Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сиртда белгили

Сиртда белгили
21 Eylül 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1171 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

 

Сиртда белгили

Яхшининг қадрини эл билмас,
Яхшилар сиртда белгили,
Мавло назар солса кимга –
Билинар, бошда белгили.

Уйда ётиб этма гуноҳ,
Жон соғликда куфр “оҳ”-“воҳ”,
Элга пинҳон, Аллоҳ огоҳ,
Асллар ишда белгили.

Бу дунёда молдир кўркинг,
Ҳар қаерга етар эркинг,
Уйида лоф урар ҳар ким,
Эрлар жангларда белгили.

Хинони ёқсанг, ранг бўлар,
Қалай оташда танг бўлар,
Ҳамма бедовлар тенг бўлар,
Бедов чопганда белгили.

Хўжа, сайит сиёсатли,
Фақирларга далолатли,
Хуш табассум, мулоқотли,
Ҳар ким тенг-тўшда белгили.

Махдумқули, қойим куни,
Шафоатли ислом дини,
Ибо ҳар гўзалнинг сини,
Кўз билан қошда белгили.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort