Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тирикчилик йўлида нимани қурбон қилаётганимизни ўйлаш вақти етди…

Тирикчилик йўлида нимани қурбон қилаётганимизни ўйлаш вақти етди…
08 Ekim 2017 - 12:22 'да юкланди ва 1070 марта ўқилди.

Ҳовузда, аквариумда, умуман ҳар қандай катта-кичик сув ҳавзасида сув узоқ туриб қолса, яъни тоза сув солиб, янгиланмаслиги-ифлосланиши натижасида ўша ифлос сувдаги балиқларнинг жинси ўзгариб қолишини олимлар исботлашди.

Шу янгиликни ўқиганимдан бери, бир фикр тинчлик бермайди.

Кап-катта эр йигитларнинг уялмай майдалашаётганлиги, пастлашаётганлиги, сендан қоламанми дегандек аёлларнинг гоҳо эркакларданда мардлашаётганлиги, дангаллашаётганлиги, энг ёмони қўполлашаётганлиги – аёллик нафосатининг йўқолиб бораётгани, алалоқибат қайсидир маънода жинси алмашаётгани жамият онгининг аввал совет замонасида, ундан сўнг қарийб чорак асрлик шукроналик даврида тозаликка яъни ўсишга томон ҳаракатланмаганлиги эмасмикан?

Бу “жинс алмашиниш” биргина онгда бўлса майли эди! Тоғдек елкаларию, мушаклари ўйнаб турган Алпомишларнинг уялмай аёллар ич кийимигача сотаётгани, бадиий асарларда мадҳ этилган нозик бармоқли айрим Барчинойларнинг тирикчилик кўйида қоп ташиётгани, юк кўтараётгани-чи, яна буни табиий ҳолатдек қабул қилиб бўлганимиз-чи!

Балки, тирикчиликнинг айби йўқдир, аммо шу “айбсиз” ҳолатларнинг ўзи юқоридаги жинсий нотенг меҳнат тақсимоти олдида минг хижолатдир, балки.

Бу кетишда охири нима билан тугашини ўйлаш қўрқинчли. Ҳа, тирикчилик тошдан қаттиқ. Аммо, тирикчилик йўлида нимани қурбон қилаётганимизни ўйлаш вақти етди…

(Ўзим)
“Кўпинча қийнайдиган хаёллар туркуми”дан

Гўзал Рўзиева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар