Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Обод бўлсин

Обод бўлсин
10 Eylül 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1100 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Обод бўлсин

Саҳар тур, Худога ёлвор,
Ислом уйи обод қолсин!
Ёмонни қўй, хўбга йўл бер,
Шайтон иши бебод қолсин!

Ҳақ сўзига қулоқ солгил,
Саҳар вақти бедор бўлгил,
Яхшилардан олқиш олгил,
Умринг ортиб, зиёд қолсин!

Иссиқ юз кўзга меҳмондир,
Жон чиққан кун у пинҳондир,
Моли касод, уй вайрондир,
Ҳақдан тила, авлод қолсин!

Ёмон хотин бошга меҳнат,
Ўз нонингни қилар миннат,
Бир мард ўғил гарчанд давлат,
Эр ортида, зурёд қолсин!

Йигит хуши – от, яроқдир,
Ҳар ишга журъат керакдир,
Паст ўғилдан яхшироқдир,
Эгар-жабдуқ, бир от қолсин.

Махдумқули ўтар-кетар,
Чин ниятлар Ҳаққа етар,
Ёлғончида бир от кўтар,
Ҳар на қолса, бир от қолсин!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort