнлаб мисолларни айтиб беришлари мумкин. Шу сабабдан биз, Қудратхўжаев вилоятлик амалдорларга нисбатан мутакаббирлик билан муносабат қилган бўлиши мумкинлигида шубҳа қилмаймиз.

Кадрлар танлашда профессионалникнинг етишмаслигини яна бир мисоли сифатида алоқачи Асад Хўжаевнинг Ўзбекистон президенти матбуот котиби лавозимига тайинланишини кўрсатиш мумкин. Асад Хўжаев журналистлик тажрибасига ҳам, жамоатчилик билан алоқа бўйича амалиётига ҳам эга эмас.

Биз тушуниб турибмиз, ҳозирда Мирзиёев мафкуравий содиқ,  маънавий садоқатли ва профессионал кадрларга ўткир эҳтиёж сезмоқда. Бундай вазиятда президент кадрларнинг профессионаллигига эмас, балки садоқатига суянишга мажбур бўлишини ҳам тушунамиз албатта.

Аммо, шунга қарамай, президент командасига кадрлар танлашдаги асосий мезонлардан бири тайинланаётган шахсларнинг профессионаллиги бўлиши лозим.

Қолаверса, такрорлаб айтамизки, Хайриддин Султонов каби Каримовнинг фитначиларидан тезроқ қутулиш лозим.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
Сиёсатшунос
26.08.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube