Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ тавба этганлар билан ўзларини поклаганларни севади”

“Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ тавба этганлар билан ўзларини поклаганларни севади”
06 Eylül 2017 - 7:00 'да юкланди ва 663 марта ўқилди.

ТАНБЕҲУЛ ҒОФИЛИЙН
АБУ-ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ

(21)
(давоми)

Бани Исроилда бир қирол ўтган. Унга бир обид кишини мақтадилар. Қирол обидни чақириб, унинг доим ёнида бўлишини, саройда қолишини истади. Обид эса қиролга:

-Эй, қирол, айтганларинг жуда гўзал. Аммо бир куни ичкарига кириб, менинг жориянг билан ўйнашаётганимни кўрсанг, нима қиласан? – деб сўради.

-Қирол бу сўздан жаҳли чиқиб, “аҳлоқсиз нусха, менинг қаршимда қайси журъат билан буни гапираяпсан?” – деди.

-Ҳолбуки, менинг шундай бир карам соҳиби Роббим бор–ки, кунда етмиш карра гуноҳ ишлаганимни кўрса, на менга жаҳли чиқади, на–да мени ризқидан маҳрум этади. Шундай экан, мен қандай қилиб Унинг эшигини ташлаб, ҳали гуноҳ ишламасдан туриб, мендан ғазабланган биттасининг эшигига бош ураман? Агар гуноҳ ишласам нима бўлади? – деди обид. Ва қиролнинг саройини тарк этди.

Шуни билиш керак–ки, гуноҳнинг икки хили бор: биттаси Аллоҳга қарши қилинган гуноҳ, иккинчиси қулларга қарши гуноҳ.

Аллоҳга қарши ишланган гуноҳнинг тавбаси авф тилаб, қалбдан пушаймонлик туйиш ва бу гуноҳни қайта ишламасликка қарор бермакдир.

Қул бу шартларни бажарса, ўтирган ердан турмасданоқ, гуноҳларини Аллоҳ авф этади.

Лекин қул бир фарзни тарк этса, тавбанинг унга фойдаси бўлмайди. Тавбадан фойдаланиш учун аввал тарк этилган фарз ибодатни қазо қилиши, кейин ичидан пушаймонлик туйиб, Аллоҳдан авф тилаши керак.

Қулларга қарши ишланган гуноҳларга келсак, ҳақсизлик этилган кишилар гуноҳкорга ҳаққини ҳалол қилмагунча, тавбанинг гуноҳкорга фойдаси бўлмайди.

Тобииндан бири шундай деди: “Инсон гуноҳ ишлаб, дарров пушаймон бўлади ва Аллоҳдан авф тилайди, сўнгра Жаннатга киради. Буни кўрган шайтон эса, “кошки, унга гуноҳ ишлатмасайдим”, деб ёзғиради”.

Абу Бакр Воситийга кўра, шу уч нарсадан бошқа ҳар вазиятда шошқалоқлик қилмаслик, оғир ҳаракат қилиш яхшидир:

1.Намоз вақти келганда намозни тез ўқиш керак.

2.Ўликни тез тупроққа бериш керак.

3.Гуноҳ ишлагандан сўнг тез тавба қилиш керак.

Бир ҳакимга кўра, инсон тавбасининг ҳақиқий бўлиб–бўлмагани шу тўрт нарсада билинади:

1.Тавба этган одам беҳуда гаплардан, ғийбатдан узоқ туриши лозим.

2.Тавба этган киши ҳеч кимга ҳасад қилмайди, кин сақламаслиги керак.

3.Тавба этган киши ёмон ошноларидан айрилиши керак.

4.Тавба қилган одам эски гуноҳларидан пушаймон бўлиб, Аллоҳдан авф тилаши ва жон–жаҳди билан ибодатга берилиши лозим.

Бир ҳакимдан “тавба этган кишининг тавбаси қабул этилганини кўрсатган бир аломат борми?” деб сўрадилар. Ҳаким бунга шундай жавоб берди: Ҳа, бор. Бунинг аломати тўртта:

1.Тавбакор одам ёмон дўстларидан айрилиб, яхши одамлар билан ўтириб–туриши лозим.

2.Тавба этган киши бутун гуноҳлардан узоқ туриши керак.

3.Тавба этган кишининг қалбидан дунё севгиси чиқиб, охират ҳузурини ҳис этиши лозим.

4.Тавба этган киши Аллоҳнинг берган ризқи тўғрисида андиша қилмасдан, бутун кучини Роббининг амрларини бажо келтиришга бериши керак.

Бу аломатларни ўз нафсида кўрган киши Аллоҳу Таолонинг “Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ тавба этганлар билан ўзларини поклаганларни севади” дея таърифлаган қуллар сафига киради ва шу тўрт нарса лойиқ бўлади:

1.Ҳар ким уни яхши кўришига лойиқ, чунки Аллоҳ уни яхши кўради.

2.Тавбасини бузмасин деб, унга дуо этишларига лойиқ.

3.Эски гуноҳлари учун уни камситмасликлари керак.

4.Унга кўмак бериш, у билан ўтириб–туриш керак.

Аллоҳ ҳам бундай кишига шу тўртта имтиёзни беради:

1.У гўё ҳеч гуноҳ қилмаган каби, бутун гуноҳларини ўчиради.

2.Аллоҳ уни севади.

3.Унга шайтонни мусаллот қилмайди, ундан ҳимоя қилади

4.Дунёдан айрилар экан, уни қўрқувдан амин қилади. Чунки Аллоҳу Таоло шундай деган:

Уларнинг устига “қўрқманг, андишаланманг ва сизга ваъда қилинган Жаннат билан муждаланинг”, дея малаклар инади” (“Фуссилат” сураси,30).

Холид бин Мидонга кўра, тавбакорлар Жаннатга киргунча “Роббимиз бизга аввал бир муддат Жаҳаннамга, сўнгра Жаннатга киражагимизни билдирганди–ку?” дейишади. Шунда уларга қуйидагича жавоб берилади “сиз у ердан ўтдингиз, фақат у пайтда сўник бўлгани учун сезмадингиз,” дейилади.

Ҳазрати Ҳасаннинг (Аллоҳ ундан рози бўлсин) билдиришига кўра, Пайғамбаримиз зино этган бир хотинни ражм этгандан сўнгра жаноза намозини қилди. Шунда саҳобийлардан бири: “Ё, Расулоллоҳ, бу қандай иш? Уни ҳам ражм эттирдинг, ҳам жанозасини ўқидинг” деди.

Пайғамбаримиз у саҳобийга шундай жавобб берди: –  “У шундай юракдан тавба этдики, агар айни гуноҳни етмиш марта ишласа эди, Аллоҳ тавбасини барибир қабул қиларди”.

Яъни у хотиннинг тавбаси ҳақиқий тавба эди. Тавба самимий бўлса, гуноҳ нақадар катта бўлса бўлсин, тавба қабул этилади.

Ривоят этилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деган: “Кимки бир мўминга ёмонлик иснод этиб, уни ерга урса, ўша ёмонликни ўзи ишлаган бўлади. Аллоҳ учун бу кишини ўша ҳолатга туширмоқ вожиб бўлади. Ким–ки, бир мўминга бир айб (жиноят) иснод этиб, уни ёмонласа, ўша жиноятни ўзи ишлаб, оламга расво бўлмагунча, бу дунёдан айрилмайди”.

Шуни билиш керак–ки, ҳеч бир мўмин истаб ва қасддан гуноҳга кирмайди. Зотан, Аллоҳу Таоло шундай дейди: “Аллоҳ куфрни, гуноҳкорликни ва исённи сизга хунук қилди” (“Хушурот”, 7).

Ибн Аббосга кўра, қул гуноҳидан тавба этганда, Аллоҳ ҳам унинг тавбасини қабул этади. Қолаверса, унинг амал дафтарига ёзилган гуноҳларни малакларга унуттиради. Ҳатто, керак бўлса, ер юзидаги, кўкдагиларга ҳам бу қулнинг гуноҳини унуттиради ва қиёмат куни унга шоҳидлик этажак ҳеч бир борлиқ бўлмаслигини таъминлайди.

Ҳазрати Алидан ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деган: “Борлиқ олами яратилишидан 4 минг йил аввал Арш устида шу ёзув бор эди: “Шубҳасиз, Мен тавба этиб, иймон келтирган, солиҳ амал ишлаб, тўғри йўлдан айрилмаганларни жўмардча авф эттираман”.

(давоми бор)
Муҳаммад Солиҳ таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар