Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Иноятов шу йилнинг 1 декабр кунигача Мирзиёевни бартараф қилишга сўз берди

Усмон Ҳақназаров: Иноятов шу йилнинг 1 декабр кунигача Мирзиёевни бартараф қилишга сўз берди
14 Eylül 2017 - 23:41 'да юкланди ва 5394 марта ўқилди.

11 сентябр, душанба куни, Ислом Каримов давридаги президент хавфсизлик хизматининг собиқ ходимлари, шунингдек Шавкат Мирзиёевнинг сиёсатига қарши бўлган ҳозирги мххчиларга Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятовнинг оғзаки кўрсатмалари ва ваъдалари етказилган. Шундай қилиб…

“Ортга қайтинг, жойингизда қолинг ва 1 декабргача сабр қилинг!”

Иноятовнинг оғзаки хабари, биринчидан, президент Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига биноан ишдан бўшатилган ва яқин ҳорижий мамлакатларга иш излаб чиқиб кетган Каримов давридаги президент хавфсизлик хизматининг махсус тайёргарликка эга собиқ ходимларига йўналтирилган. Иккинчидан, бу хабар Шавкат Мирзиёевнинг сиёсатига қарши бўлган Ўзбекистонда яшайдиган ҳозирги мххчиларга етказилган.

Иноятов чет элга чиқиб кетганлардан иложи борича зудлик билан Ўзбекистонга қайтишларини сўраган. Иккинчи категорияга тегишлилардан эса ўзбек махсус хизматлари раҳбари, уларнинг Ўзбекистонда қолишларини ва шу йилнинг 1 декабригача сабр қилишларини илтимос қилган.

“Тақдир тақазоси билан Россия ва Қозоғистонга кетганлардан, зудлик билан Тошкентга қайтишларини сўрайман. Бу ерда қолиб, ишлашда давом этаётганлардан эса, пойтахтда қолиб, шу йилнинг 1 декбр кунигача сабр қилишларини сўрайман. 1 ДЕКАБРДАН СЎНГ БАРЧАСИ АВВАЛГИ ҲОЛИГА ҚАЙТАДИ, ЭСКИ ТАРТИБ ҚАЙТА ЎРНАТИЛАДИ”, деган Иноятовнинг илтимосини контора “хабарчилари” оғиздан оғизга етказишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу хабар Иноятов тарафдорларининг ғамгин руҳига ўзига хос хурсандчилик олиб келди. Улар 1 декабрга қадар “эски (Иноятов томонидан ўрнатилган) тартибни қайта ўрнатиш”да иштирок этиш орзуси билан ёнишяпди.

Шу йилнинг сентябр ва октябр ойи давомида, ишдан бўшатилган махсус тайёргарликка эга ходимларни, президент Шавкат Мирзиёевга қарши бизга номаълум бўлган махсус амалиётда иштироқ этиш учун махфий равишда Ўзбекистон пойтахтида йиғиш мўлжалланаяпди. Шундай қилиб…

Сўнгсўз ўрнида…

Биз, президентнинг режимни ислоҳ қилишга қаратилган ташаббуслари тарафдори сифатида, Рустам Иноятов ва унинг тарафдорлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган таҳдидлар ҳақида янги ўзбек ҳукуматини огоҳлантиришни ўз инсонийлик бурчимиз деб билдик.

Бундан ташқари, биз бошланган либерал ташаббусларнинг тақдирига бефарқ бўлмаган мамлакатнинг оддий фуқароларини огоҳ бўлишга ва “ГКПЧ” сценарийсининг Иноятов ижросида қайтарилишини олдини олишга чақирамиз.

Биз вазиятни чигаллаштирмаяпмиз. Бор йўғи огоҳлантираяпмиз халос!

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
15.09.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар