Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Йўл

Йўл
12 Eylül 2017 - 5:00 'да юкланди ва 549 марта ўқилди.

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

ЙЎЛ

Сенинг билан борар эдик жим, –
Йўл борарди яна ҳам жимроқ.
Гўё биздан у юмган кўзин,
Гўё бизга солмайди қулоқ.

Борлигини унинг бари бир
Сезар эдик келганда довон.
Йўл бечора бой бермайин сир,
Интиларди бўлай деб равон.

Йўл – учинчи – ортиқча эди,
Юрмади ҳам бизга илашиб,
Мағрурона изига қайтди,
Бизлар эса кетдик адашиб.
1973

(25)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (26-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар