Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сен эй сиёсат…

Сен эй сиёсат…
29 Eylül 2017 - 11:40 'да юкланди ва 700 марта ўқилди.

 

СЕН ЭЙ СИЁСАТ…

 

Кофирга индалмас маишат қилса,
Қон тўкса жазога тортилмас буддий.
Ҳиндлар бир хўкизни муқаддас билса,
Қўл силтаб қўярлар ўйламай жиддий.

Мушриклар-роҳатда, кофирлар хушнуд,
Бу юртда насроний, буддавий омон.
“Узун қўллар” учун бир қонун мавжуд:
Яҳудий-яхшидир, мусулмон-ёмон.

Мўминга руҳсат йўқ, азонни баланд-
Айтмоққа.Ўйлардан хориб кетган онг.
Лек тўсиқ йўқ, хеч ким қилмас кишанбанд,
Насронийлар чалса черковидан бонг.

Мўминга бунчалар жафо кўп дўстим,
Шу қадар яшашдан тўйдим биродар.
Мен шу зўр ёлғонни эшитиб ўсдим:
Қонун хамма учун (тфу) баробар!

Қонун бу ўзи не деҳқонга ўтса,
Хон қизига келгач жиддий “ўзгарса”.
Адиб қамалсаю ростини айтса,
Лек халқ чўнтагидан миллиард ўмарса:

Ул Малика Будур тараллабедод,
Юраверса, мудом айшини сурса.
Каллакесарлар-тинч, каззоблар-озод,
Мусулмонга эса итлар хам хурса.

Ўғли қамоқдаги шўрлик оналар,
Яшайдирлар ичиб кўз-ёшин таҳир.
Токай чин мўминлар дарддан ёнарлар,
Бизлар Исроилда эмасмиз аҳир.

Сатримдан келяпти хидлари қоннинг,
Лек сўзим рост, эмас асотир ё миф.
Наҳотки пойтаҳти Ўзбекистоннинг,
Тошкент эмас, асли бўлса Тел-Авив?

Бунча шафқатсизсан сен эй сиёсат,
Отилди сени деб мардлар галма-гал.
Қодирий сўнг Чўлпон ўтиб бир фурсат…
Аясанг бўларди Нуруллоҳни сал.

23:36-27.09.2017

Абдураҳмон Мешаян

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар