Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Ислом Каримовнинг ўзбек миллатига бўлган нафрати ҳақида

Усмон Ҳақназаров: Ислом Каримовнинг ўзбек миллатига бўлган нафрати ҳақида
02 Eylül 2017 - 23:29 'да юкланди ва 5487 марта ўқилди.

(Диктатор ўлимининг бир йиллигига)

Шу йилнинг 29 август куни диктатор Ислом Каримовнинг ўлганига бир йил бўлди. Шу сабабдан ўтган йили тўйиб йиғлаёлмаган манқуртлар золимнинг ўлимига бир йил тўлганлиги муносабити билан хотирлаш ва оммавий йиғи маросимларини бошлаб юборишди. Аҳмоқ жонзотларнинг танланган бир қисми эса, ўзбек халқининг душманига Тошкентда ўрнатилган темир ҳайкалга таъзим қилишга ҳам улгуришди.

Ҳатто ҳайвонлар ҳам ўз душманларини яхши танийдилар. Аммо, баъзи “одам”лар ўз халқининг душманини аниқлашга қодир эмаслар. Бундан ташқари, улар уни ўзларининг меҳрибон оталари деб ҳисоблашади.

Биз, Ислом Каримов ўзбекларни ҳайвонлар дея ҳисоблаган, деб ўзбек манқуртларининг фикрини ўзгартирмоқчи эмасмиз. Фақатгина соғлом фикрловчи одамлар учун, Каримов ўз кундалик ҳаётида Ўзбек халқи ҳақида севиб тилга оладиган сўзлари ва ибораларни келтириб ўтмоқчимиз. Шундай қилиб…

Ислом Каримов ўзбек халқи ҳақида

Ислом Каримовнинг энг севимли оғзаки ихтироларидан бири, “Ўзбек” ва “Бўқ” сўзларидан ташкил топган “Ўзбўқ” сўзидир.

“Қаерда ўзбўқ бўлса, онасини с…ай!”, “Сассиқ ўзбўқлар!”, “Монголдан тарқаган ўзига ўзи бўқлар!” – бу ўзбек халқи ҳақидаги Каримовнинг севимли “таърифлари”дан баъзалари халос.

2005 йил Ислом Каримов кўрсатмаси билан Оқсарой резиденциясидаги президент қабулхонасида микрофон ва овоз карнайлари билан жиҳозланган ойнадан ясалган тўсиқ ўрнатилганини, Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ва президент девони ходимлари билишади. Авваллари ўз маслаҳатчилари ва ўзбек ҳукумати мансабдорларини бевосита ўзининг хонасида қабул қилган Ислом Каримов, 2005 йилнинг иккинчи ярмидан улар билан, замонавий қамоқхоналардаги каби ойна ортидан мулоқот қила бошлади.

Диктаторнинг кайфияти яхши бўлган кунларнинг бирида, Ўзбекистон президенти девони фаолиятини бошқарувчи Зелимхон Хайдаров Каримовдан шундай деб сўраган: “Ислом ака, сизнинг қабулхонангиздаги ушбу ойна деворга нима ҳожат бор?”. Ўшанда золим: “Ман шу сассиқ ўзбўқлар нафас олаётган ҳаводан нафас олгим келмайди”, деб жавоб берган ва кулиб юборган.

Ислом Каримовга ҳамоҳанг бўлиш учун Зелимзон Хайдаров ҳам қўшилиб кулган. Каримовнинг ҳақорати Хайдаровга тегиб кетмади, чунки у этник ўзбек эмас.

З.Хайдаров эртаси куниёқ президентнинг ушбу “ақлли” жавоби ҳақида телефон орқали этник ўзбек бўлмaган Р. Иноятов, М.Тоҳирий, Ф.Муллажонов ва Б.Матлубовларга айтиб берди.

Ислом Каримов ўзбекларни уларнинг у ёки бу вилоятга тегишлилиги бўйича ажратар эди. Шу тариқа у барча сурхондарёликлар ва қашқадарёликларни “гўштхўр сурқашлар” ва “маданиятсиз моллар” деб атарди. Фарғона водийси ўзбекларини эса “кўт ваҳҳобийлар” дерди.

Каримовнинг турли вилоят ўзбекларини ажратиши, унинг умуман ўзбек халқига бўлган очиқ нафратини яққол намоён қилар эди. Аммо, золим айниқса, айтиш мумкинки зоологик равишда хоразмликлардан нафратланарди. Шундай қилиб…

“Инсониятнинг орқа тешиги”

Ислом Каримов Хоразм ва хоразмликларни шундай атарди.

“Хоразмликлар бу – пасткаш ва юқори пробали хоинлар, барча хоразм аёл ва қизлари эса бу – раққоса ва фоҳишалар”, “Хоразм ва хоразмликлар бу – инсониятнинг орқа тешиги”, дея такрорларди Ислом Каримов, ҳар сафар бу қадимий воҳа ва халқ ҳақида гап очилганда.

2004 йилнинг ноябр ойида  бўлиб ўтган Ислом Каримов ва Сапармурот Ниёзовнинг Бухородаги учрашувида, туркман ёқилғисининг Хоразм вилоятига ноқонуний тарзда олиб ўтилишини бартараф қилиш мақсадида, туркман президенти Хоразм вилояти учун бепул туркман бензинини таклиф қилди.

Каримов эса: “Инсоният орқа тешигига ёрдам беришнинг нима кераги бор? Қийналаверишсин!”. Бундай жавобдан, ўзбекофобия билан ажралиб турувчи Сапармурод Ниёзов ҳам донг қотиб қолган.

2008-2010 йиллар Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси фермерлари сув танқислигидан қийналишганида, Шавкат Мирзиёев ушбу ҳудудларда пахта ва ғалла терим бўйича режаларни қисқартиришни таклиф қилган. Ўша вақтдаги Бош вазир ўзининг таклифига жавобан Каримовнинг сўкишини ва президентнинг: “Сассиқ Хоразм қуруқчиликдан ўлиб кетсин!”, деган истагини эшитган.

Юқорида жойлашган Шовот, Қўшкўпир, Гурлан ва Янгибозор туманларига қўшимча сув насосларини ўрнатиш учун бюжет маблағлари ажратишни таклиф қилганида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, хоразмлик Маркс Жуманиёзов ҳам Каримовдан ҳудди шундай жавоб олган. Жуманиёзовни яхшилаб ҳақоратлаган Ислом Каримов шундай ҳукм чиқарган: “Хоразмнинг бу туманлари чўлга айланиб кетсин, аҳолиси эса очликдан ўлсин! Шунда дунёда пасткашлар камаяди”.

Хоразмликларга бўлган айнан шу нафрат туфайли Каримов 1999 йилда Хоразмнинг Соримой посёлкасида террористлар ва гаровга олинганлар бўлган автобусни ўққа тутиб, барчасини ўлдиртириб юборган.

Президент Каримовнинг хавфсизлик хизмати ўзининг чорак асрлик фаолияти давомида фақатгина иккита Ўзбекистон фуқаросини ўлдирган. Ажабланарли, лекин ҳақиқат: икки қотиллик ҳам Хоразм вилоятида рўй берган, иккала ҳолатда ҳам тинч хоразмликлар ўлдирилган.

Биринчи ҳодисада Хоразм вилоятининг Боғот туманидан бўлган фермер, Шариф Ражабов отиб ташланган. Кекса фермер Каримов билан суҳбат давомида, телевизион камералар ўнгида ўлдирилган. Фермер оёғини чақиб олган арини ўлдириш учун кутилмаганда эгилганида, Каримов тансоқчилари унинг бошини орқасидан отиб ташлашган.

Иккинчи ҳодисада эса Кармов қўриқчилари, Урганч туманидан бўлган 14 ёшлик Бобурбек Жуманиёзовни отиб ташлаган. У велосипедда қишлоқ йўлидан келаётиб тасодифан Каримов кортежига дуч келиб қолган.

Иккала ҳодисада ҳам Ислом Каримов ўз қўриқчиларидан бўлган қотилларга “сезгирлик ва тезкорлик” учун миннатдорчилик билдирган.

Ўзбек диктатори айтиш мумкинки, хоразмликларга қарши курашда ақлдан озган эди. Каримов раҳбарлиги даврида, диктаторнинг оғзаки кўрсатмасига биноан, Хоразмликларни юқори мартабали ҳукумат лавозимларига тайинлаш ман қилинганди.

Хоразмликларга нисбатан Каримовнинг зоологик нафратининг асосий сабаби, албатта, ушбу вилоятнинг Янгибозор вилоятидан бўлган, унинг биринчи президентлик сайловларидаги рақиби, Муҳаммад Солиҳ эди.

Ислом Каримов Янгиборзорликларни ҳаттоки давлатнинг кичик лавозимларига тайинланишини ҳам тақиқлаган эди. 2010 йилда Хоразм вилояти Миллий хавфсизлик хизмати, Хоразм вилояти ҳокимининг Янгибозор вилоятида туғилган ўринбосарларидан бири, паспортдаги туғилган жойи қисмида Гурлан туманини кўрсатганини аниқлашган. Ҳоким ўринбосари МХХ терговчилари олдида, Янгибозорликларни мансабга тайинлашга нисбатан Каримовнинг тақиқи сабабли  бошқа туманни кўрсатишга мажбур бўлганини тан олган.

“Салаев” ва “Мадаминов” фамилияли хоразмлик мансабдорларга айниқса қийин бўлган. Ҳар сафар МХХ офицерлари билан ўтказиладиган “кадрлар билан суҳбат” давомида, шундай фамилияли хоразмликлар, улар мухолифатчи Муҳаммад Солиҳга ҳеч қандай қариндош эмасликларини исботлашлари керак эди.

Балки, президент Шавкат Мирзиёев: “25 йид давомида биз Хоразмни йўқотдик! Ўтган йиллар учун биз хоразмликлар олдида қарздор бўлиб қолдик!”, деганда хоразмликларнинг айнан юқорида таъкидланган азобларини кўзда тутгандир. Шундай қилиб…

Сўнгсўз ўрнида…

Санобар Каримова ва самарқандлик яҳудий Исҳоқ Мирзокандовнинг никоҳсиз ўғли Ислом Каримов, бутун умри давомида ўзбек халқи ва умуман мусулмонларга нисбатан қаттиқ нафрат билан яшади. Ҳали 27 ёшида у ўзининг биринчи турмуш ўртоғи Наталя Кучмага, “ўзбек халқининг эркакларини қулга, аёлларини эса фоҳишаларга айлантириш керак”, деб айтган.

Унинг Ўзбекистон президентлиги лавозимидаги бутун фаолияти, асосан, Ислом динига, мусулмонлар ва ўзбекларга қарши курашишга бағшланган эди. Айнан унинг шахсий кўрсатмаси билан Тошкентдаги студентларни ва Андижондаги тинч намойишчиларни отиб ташлаш ташкиллаштирилган эди.

Сиёсий ва диний маҳкумларда қўллаш мақсадида, ўзбек чекистларига энг ваҳшиёна қийноқ турларини ўргатишлари учун Исроил махсус хизматлари офицерларини ёрдамга чақирган айнан у эди. Ушбу жирканч вазифани мунтазам ва мукаммал ижро қилишни, ўша пайтдаги Ўзбекистон МХХ раиси биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовга топширган ҳам айнан Ислом Каримов эди.

Айнан Ислом Каримовнинг шахсий кўрсатмаси билан дунёнинг энг даҳшатли турмаларидан бири, ўзбек халқининг салоҳиятли онглари учун қабристонга айланган ва Ислом Каримов раҳбарлиги даврининг инсониятга қарши тимсоли бўлган – Жаслиқ қамоқхонаси қурилган эди.

Бизнинг фикримизча, Самарқанддаги Хазрати Хизр қабристонини бу золимнинг мурдасидан тозалаб, уни Жаслиқ қамоқхонасининг ҳовлисига олиб бориб кўмиш керак. Бу золимнинг қабрини кўриб, унинг устида йиғлашни истаганлар, аввал Жаслиқ қамоқхонасининг камераларини кўришсин.

Яқинда, ўлган диктаторнинг жияни Жамшид Каримов Facebook ижтимоий тармоғида, унинг амакиси Ислом Каримов ҳақиқатдан ҳам Санобар Каримованинг никоҳсиз туғилган ўғли эканлигини эътироф этди.

Facebook ижтимоий тармоғидаги ўзининг ёзувларидан бирида Жамшид Каримов Ислом Каримов ҳақида шундай деб ёзди: “Агарда менинг қўлимда бўлганида эди, мен унинг ярим чириган танасини ифлос чуқуридан суғуриб олиб, биринчи дуч келган симёғочга уриб парчалаган бўлар эдим”.

Ёзувининг сўнгида эса Жамшид Каримов тожикчада: “Жаханнамба рау, ту – хароми! Нас…падаркуш…!” (“Муттаҳамнинг изидан айтадиганим шу: “Жаҳаннамга равона бўл, ҳароми, нас, падаркуш!”) деб ёзди.

Шундай экан жаноб манқуртлар, бу қонхўр учун йиғламасдан, Ислом Каримовнинг ўлимидан хурсанд бўлиб дўппиларни тепага отиш керак!

Ислом Каримов кабилар учун, яшасин жаҳаннам!

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
02.09.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Якин тарихда ислом ва мусулмонларга ИАК алайхил-лаъна дек хич ким зарар бермади, шу боис унинг хайкали бутун яхудлар хукумрон булган чет элларда хам куйилтярди!!! Бу хам у катта хоин булганига далилдир!!!

    03/09/2017 16:12
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар