Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Amnesty International: Бобомурод Абдуллаев иши юзасидан шошилинч тадбир

Amnesty International: Бобомурод Абдуллаев иши юзасидан шошилинч тадбир
07 Ekim 2017 - 22:46 'да юкланди ва 1251 марта ўқилди.

AMNESTY INTERNATIONAL: БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВ ИШИ ЮЗАСИДАН ШОШИЛИНЧ ТАДБИР

ДАҲШАТЛИ ҲИБСХОНАДАГИ ЖУРНАЛИСТНИНГ ҲАЁТИ ХАВФ ОСТИДА

27 сентябрь куни Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати томонидан конституцион тузумни ағдаришга уринишда гумонланиб Тошкентдаги қўлга олинди. Ўшандан буён у мамлакатда қийноқлар бўйича энг даҳшатли саналган тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Унинг аёвсиз қийноқларга ва бошқа таҳқирловчи муомалага дучор бўлиш хавфи жуда юқори. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳамкасблари у ўзининг журналистик фаолияти ва танқидий сиёсий қарашлари учун нишонга олинган деб ҳисоблайдилар.

27 сентябр куни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ходимлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда журналист Бобомурод Абдуллаевни ҳибсга олишди. Унинг қаердалиги икки кун давомида яқинларига номаълум қолаётган эди. 29 сентябрь куни улар Бобомуроднинг Тошкентдаги МХҲ тергов ҳибсхонасида сақланаётганини билишди. Ўша куни МХХ ходимлари Бобомурод Абдуллаевнинг уйини беш соатдан ортиқ вақт мобайнида тинтув қилишди ва унинг китобларини, шахсий компютерини, ҳотира карталари ва бошқа ахборот воситаларини мусодара қилишди. Унинг адвокат ёллашига рухсат берилмаган. ОАВ хабарларига кўра, 1 октябр куни фақат унинг турмуш ўртоғигина қисқа муддатга ҳибсхонада у билан кўриша олган. Шу кундан бери унинг оиласи билан алоқаси йўқ. Бобомурод Абдуллаевнинг қийноққа солинганаётгани ҳақида ҳавотирлар ортиб бормоқда.

1-октябр куни Тошкентдаги Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича судининг ёпиқ мажлисида Бобомурод Абдуллаевни давлатнинг конституциявий тузумига тажовуз қилиш мақсадида онлайн материалларни тайёрлагани ва тарқатгани учун ҳибсда қолдиришга қарор қилинди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси). МХХ терговчисига кўра, Бобомурод Абдуллаев сургундаги сиёсий мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан ҳамкорликда фаолият олиб борган. Суд Бобомурод Абдуллаевни МХХ тергов ҳибсхонасида қолдириш тўғрисида ажрим чиқарди.

Халқаро Амнистия Ташкилоти тадқиқотлари шуни кўрсатадики, МХҲ ҳибсхоналарида маҳбуслар, тергов хоналарида, жазо камераларида, ҳожатхона ва юриниш хоналарида ҳам қийноққа тутилади, шунингдек у ерда овоз чиқармаслик учун ёстиқли резина деворлар билан жиҳозланган қийноқ хоналари мавжуд.

Бобомурод Абдуллаев мустақил журналист ва спорт шарҳловчисидир. Шунингдек, у тахаллус остида ёзадиган сиёсий таҳлилчи. У халқаро матбуот воситалари учун мақолалар ёзган.

Илтимос, зудлик билан ўзбек, рус, инглиз тилида ёки ўз тилингизда ёзинг:

 – Ҳукуматни Бобомурод Абдуллаевнининг фақат журналистик фаолияти ва ҳукуматни танқид қилгани учун ушлаб турилганлиги туфайли унга қўйилган айбловларнинг бекор қилиниб уни зудлик билан озод қилишга чақириш;

– Ҳукуматни Бобомурод Абдуллаевнинг қийноқлар ва таҳқирловчи муомалалардан ҳимоя қилинишини таъминлашга, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларига мувофиқ, унинг ҳуқуқий кафолат воситаларидан фойдалана олишини, шу жумладан оиласи ва адвокати билан мунтазам равишда учраша олишини таъминлашга чақириш;

– Ҳукуматга сўз эркинлиги ҳуқуқини тўлиқ ҳурмат қилиш, жумладан, журналистларнинг таъқиб қилинишдан қўрқмасдан фаолиятларини амалга оширишлари бўйича ўз мажбуриятларини эслатиш.

МУРОЖААТЛАРНИ 2017 ЙИЛ 17 НОЯБРДАН ОЛДИН ҚУЙИДАГИ ШАХСЛАРГА ЖЎНАТИНГ:

1.Миллий Хавфсизлик Хизмати Раиси
Рустам Иноятов
Матбуотчилар кўчаси 8
Тошкент, Ўзбекистон

2.Бош Прокурор
Ихтиёр Абдуллаев
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси
Ғуломов кўчаси 66
Тошкент 700047, Ўзбекистон
Факс: +998 71 133 3917
Email: prokuratura@lawyer.uz

3.Ўзбекистон Республикаси Инсон Ҳуқуқлари Маркази Бошлиғи
Акмал Саидов
Мустақиллик Майдони кўчаси 5/3
Тошкент 100029, Ўзбекистон
Факс: +998 71 239 1356
Email: info@nhrc.uz

* * *

ШОШИЛИНЧ ТАДБИР
ДАХШАТЛИ ҲИБСХОНАДАГИ ЖУРНАЛИСТНИНГ ҲАЁТИ ХАВФ ОСТИДА

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва тинч намойишлар ўтказишга бўлган ҳуқуқлар қаттиқ чекланган. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳукумат танқидчилари ва мустақил журналистлар доимий таъқиб ва таҳдидларга, мунтазам кузатув остига ва ҳибсга олинишга ҳамда калтакланишга дучор қилинмоқда. Кўпчилик мамлакатни тарк этишга мажбур қилинган, бошқалари эса мамлакатни тарк этишлари таъқиқланган. Ўзбекистондаги ва ҳориждаги ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда мустақил журналистлар ва уларнинг яқинлари ҳукуматга қарашли телевидения ва расмий оммавий ахборот воситаларида ёки ҳукумат назорат қиладиган веб-саҳифаларда кенг ва такрорий равишда нишонга олинмоқдалар.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан ичкарида ва ҳорижда ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, сиёсий фаоллар ва бошқаларнинг кузатувга олиниши репрессив муҳитни кучайтиришга ёрдам беради. Ноқонуний кузатувлар суистеъмолчиликка нисбатан ҳуқуқий кафолат бермайдиган ва халқаро ҳуқуқий стандартларга зид бўлган техник ва ҳуқуқий тизимлар орқали амалга оширилади.

Халқаро Амнистия Ташкилоти хавфсизлик кучлари ходимлари томонидан ҳибсга олиш ва топшириш пайтида, полиция ва тергов ҳибсхонасида, шунингдек, қамоқхоналарда сақланадиган маҳбусларнинг мунтазам ва кенг қамровли қийноқ ва бошқа таҳқирловчи муомалалар қўллаганликлари бўйича қатъий ва ишончли иддаоларга эга. Қийноқлар гумон қилинувчиларни, тутқунларни ва маҳбусларни, шу жумладан, ўғирлик, фирибгарлик ёки қотиллик каби жиноятларни содир этганликда айбланган аёллар ва эркакларни жиноят содир қилишда айблаш учун ишлатилади.

Терроризмга алоқадор ёки давлатга қарши эиноятларда айбланган шахслар, шунингдек, Ўзбекистонга мажбуран олиб келинган шахслар, судгача ҳибсда ва қамоқхонада қийноқларга дучор қилинади.

Судлар ҳукм чиқаришда асосан қийноқлар остида олинган “эътирофлар”га таянишади. Чунки қийноқлар ва бошқа шафқатсизликлар ҳақидаги иддаолар камдан-кам ҳолларда самарали текширилганлиги туфайли жазосиз қолиш муҳити сақланиб қолмоқда.

Инглизчадан ЎХҲ таҳририяти таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар