Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Унинг сўзлари, жасур инсоннинг ҳақиқати каби содда

Унинг сўзлари, жасур инсоннинг ҳақиқати каби содда
09 Ekim 2017 - 13:02 'да юкланди ва 1144 марта ўқилди.

Мен мустақил ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаев ҳақида ўз сўзимни айтмоқчиман, Инсон, Озод Инсон сифатида унга лойиқ бўлган сўзимни, яъни…

У ҳеч қандай хавфдан қўрқмади, вақтида ўзининг эркин йўлини танлади ва бугунга қадар, ғоя ва адолат учун ўз иродаси билан ҳаракат қилди…

Мен журналистлик соҳасида мутахассис эмасман, аммо, фикримча, журналист Бобомурод Абдуллаевнинг СЎЗИ, у нима ҳақда ёзса ҳам, қандайдир адабий мураккаблик иддаоси бўлмаган, содда ва инсонларга нон каби зарур бир СЎЗ .

Унинг сўзлари бошқача бўлиши мумкин эмасди ҳам, чунки бу сўзлар ўғрилар ва коррупционерлар ҳақида ҳақиқатни ташир эди, ишонарли сўзланар эди ва снайпер ўқи каби аниқ мўлжалга тегарди!

Ва мана шу агрессив ахлоқсизликнинг фоиллари айтиш мумкинки ўз шаънини қутқаришга уринишяпти. Ўлжа овлаш учун сувни лойқалантираётганлар ўша ўғри ва коррупционерларнинг ўзгиналаридир.

Бобомурод Абдуллаев нима ҳақда ва қандай ёзгани каби журналистнинг сўзлари, менимча журналистликнинг, ҳеч бўлмаганда, унинг ҳукумат тепасидаги аниқ шахслрага қаратилган снайпер ўқи каби аниқ ва мўлжалга олинган сўзлар эди. Бир тарафдан коррупциянинг, бошқа тарафдан … деб номланувчи айсбергнинг ифшоси унинг юқори даражадаги парвозидир.

Маълумки, инсоният фақат нон билан тирик эмас, бугун бизда Сўз билан ҳам озиқланаётган инсонлар кўпайиб бормоқда…

Шу Ҳаракатлари учун Бобомурод Абдулла – бизнинг қаҳрамонимиз ҳибсга олинди. Уни энди маҳкамага тортишмоқчи…

Айтганларидек, бир тош билан… истайдиган, олдимиздаги сиёсий “спектакл” ташкилотчиларининг бу ғалвалари нима билан тугашини мен билмайман. Яна террористчилар деб эълон қилиш… янгидан халқ “душманларига” қарши курашни бошлаш, деб ҳисоблайверинг.

Маҳкаманинг нима билан тугашини билмайман, аммо шуни аниқ кўриб, англаб турибманки, Бобомурод Абдулла ҳаётлигидаёқ афсонага айланди ва тарихга кирди.

Боходир Ф. Мусаев 
08.10. 2017 
Тошкент, Тузель-2

 Манбаdunyouzbeklari.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар