Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Усмон Ҳақназаров” манбаларидан бири боғбон, иккинчиси ресторан бошқарувчиси бўлган

“Усмон Ҳақназаров” манбаларидан бири боғбон, иккинчиси ресторан бошқарувчиси бўлган
07 Ekim 2017 - 21:39 'да юкланди ва 1560 марта ўқилди.

Би-би-си радиосининг хабар беришича, Усмон Ҳақназаров номи билан ёзган журналист Бобомурод Абдуллаевга маълумот етказишда айбланаётганларнинг бири боғбон, иккинчиси Тошкентдаги обрўли ресторанларнинг бирида бош менежер бўлиб ишлаган.

Би-би-си манбаларинг маълум қилишича, Бобомурод Абдуллаевга маълумот етказиб беришда айбланаётганлардан бири Шавкат Оллоёров Тошкент марказидаги Pelete ресторани бош менеждери бўлган.

У Ўзбекистон куч тизимларида ишламаган.

Шавкат Оллоёров Тошкент марказидаги Pelete ресторани бош менеждери бўлган

Би-би-си манбасинига кўра, Pelete ресторанида Ўзбекистоннинг казо-казолари овқатланган. МХХ нинг юқори лавозимли амалдорлари ҳам тамадди қилишга келиб турган.

Гумон қилинишича, Шавкат Оллоёров ресторанга келган СНБ ходимлари оғзидан чиққан гапларни журналист Бобомурод Абдуллаевга етказиб турган бўлиши мумкин.

Маҳкама қарорида уларнинг “қўриқланадиган шахслар, йирик ишбилармонлар ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбариятига кириш имконига эга бўлган”лиги айтилган.

Маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарияти Шавкат Оллоёров ишлайдиган ресторанга келиб турган. Унинг бирор жойга боришига ҳожат қолмаган.

Шавкат Оллоёровнинг Facebook да саҳифаси бор. Оллоёров сўнгги марта Facebookда 28 сентябр куни Тошкент вақти билан 16:44 да бошқа бир кишининг постини бўлишган.

У Facebook да Тошкентда иқтисод йўналиши бўйича таълим олганини билдирган.

Равшанбек Салаев бир вақтлар Гулнора Каримованинг боғбони бўлганРавшанбек Салаев бир вақтлар Гулнора Каримованинг боғбони бўлган

Журналистнинг манбаси сифатида кўрилаётган Равшанбек Салаев ҳам куч тизимларида ишламаган.

У ҳозир ҳибсда қолаётган марҳум Президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова уйида боғбонлик қилганлиги айтилмоқда.

Асли касби агроном бўлган Равшанбек Салаев кейинчалик Тошкентда савдо ширкатига асос солган. Тўқимачилик маҳсулотларини сотадиган дўкони бўлган.

Би-би-си манбасининг айтишича, ушбу дўкондан ҳам юқори лавозимли амалдорлар кийинган.

Тошкентдан ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромовнинг Би-би-си Ўзбек хизматига айтишича, Шавкат Оллоёров ҳамда Равшанбек Салаевлар 29 сентябр куни куч тизимларининг қора ниқобли ходимлари томонидан уйидан олиб кетилган.

“Бобомурод бедарак йўқолгандан сўнг, икки кун ўтиб уйига қора маскаларда, автоматларни кўтариб келиб ваҳима билан олиб чиқиб кетишган. Улар ҳеч нарсадан бехабар бўлган”, – дейди Суръат Икромов.

Инсон ҳақлари фаоли Сурат Икромов Би-би-сига тақдим этган қарор нусхасидан маълум бўлишича, судъя Шамсуддинова Э.Р раислигида ўтган маҳкама Бобомурод Абдуллаев “2011 йилдан шу кунгача” “Усмон Ҳақназар” тахаллуси остида мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳнинг “буюртмаларини бажариб келгани”ни аниқлаган.

Маҳкама аниқловига кўра, “амалдаги тузумни босиб олишга чақирувчи” мақолалар интернет орқали Муҳаммад Солиҳга етказиб турилган.

Маҳкама Бобомурод Абдуллаевни “ЎХХ функционери” деб атаган.

Тергов Бобомурод Абдуллаевнинг асосий манбалари Салаев Равшанбек Бойжонович ва Оллоёров Шавкатжон Оллоёр ўғли исмли Ўзбекистон фуқаролари эканини айтган.

Маҳкама қарорида айтилишича, бу икки шахс Бобомурод Абдуллаевнинг танишлари бўлган ва улар “қўриқланадиган шахслар, йирик ишбилармонлар ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбариятига кириш имконига эга бўлганлар”.

Маҳкамага кўра, улар ўзлари “етказган маълумотлар ҳокимиятни ноқонуний йўл билан босиб олишда ишлатилишини билганлари ҳолда Бобомурод Абдуллаев учун, унинг топшириғи билан материаллар тўплашган ва унга етказиб турганлар.

“Уч босқичли инқилоб режаси”

Маҳкама қарорида Бобомурод Абдуллаевнинг манбалари бўлиб хизмат қилгани айтилган Салаев ва Оллоёровларнинг айнан қайси тизимда ишлаганларига аниқлик киритилмайди.

Шунингдек, уларнинг тақдири ҳақида ҳам ҳеч нарса дейилмайди.

Унда айтилишича, Абдуллаев бу шахслардан “олинган маълумотлар ва Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни таҳлил қилган ҳолда Муҳаммад Солиҳнинг кўрсатмаси билан Ўзбекистонда инқилоб қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ағдаришга қаратилган режа”ни ишлаб чиққан.

Терговнинг даъво қилишича, “Йиғим-терим” (“Жатва”) номи берилган “лойиҳа”га мувофиқ, уч босқичда Ўзбекистоннинг амалдаги конституциявий тузумини ағдариш режаланган.

Унда Ўзбекистон ҳукуматидаги “муҳим” мансабдор шахслар (МХХ, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги) ва кенг халқ оммасини жалб этиш, шунингдек, шаҳар ва вилоят миқёсида (Тошкент, Фарғона, Навоий, Урганч) ҳарбий ҳаракатларни ўтказиш режалангани даъво қилинади.

Суд аниқловига кўра, режага республиканинг турли вазирлик ва идоралари раҳбарларининг яшаш жойлари схемалари ва суратлари, шунингдек, уларни қўлга олиш учун зарур бўлган одамлар сони ҳамда кетадиган харажатларнинг сметалари ҳам илова қилинган.

Суд Бобомурод Абдуллаев содир этишда гумонланаётган жиноятни “ўта оғир” дея малакалаган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар