Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қуруқ умидвор бўлмагил!

Қуруқ умидвор бўлмагил!
07 Eylül 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1279 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Ёр бўлмагил

Кўнглим, насиҳат берайин,
Ломаконга ёр бўлмагил!
Ҳар кўргандан ёрлик истаб,
Қуруқ умидвор бўлмагил!

Кенгаш солгил тенгу тўшга,
Ўлим келар ҳар бир бошга,
Чорасиз қолган кишига,
Ситам этма, зўр бўлмагил!

Тилагинг, Аллоҳга етса,
Даргоҳида қабул этса,
Қорнинг тўйиб, устинг битса,
Кафтинг очиб, хор бўлмагил!

Мажлис, гурлаб, олишганда,
Номарднинг ақли шошганда,
Ғанимларинг, дучлашганда,
Кенг феълли бўл, тор бўлмагил!

Махдумқули, йўқдир ёлғон,
Турмас, ўтар, бунга келган,
Бир ақлсиз бебош билан,
Тенг-тўш бўлиб, жўр бўлмагил!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort