Сўнгги лаҳзада

Сўнгги лаҳзада
60 views
21 September 2017 - 5:00

 

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

 

СЎНГГИ ЛАҲЗАДА

Нега бугун борлиқ самовий,
Менинг билан қилмайди ҳисоб.
Юракни қон қилгудай мовий,
Чидаб бўлмас даражада соф?
Нега бунча гўзал булутлар,
Севгимизга аччиқма-аччиқ?
Келиб-келиб шундай бир кунда
Қиламизми орани очиқ?
Иши йўқки, севгимиз билан
Сочларингнинг – шамолда сочиқ,
Қўлларимга тегар, интилар,
Севгимизга аччиқма-аччиқ!
Нега энди, айрилиш пайти
Бари гўзал, барчаси гўзал?!
1975

(34)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (31-саҳифа.)

(давоми бор)