Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Европа парламенти депутати Бобомурод Абдуллаев борасида расмий сўровнома билан мурожаат қилди

Европа парламенти депутати Бобомурод Абдуллаев борасида расмий сўровнома билан мурожаат қилди
07 Ekim 2017 - 17:42 'да юкланди ва 1110 марта ўқилди.

(Суратда: Европа парламенти депутати Кючюк Илхан (Kyuchyuk Ilhan)

2017 йилнинг 6 октябр куни, Европа парламентининг 130 қоидасига асосан, Европа парламенти депутати, шунингдек Ташқи ишлар қўмитаси аъзоси бўлган Кючюк Илхан (Kyuchyuk Ilhan), Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Европа Иттифоқининг Олий вакили Федерика Могерини (Federica Mogherini) га ёзма жавоб қайтариш талаби билан ёзма сўровнома юборди.

Сўровнома мавзуси: Ўзбекистонлик мустақил журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олиниши

Сўровномада қуйидагилар кўрсатилган: Ўзбекистонлик мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябр куни ҳибсга олинган. Уни ташқи дунёдан алоқадан узиб қўйган ҳолда ҳибсда сақлашган, ва фақатгина 29 сентябр куни қариндошлари унинг Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани милиция участкасида сақланаётганидан хабар топишган.

Абдуллаевни расман ўғирликда гумонлаб ҳибсга олишган, асл ҳақиқатда эса у мухолифатнинг веб-саҳифасида Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида мақолалар чоп этиб боргани учун қўлга олинган эди.

Ҳақназаров билан боғлиқ мақолалар, Ўзбекистон ҳукумати сиёсати учун жуда ҳам кескин ва танқидий эди.

Бобомурод Абдуллаевнинг сиёсий важлар билан ҳибсга олиниши, Ўзбекистонда сўз эркинлини ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳали ҳам мунтазам қатағон қилиниб келинаётганига далилдир.

Бу Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг ислоҳотлар сиёсати учун очиқ-ойдин муваффақиятсизликдир.Ҳокимият тепасига келгач, Мирзиёев Ўзбекистонда зарур ислоҳотларни амалга оширишга бел боғлаганини халқаро ҳамжамиятга кўрсатиш мақсадида қадамлар қўйди. Аммо бундай ҳодисалардан яққол кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ҳали кўплаб ишлар амалга оширилиши керак.

Европа парламенти депутати ўз сўровномасида Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Европа Иттифоқининг Олий вакили Федерика Могеринидан қуйидаги саволларга ёзма жавоб беришини сўраган:

Европа Иттифоқининг Олий вакили Бобомурод Абдуллаевни озод қилишга ёрдам бериш мақсадида қандай фавқулодда чоралар кўради?

Европа Иттифоқининг Олий вакили, Ўзбекистон ҳукумати ўз ҳаракатини ижобий йўналишда давом эттиришига ишонч ҳосил қилиш мақсадида қандай ҳаракатларни амалга оширади?

Биз умид қиламизки, Европа парламенти дупутатининг ушбу мурожаати, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Европа Иттифоқининг Олий вакили Федерика Могеринига Ўзбекистон ҳукумати билан расмий алоқага чиқиши ва журналист Бобомурод Абдуллаевни дарҳол озод этилишини талаб қилиш учун асос бўлади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар