Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Истайсизми ёки йўқ, Иноятов фалаж бўлиб қолди! (Шубҳаланаётганларга жавоб)

Усмон Ҳақназаров: Истайсизми ёки йўқ, Иноятов фалаж бўлиб қолди! (Шубҳаланаётганларга жавоб)
19 Eylül 2017 - 23:54 'да юкланди ва 5071 марта ўқилди.

Ўтган куни биз, шу йилнинг 14 сентябр куни ўзбек махсус хизматлари раиси Рустам Иноятовнинг инсултга учраши натижасида фалаж бўлиб қолгани ҳақда хабар берган эдик.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда, айниқса facebook.com тармоғида баъзи фойдаланувчилар ушбу хабарни рад қилиб, постлар ёза бошладилар. Ҳатто улардан бири ўз саҳифасига, 17 сентябр куни гўёки президент Мирзиёев Тошкент аэропортида Иноятов билан кўришаётгани тасвирланган сохта суратни ҳам юклаган.

Ушбу суратда Иноятовнинг умуман бошқа тарафга қараётганини, ҳатто махсус қурилмаларсиз, оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин. Иноятов гавдаси, президент Мирзиёевнинг Ички ишлар вазири билан кўришаётган расмига қўшиб қўйилгани яққол кўриниб турибди.

Буни коллаждаги бир неча хатолардан пайқаш мумкин: ёмон “copy-paste”, монтаж ва Иноятовнинг жуда ҳам ёрқин юзи. Монтаж гўёки, ҳамма кечаси суратга олингану, биргина Иноятов кундузи олингандек бўлиб қилинган.

Рустам Иноятов президент Мирзиёевни Остонадан қайтганидан кейин кутиб олгани йўқ ва уни Америкага ҳам кузатиб қўймади. Сохта-чўлоқ уйда. Al Fisher, Gulshan Karaeva, Daniil Kislov ва бошқаларнинг истак ва хоҳишларига қарамай у фалаж бўлиб қолган.

Facebook.com ижтимоий тармоғидаги Al Fisher номли фойдаланувчи саҳифасининг скриншоти

Ўтган йили шу каби шубҳаланувчи кишилар, 29 август куни Каримов комага тушиб, сўнгра ўлганига ҳам ишонишмаганди. 2 сентяб куни расмий Тошкент золимнинг ўлимини эълон қилмагунича, улар бутун дунёга Усмон Ҳақназаров эртакчи ва ёлғончи, “бундай буюк раҳбар ўлиши мумкин эмас” дея жар солишган эди. Аммо уларнинг истак ва хоҳишларига қарамай Каримов ўлди.

Шундай экан, жаноб скептиклар, сизлар ўтган йилги хатоларингизни қайтаряпсизлар. Истайсизми ёки йўқ, Иноятов фалаж бўлиб қолди. Врачлар унинг бир йилдан кам умри қолганини айтишяпти. Бор гап шу!

Сохта-чўлоқнинг фалаж бўлиб қолганини ҳаттоки МХХнинг туман бўлимлари бошлиқлари ҳам билишади, махсус хизматларнинг вилоят бўлими раҳбарлари ва  юқори лавозимли офицерлари ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлаверади. Кўпчилик оддий чекистлар унинг тақдиридан хурсанд бўлишмоқда.

Ва буни тушунса бўлади. Чунки Рустам Иноятов ўзининг раҳбарлик даврида МХХни Ўзбекистоннинг энг бузуқ ташкилотига айлантирди, чекистларни бой ва камбағалларга, олигарх ва қашшоқларга ажратди. У бу ўзбекофобнинг ноқонуний ва халққа қарши буйруқларини бажармаган, энг ҳалол ва тартибли ходимларни МХХ қаторларидан хайдаб юборди.

Бу жаллоднинг бошқа юролмаслигини эшитиб, қандай хурсанд бўлмаслик мумкин?!

Al Fisher, Gulshan Karaeva, Daniil Kislov ва бошқа жаноблар эса гўёки уларнинг отаси ёки устози ўлим тўшагида ётгандек қайғудалар.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
20.09.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Habib ;

    Энди дузахда курадиганини куради,улгандан кейин!

    07/11/2017 11:12
  • Мусо ;

    Золимни кули шунча калта булиб колибдими?

    20/09/2017 10:34
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар