Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Беқарор эрдан

Беқарор эрдан
14 Eylül 2017 - 7:00 'да юкланди ва 686 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Беқарор эрдан

Вақт борида этагинг, қоқ,
Сабрсиз, қарорсиз эрдан.
Иссиғи бор ит яхшироқ,
Уятсиз, иқрорсиз эрдан.

Давр ҳар ёна чеврилар,
Иқбол юз кўйга ўгрилар,
Ҳатто дўсту ёр, эврилар,
Ғариб бўлган борли эрдан.

Ит зарнинг миннатин тортмас,
Англамасга сўзим ёқмас,
Кўз қувонар бир иш чиқмас,
Нон гадоси корсиз эрдан.

Кўнгиллар саҳарда бедор,
Эгасиндан ризқу рўз бор,
Ҳақ, пайғамбар, миллат безор,
Сўзга эътиборсиз эрдан.

Махдумқули маъни сочар,
Тушкур сўз лаззатин ичар,
Бора-бора, кўнгил кечар,
Бепарво бир орсиз эрдан.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар