Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ғуломқодир Турсунов: Конвертатция тарихидан

Ғуломқодир Турсунов: Конвертатция тарихидан
22 Eylül 2017 - 17:51 'да юкланди ва 1241 марта ўқилди.

1997- йилда Вазирлар Маҳкамаси инвеститсия департаменти бошқаруви раиси ФАРҲОД МАКСУДОВ мени ҳузурига чақирди. Белгиланган вақтда етиб бордим. Қабулхонада 6-7 та министр, министр мовини лавозимидаги мулозимлар навбат кутиб ўтиришган эканлар. ФАРҲОД ака мени навбатсиз кабинетига олиб кириб кетдилар. Хонада менинг Ўзбекистон миллий валютасини либераллаштириш бўйича иқтисодий ислоҳотлар қилиш ҳақидаги илмий таклифларим тўғрисида гап бошлади. Ҳамма гапларни, айниқса $ 4 миллиард иқтисодий самара ҳусусида, тўғри ёзгансан, деди. Гап менинг 1997 – йилда ёзган илмий ишим тўғрисида эди.

Мен 1997-йилгача Ўзбекистан бюджетининг кирим ва чиқим қисми қора бозор курсида ҳисоблаганда атиги ярим миллиард доллар атрофида бўлганини, бу кўрсатгич Италиянинг “Милан” футбол клуби бюджетидан паст эканини ва $ 4 млрд сезиларли самара эканини айдим.

ФАРҲОД МАКСУДОВ мақсадга ўтиб, менга йилига 1 миллион (ойига 84 минг) евро эвазига ўша $ 4 млрд иқтисодий самарани бир оила аъзоларига ўғирлаб беришимни тепадан “нозик одам” буюрганини айтди. Мен унга жавобан бу маблағ халқ учун топилганини ва у халқники эканини айтдим. ФАРҲОД МАКСУДОВ эса – “халқ билмайдику”, деди. Мен ҳайратланиб, халқ билмайди деб ўғирлаб берсак, ресурслар нархи ошиб, 15-17 йилда халқнинг $100 млрддан ошиқ маблағи бир оила чангалида қолиб кетиши мумкинлиги, натижада халқимизнинг ярмидан кўпи Россияда гастарбайтер бўлиб қийналиши мумкинлигини айтдим.

Мен унга – “бой бўламан деб иймонимдан кечолмаслигим, ор-номусим бир миллион евродан анча қиммат, халққа хиёнат қилолмаслигимни”, билдирдим. Кўпчиликнинг, бу ерда бир оиладан бошқа барча ватандошларимиз ҳақида гап кетяпти, ҳақига хиёнат қилиш пасткашлик эканини тушунтирдим. Унга ҳам ишни ташлашни тавсия қилдим. ФАРҲОД ака менга ака-укалари ва қариндош-уруғларини боқиши кераклигини айтди. Агар мен ишга ўтмасам Ислам Каримов мени “отказник” деб ёзиб қўишини ва очимдан ўлдиришини айтди. Мен унга – “Аллоҳ изн берса ўлдиради”, дедим.

Орадан озгина вақт ўтиб ФАРҲОД МАКСУДОВ бошқараётган “Капитал Инвест” фирмасидан 3 йигит “Кока-Кола” заводини ҳиндларга сотганликда айбланиб, туҳмат билан қамалиб қолишди. ФАРҲОД МАКСУДОВ терговчига йигитларда айб йўқлигини айтган. Суд жараёни бошланишига 2-3 кун қолганда авто-ҳалокат оқибатида ФАРҲОД МАКСУДОВ бандаликни бажо келтирди. “Капитал Инвест” ўрнига “Зеро Мах” фирмаси иш юритабошлади.

ҒУЛОМҚОДИР ТУРСУНОВ
ноформал иқтисодчилар клуби раиси
22.09.2017, Ташкент

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар