Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Рустам Иноятов бир умрга фалаж бўлиб қолди

Усмон Ҳақназаров: Рустам Иноятов бир умрга фалаж бўлиб қолди
19 Eylül 2017 - 11:09 'да юкланди ва 5223 марта ўқилди.

Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов ўтган пайшанба, 2017 йилнинг 14 сентяби кунги бошидан кечирган инсултдан сўнг бир умрга фалаж бўлиб қолди. Ўзбекистон тергов ва қамоқхона муассасаларида тергов қилинаётган ва қамоққа ҳукм қилинган кишиларнинг оёқларига дубинкалар билан уриш амалиётини тизимлаштирган одамнинг икки оёғи ишламай қолди. Шундай қилиб…

“У бошқа юролмайди!”

Ўзбек махсус кучлари раҳбарини кўрикдан ўтказиш учун келган Биринчи давлат касалхонаси врачлари консилиуми хулосаси шундай бўлди. Улар шунингдек Иноятовнинг қариндошлари ва яқинларига, Ўзбекистоннинг бош чекисти бир йилдан ортиқ яшаёлмаслигини ҳам айтишган.

Комага тушган Иноятов икки кун ўтиб, 16 сентябр куни ўзига келди. Унинг соғлигини тўрт кишидан иборат тиббиёт ходимлари назорат қилишмоқда. 17 сентябр куни Рустам Иноятов уйига олиб келинган, шундан сўнг у ўзининг ҳаммадан ҳам кўпроқ ишонадиган бешта шогирдини зудлик билан олдига чақиришларини буюрган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати республика бўлимининг 35-40 ёшлардаги ёш мххчилари ўз устозлари васиятини эшитишган. Шундай қилиб…

Рустам Иноятовнинг ўз шогирдларига васияти

“Менинг кўп умрим қолмади, шекилли. Агарда мен бошлаган давлатни тартибга солиш бўйича ишимни давом эттирсангизлар хурсанд бўламан. Сизларга маълумки, янги президент бу тартибни бузишга қарор қилди”, деган Р.Иноятов ўзининг ишонган шогирдларига.

Иноятов ўз шогирдларини, Мирзиёев тез орада МХХга ўз одамини олиб келиши ва хизматни Каримов даври раҳбарлари ва офицерларидан тозалашни бошлаши ҳақида огоҳлантирган. “Сизлар бу синовдан ўтишингиз керак, ўз ўринларингизда қолиб, кейин эса Хизмат ҳокимиятини қўлга олишларингиз керак. Чунки сиёсий мақсадларни амалга ошириш учун албатта ҳокимият керак”, деган Р.Иноятов.

У ёш чекистларни ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам фуқароларни сиёсий ва диний қарашлари учун жазога тортиш кўзда тутилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-чи ва бошқа моддаларини сақлаб қолишга чақирган. “159-чи моддасиз ҳеч қандай давлат тартиби ҳам бўлмайди, давлатчилик ҳам бўлмайди, МХХ ҳам бўлмайди. Шундай экан сизнинг вазифангиз – Жиноят Кодксининг ушбу моддасини қандай йўл билан бўлмасин сақлаб қолиш ёки қайта тиклаш учун курашишдир”, дея васият қилган МХХ раиси.

Иноятов шунингдек ўз издошларидан Шавкат Мирзиёевни обрўсизлантириш бўйича стратегияни доимий равишда давом эттиришни сўраган. Шундай қилиб…

Мирзиёевга қарши қора пиар

Шу йилнинг август ойи бошларида Рустам Иноятов ва унинг тарафдорлари Шавкат Мирзиёевни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатлари дастурини қабул қилишди. Ушбу дастур вазифаси президент Мирзиёев ваъдалари ёки нутқларига қарши бўлган, давлат миқёсидаги ҳаракатларни амалга оширишдир. Бошқача қилиб айтганда, Иноятовчилар Мирзиёевни, бир нарса ваъда қилиб, лекин умуман бошқа нарса қиладиган ёлғончи ва иккиюзламачи сиёсатчи сифатида кўрсатмоқчи.

Масалан, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг мактаб мудирларини ураётгани «ҳаваскор» камерага ёзиб олиниб, Ўзбекистон МХХнинг марказий бошқармаси ташаббуси ва рухсати билан Kun.uz ўзбек сайтига берилган. Ушбу видеони МХХнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходими ёзиб олган.

Бу ҳолатда Иноятов «давлат тартиби» тарафдорлари Ўзбекистон президенти томонидан тайинлаган амалдорларнинг қанчалик ахлоқсиз эканликларини кўрсатиб қўйиш ва президентнинг ўзи ҳам қўл остидаги ходимларига қўл кўтаришни яхши кўришига ишора қилишни истаганлар.

Шу йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниянинг жуда ҳам янги раиси Алишер Хўжаев, ўзбек каналлари фақатгина Шавкат Мирзиёевнинг Остонадаги конференцияда ўз нутқини “Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм” сўзи билан бошлаганни кўрсатгани учун МХХга чақиртирилган. “Шу қисмини кесиб ташлаш керак эди!”, деб урушишган Хўжаевни унинг МХХдаги ҳамкасблари.

Аммо ўзбек телевиденияси раиси уларга буни амалга оширишнинг ҳеч қандай имкони бўлмаганини тушунтирган. «Мирзиёев ўзининг ташриф ва нутқлари ҳақидаги барча видеосюжетларни шахсан ўзи қайта кўриб чиқади. Ва агарда унинг нутқининг қандайдир бир қисмини кесиб ташлаганимизни кўрса, бизни жазолайди», деб тушунтириш берган А. Жўжаев ва МХХ раҳбариятининг оғзаки огоҳлантиришидан қочишга муваффақ бўлган.

Шу билан бир қаторда, ўзбек телевиденияси раҳбари, Шавкат Мирзиёевни обрўсизлантириш ва унинг сиёсатига бўлган ишончсизликни шакллантиришга қаратилган, ўз «контора»сининг бошқа вазифаларини катта иштиёқ билан бажармоқда. Шундай қилиб, Алишер Хўжаев ҳеч қандай қаршиликларсиз Тошкентдаги диний ўқитувчи аёллар ҳақидаги «Отин ойининг сўнгги ови» номли теледастурни тайёрлаб, эфирга берди. Аёллар саводсизликда ва ахлоқсизликда айбланган, Тошкент шаҳри имоми Анвар Турсунов иштирокидаги шов-шувга сабаб бўлган ушбу дастур,  ўзбек «контора»си буюртмасига асосан тайёрланган эди. Бу дастурнинг мақсади, қандай қилиб «Мирзиёев бир тарафдан масжидларда аёллар хоналарини очишни, уларнинг диний таълим олишларини учун шароитлар яратишни таклиф қилиб, бошқа тарафдан уларга нисбатан репрессив сиёсат олиб бораётганини», ўзбек халқига кўрсатиш бўлган.

Бундан ташқари, Рустам Иноятов Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонаси раҳбари Турсунхон Худойбергановга жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилган ва унинг сиёсий ва диний моддалар билан судланган фуқароларнинг авф ёки реабилитация қилиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқмаслигини айтган. «159-модда бўйича барча аризаларни сизлар президентга эмас, бизга, «контор»га беришингиз керак. Улар қамоқхоналарда қолиши ва озодликка чиқмасликлари керак», дея талаб қилган Иноятов президент маслаҳатчисидан. Йўқ қилинишдан қўрқган Худойберганов ҳам юқорида айтиб ўтилган мавзу бўйича юборилган фуқароларнинг аризаларини қўриб чиқишни ортга суришни бошлаган.

Шу мақсадда ўзбек махсус хизматлари раҳбари Жазони ижро қилиш бош бошқармаси раҳбарияти ва прокуратура органларига президент сиёсий ва диний маҳкумлар томонидан Шавкат Мирзиёев номига ёзилган, авф қилиш ҳақидаги аризаларини жойларда қабул қилишни ва кўриб чиқишни ман қилган. Шу сабабли 2017 йилнинг август ойидан бошлаб қамоқхона раҳбарлари ва маҳаллий прокурорлар маҳкумларнинг бундай аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишдан бош тортишмоқда.

Шунингдек, ўзбек талабалари, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларининг пахта теримига мажбурий равишда чиқарилиши ҳам ўзбек «контора»си буйруғи билан бошлангани ва амалга оширилаётганлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар мавжуд. Шундай қилиб…

Сўнгсўз ўрнида

Аслида, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати бошқаруви Рустам Иноятов қўлидан, ўзбек махсус хизматлари бошқармаларидан бирининг раҳбари бўлган, генерал Рашан Шамшиев қўлига ўтиб бўлди.

Ҳозирча биз, «контора»нинг вақтинча раҳбари қайси йўналишда ишлашини билмаймиз: Иноятовнинг репрессив йўналишидами ёки Мирзиёевнинг ислоҳотлар йўлидами.

Фақатгина бир нарса маълум, Иноятов ўлса ҳам, лекин унинг иши ўлмаслиги мумкин.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
18.09.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар