Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хаёл

Хаёл
09 Eylül 2017 - 5:00 'да юкланди ва 867 марта ўқилди.

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

ХАЁЛ

Бунда лойқа эмас сукунат –
Саслар чўкиб ётар қаърида.
Бунда мутлоқ шаффоф табиат,
Мен ҳам софман унинг бағрида.
Ерлар тоза, осмонлар тоза,
Ёмғир ювган чангли майсани.
Қуртлар тоза, илонлар тоза –
Ўпиш мумкин ҳамма нарсани…
1974

(22)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (25-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар