Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дунёга чиқишни хоҳламайман…

Дунёга чиқишни хоҳламайман…
08 Ekim 2017 - 7:00 'да юкланди ва 504 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 209
(давоми)

ЎТТИЗ УЧИНЧИ МЎЖИЗА

Саҳобалардан бир киши келиб:

— Ё Расулуллоҳ, Ислом динига кирмасдан илгари шу тоғ ичида бир чуқурга икки ёшли қиз боламни ташлаган эдим, нима бўлганидан хабарим йўқдур. Худо олдида бунга нима жавоб айтурман? — деди.

Арабларнинг энг ёмон одатларидан бири икки-уч ёшли қиз болаларини фақирликдан қўрқиб, ёки қабила урушларида енгилур бўлса, душман қўлига асир тушиб қолишидан номус қилиб, тириклайин кўмар эдилар. Ислом келганидан сўнг бу одатлар йўқолди. У киши эрса Расулуллоҳ билан шу чуқур устига келиб қарасалар, андин ҳеч бир нишона кўринмади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг отини айтиб:

— Аллоҳ изни билан менга жавоб қайтарғил, — дедилар. Шунда:

— Лаббайка, ё Расулаллоҳ, — деб қизча шу чуқурдан чиқа келди.

Анда Расулуллоҳ:

— Мана, ота-онанг эрса Ислом динига кирдилар. Агар дунё турмушини хоҳлар экансан, сени уларга топширурман, — дедилар.

Анда қизча:

— Ё Расулаллоҳ, уларга ҳеч ҳожатим йўқдур, дунёга чиқишни хоҳламайман, ҳар яхшиликни Аллоҳ олдида топдим, — деди».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар