Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон банклари 1 октябрдан аҳолига долларни нақд сотишни бошлайди

Ўзбекистон банклари 1 октябрдан аҳолига долларни нақд сотишни бошлайди
23 Eylül 2017 - 19:35 'да юкланди ва 809 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда тижорат банклари 1 октябрдан аҳолига долларни нақд кўринишда сотишни бошлайди. Айни дамларда оддий одамлар долларни чекланмаган миқдорда фақат пластик карталарга олиши мумкин.

Reuters агентлигининг хабар беришича, Бош вазир Абдулла Арипов шанба куни ҳукумат 1 октябрдан бошлаб хориж валютасини нақд кўринишда сотишга рухсат бериши мумкинлигини айтган.

Марказий Банк шу ой бошида ўзбек сўмини девалвация қилган. Натижада 4210 сўмдан бўлган бир доллар кескин 8100 сўмга кўтарилган. Нархлар ўша вақти 7700 га тушиб қолган қора бозор курсисидан баландроқ қилиб белгиланган.

Ҳукумат фуқаролар ва юридик шахслар долларни чекланмаган миқдорда сотиб олишини ҳамда Ўзбекистон ичида барча тўловлар сўмда белгиланиб сўмда амалга оширилишини маълум қилган.

Бироқ ўзгаришлардан сўнг оддий одамлар долларни нақд кўринишда эмас, балки палстик карталарда олиши мумкин эди.

Журналистлар Бош вазирдан ҳукумат сўмни келажакда яна қадрсизлантириши мумкинми, дея сўрашган.

Абдулла Арипов “буни бозори кўрсатади”, деб жавоб берган.

Эркин конвертация Президент Мирзиёевнинг 2 сентябр куни имзолаган “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан амалга оширилган.

Биринчи куни Марказий Банк 1 АҚШ доллари курсини 8100 сўм қилиб белгилаган, аммо аҳолидан 8000 сўм қийматида сотиб олинган.

Айни пайтда аҳолига доллар сотиш тижорат банкларининг конверсия бўлимларидан нақдсиз кўринишда халқаро тўлов карталарига (конверсия) тушириб бериш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Кейинги кунларда долларнинг расмий курси пасайгани кузатилган.

Аммо таҳлилчиларга кўра, аҳолига долларни нақд кўринишда сотиш бошланмагунча “қора бозор”га эҳтиёж сақланиб қолаверади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар