Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: МХХ тизимида деморализация ва икки ҳокимлик бошланди

Усмон Ҳақназаров: МХХ тизимида деморализация ва икки ҳокимлик бошланди
23 Eylül 2017 - 10:04 'да юкланди ва 4361 марта ўқилди.

Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовнинг соғлиги ёмонлашишда давом этмоқда.

Шу ҳафтада унинг бурнидан икки марта қон кетди ва натижада у ҳушини йўқотди. Бундан ташқари, кечалари у руҳий касаллар каби алжирай бошлади.

Шу вақтнинг ўзида МХХ тизимида деморализация, икки ҳокимлик ва Рустам Иноятовнинг тарафдорлари ҳамда рақиблари ўртасида саботаж бошланди.

Ушбу ҳодисаларнинг сабабларидан бири МХХнинг баъзи ҳудудий бошқармаларига бевосита президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи томонидан раҳбарлар тайинланганидир.

Бошқача қилиб айтганда, Мирзиёев тайинлаган ходимлар Иноятовнинг буйруқларини бажаришни исташмаяпти, ва тескариси: «раис» тарафдорлари президент кадрларининг буйруқларини бадарилишини ортга суриб қўйишмоқда.

Авваллари Иноятов ва мххчи олигархларнинг рақиблари асосан МХХдан хайдалган офицерлар бўлган бўлса, ҳозирда уларга, «контора» раисининг очкўз ва ёлғончи табиатини фош қилган амалдаги кадрлар ҳам қарши чиқишмоқда.

Бундай ҳолатларда Иноятовчилар номойиш учун жамоат чора-тадбирларини қўллашга уринишмоқда. Шундай қилиб Иноятовчилар сентябр ойида президент Шавкат Мирзиёевга ёқиш учун Тошкентда етти тонналик палов пишириб, текинга тарқатишди.

Барчага маълумки бу шоу, Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Ботир Парпиевнинг жияни Комил Алламжоновга тегишли бўлган Ўзбекистоннинг “Миллий” телеканали (MTV) томониан ташкил қилинган эди. Парпиевнинг ўзбек махсус хизматлари раҳбарига ким бўлишини эса қайтариб ўтирмаса ҳам бўлаверади.

Шундай қилиб, Иноятовчилар ўзининг бу акцияси билан, ҳозирда халқ билан мулоқот ва халқ муаммоларини ҳал қилиш сиёсатини олиб бораётган президент Шавкат Мирзиёевга ёқишни исташди. Иноятовчилар ўз мақсадларига еттиларми ёки йўқ бизга маълум эмас.

Аммо, бизга шу нарса маълумки, Иноятовчилар бир вақтнинг ўзида аввалги, халққа қарши ҳаракатларини ҳам давом эттирмоқдалар. Шундай, масалан, ўша Комил Алламжонов ўзининг амакиси Ботир Парпиев ва унинг қудаси Рустам Иноятов ёрдамида ўзбек ҳукумати томонидан, давлат автотранспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчиларни «Автотест» инновацион ҳайдовчилик мактабида давлат имтиҳонларини топшириш ва аттестациядан ўтказиш ҳақидаги фармон чиқарилишига эришди.

Бу ҳайдовчилик мактабининг ҳам ўша Комил Алламжоновга тегишли эканлиги барчага маълум. Иноятовнинг қудасининг жиянига, унга тегишли «Солиқ-Инфо» газетасига ўзбек солиқчилари ва тадбиркорларининг мажбурий обунасидан келаётган миллиардлар етмаяпти шекилли.

Шу кунларда Иноятовчилар сабрсизлик билан ўз бошлиқларининг соғайишини кутишмоқда. Иноятов соғлигининг ёмонлашиши, унинг тарафдорларини, айтиш мумкинки чуқур депрессия ҳолатига тушириб қўйди.

Ва бу тушунарли. Чунки, «раис»нинг ўлими улар учун коррупцион бизнес империяларининг ўлимини англатади.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
23.09.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар