Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаровнинг мақоласи Туркия матбуотида

Усмон Ҳақназаровнинг мақоласи Туркия матбуотида
03 Eylül 2017 - 12:44 'да юкланди ва 1919 марта ўқилди.

Ўзбекистондаги диктатура ва зулмга қарши кўп йиллар давомида тинимсиз курашиб келаётган аноним муаллиф Усмон Ҳақназаровнинг мақоласи Туркия матбуотида чоп этилди. Мақолада Шуҳрат Ғуломовни ФЕТО (Туркия ҳукумати томонидан террорчиликда айбланган, Фатҳуллоҳ Гулан бошчилигидаги ташкилот) ва АҚШнинг ноқонуний ташкилотларини боғловчи кўприк ҳақида сўз юритилган.

Шуҳрат Ғуломов расмий Бишкекнинг ФЕТО – Америка масонларининг юраги бўлган Пенсилванияда яшайдиган ва дунё масонларининг маҳаллий бўлими томонидан ҳомийлик қилинадиган Туркиялик илоҳиётчи Фатҳуллоҳ Гулан билан махфий алоқалари ҳақида яхши хабардор.

Шуни айтиш керакки, Қирғизистон президенти Олмосбек Отамбоев ўз лавозимида фақатгина ФЕТОнинг молиявий ва сиёсий қўллаб-қувватлаши эвазига ўтирибди. Ҳукумат тепасига Кремлнинг қўллаб-қувватлаши, шунингдек Қирғизистондаги антиўзбек шовинизми ва геноцидини ташкил қилиши эвазига келган Отамбоев, бугун Москвадан юз ўгирди ва тўлалигича Пенсилванияга юзланди.

Ушбу йўналишга мувофиқ, Отамбоев ҳаттоки, қирғиз президентидан Қирғизистондаги Гулан лицейлари ва бошқа ташкилотларини ёпишни сўраган Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғонга ҳам қарши чиқди.

Отамбоев “жасурлиги” шу даражага етдики, унинг қилмишларининг адоғи қўринмай қолди.  У фақатгина 2010 йилги Қирғизистон ўзбекларини ўлдиришни ташкил қилишга масъул бўлибгина қолмай, шунингдек қирғиз халқига қарши катта молиявий жиноятлар уюштиргани ҳам унинг виждонига ҳавола. У ўз қирғиз халқини ўмаришни, ҳали давлат раҳбари бўлишидан анча олдин бошлаган.

Отамбоев ҳали Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси котиби ёрдамчиси бўлиб ишлаган вақтида, уюшма эҳтиёжлари учун ажратилган 50 миллион АҚШ долларини ўзлаштириб олган. Бу маблағга Отамбоев Бишкекдаги “Автомаш” заводини сотиб олган. Шу тариқа ушбу 50 миллион Отамбоевнинг катта бизнесдаги бошланғич капитали ва биринчи қадами бўлган.

Ҳозирда у шу даражада бойидики, натижада нафақат Қирғизистонда, балки бошқа ҳорижий мамлакатларда ҳам йирик бизнес-тузилмаларга эга. Хусусан, Туркияда Олмосбек Отамбоевнинг фарзандлари ва куёви номига рўйхатдан ўтказилган қатор меҳмонхоналар, дўконлар ва заводлар иш юритмоқда. Ажабланарлиси шундаки, Туркия ҳукумати турк ҳукуматининг душмани ва ФЕТОнинг Ўрта Осиёдаги дўстининг турк бизнесига ҳотиржам муносабатдалар.

Буларнинг барчаси ҳақида Шуҳрат Ғуломов ҳам билган. Шу сабабдан ўтган йилнинг сентябр-октябр ойларида у ўзининг сиёсий мақсадларига эришиш учун ФЕТО ва масон алоқаларини ишга солишга қарор қилади. Бунинг учун Шуҳрат Ғуломов нафақат қирғиз генерали Хурсант Асановни, балки қирғиз махсус хизматлари раҳбарларини ҳам жалб қилади.

Хусусан, Ғуломов МХҚ контрразведка раҳбари ўринбосари Каптагаевга ўзининг сиёсий манфаатларини Фатҳуллоҳ Гулан ва АҚШ масонлари олдида баён қилиши учун ярим миллион доллар ваъда қилган. “Хўжа-афандига (Фатҳуллоҳ Гулан – У.Ҳ.) етказинг, агар мен ҳукумат тепасига келсам, бутун Ўзбекистон бўйлаб Гулан лицейларини очаман”, дея сўз берган, 15 йил аввал ушбу лицейларнинг ёпилишида фаол иштирок этган Шуҳрат Ғуломов.

Ўзининг қирғиз “чекист” ҳамкасблари ва наркобизнес бўйича ҳамкорларини ишонтириш учун, ўтган йилнинг октябр ойида Шуҳрат Ғуломов улардан 80 миллион долларлик героин ва Россия қуролларини сотиб олган. Айнан ўша вақтда Қирғизистонда ҳарбий омборлардан Россия қуроллари йўқолиши  билан боғлиқ жанжал юзага келган эди.

Аммо Ғуломовнинг ушбу урунишлари кутилган натижаларни келтирмади, чунки на ФЕТО вакиллари ва на Гуланнинг ўзининг атрофидагилар ўзбек махсус хизматлари генералига жавоб беришмади.

Манба: gazetebirlik.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар