Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Раббим, бу мусибатни мендан кўтаргил…”

“Раббим, бу мусибатни мендан кўтаргил…”
05 Ekim 2017 - 7:00 'да юкланди ва 408 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 208
(давоми)

ЎТТИЗ ИККИНЧИ МЎЖИЗА

Расулуллоҳнинг ходимлари ҳазрати Анас бу воқеани шундай ривоят қилур:

«Саҳобалардан бир йигит вафот топди. Анинг бир кўр кампир онаси бор эрди. Ўлик иягини боғлаб кампир онасига таъзият айтдик. Онаси йиғлаб:

— Эй бор Худоё, ўзинг билурсан, мен ватанимни ташлаб, сенинг розилигинг учун пайғамбар олдига ҳижрат қилиб келдим. Кўзим кўр, ўзим ожиз эрурман. Бу ўғлимдан ўзга хизмат қилгудек менинг ёрдамчим йўқдур. Эй раҳмлик меҳрибон раббим, бу мусибатни мендан кўтаргил, — деб дуо қилиши билан ётган ўликка қайтадан жон кирди.

Юзига ёпган пардани олиб ташлаб: «Алҳамдулиллоҳ» деб ўрнидан турди.

Бу ҳам бўлса Расулуллоҳнинг мўжизалари эрур. Чунки умматидан кўрилган каромат эрса пайғамбарнинг мўжизасидан бўлғай. Ой нурини қуёшдан олгандек, ҳар умматнинг авлиёлари кўрсатган кароматларини ўз пайғамбарларидан олгайлар.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар