Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Илмга даъват қилишдан аввал, илмга шароит яратиб бериш керак

Илмга даъват қилишдан аввал, илмга шароит яратиб бериш керак
04 Ekim 2017 - 7:00 'да юкланди ва 500 марта ўқилди.

Қаерга қараманг ҳамма ерда мантиқсизликка дуч келасиз. Бир ёлғонни қайта ва қайта такрорлайверса, ҳақиқатга айланади.

Мактабда диний дарслар йўқ. Мактабни битирган бола мадрасага имтиҳон топширса диний фанлардан имтиҳон олинади. Мантиқсизликни тушуняпсизми? Ундан ҳам катта мантиқсизлик бор. Мактабда, ҳатто коллежда ҳам диний дарсликлар йўқ. Ислом институтига эса имтиҳон топширасиз. Институтга кирган талабага ҳеч ким муаллим сонидан дарс ўтишни бошламайди. Мактаб ва коллежларда араб тилидан алифни ҳам ўтмаган талабага институтда ақоид, фиқҳ, усул, балоғатдан дарс ўтилади. Мана буни энг катта мантиқсизлик, деса бўлади. Давлатни ўзи талабаларни ҳужрада таълим олишга мажбурлайди. Ҳужрада таълим олиш эса қонунчиликка зид. Қоилмисиз?

Президент яқинда қорилар мусобоқаси ҳақида гапирди. Лекин мамлакатда қорилар етиштирадиган мактаблар йўқ. Давлат очган мадрасалар ва институтга келган талабалар ҳужраларда тайёр қори бўлиб келади. Бола 18 га киргунча Қуръонни ёдламаса, ундан кейин ёд олиши қийинлашиб кетади. (Қуръонни ёдлаб кўрмаган одам бу гапларни тушунмайди.) Қориларди ўқишига шароит яратмай туриб, қорилар мусобоқаси бу мантиқсизлик. Мадрасаларда жами 300 талаба дарс олади. Шуларни ҳаммасини қори, деб ҳисобласак ҳам жуда ғарибона мусобоқа бўлади. Ҳар йили бўлишини инобатга олсак, йиллар ўтиб расмиятчиликка айланади. Мусобоқалар ўтказиш учун минглаб, ўн минглаб қорилар керак.

Аёлларни сазойи қилинган “отин ойини сўнгги ови” кўрсатувига раддия берган Анвар қори бир гапни айтди “мен энг кўп илмга даъват қиламан”. Раҳмат. Энг кўп даъват қиласиз. Менга бу гап қўл оёғи боғланган одамга қарата “мен сизга югуришни ўргатаман”, деганга ўхшади. Югуришга ўргатишдан аввал қўл оёқларини кишандан ечиш керак. Илмга даъват қилишдан аввал, илмга шароит яратиб бериш керак.

Масжидларда илмга даъватни кўриб, энсам қотади. Илмни қаердан олади? Ҳужраларда ва “чала муллаларда” илм олиш “гуноҳ” ва қонунчиликка зид. 32 миллион аҳолига 300 одамни қабул қиладиган мадраса. Бу мантиқсизлик ичидан мантиқ излаб, шукрга даъват қилиб, ёруғ келажакка ишонганларга ачиниб кетаман. Ҳаққини талаб қилмайди. Шукр қилаверади. Давлат тўла отарчи. Пианиночи, раққоса ва машшоққа тўлиб кетди. Ҳар қадамда машшоқларга коллеж ва Институтлар.

Отаси дўмбирачиларни боласи раққос бўлмай яна ким бўлсин?

Отаси маддоҳларни боласи масхарабоз бўлмай яна ким бўлсин?

Ўз ҳаққимиз бўлган, Аллоҳ бизга фарз қилган амалларни кўзимиз мўлтираб, катталардан умид қиламиз. Ваҳоланки ҳар қандай тузумда бу нарсаларга қаршилик қилинмайди.

Sayyid Islom

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар