Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МХХ терговчиси Бобомурод Абдуллаевнинг онасига ўғлини “жиноятчи” деган

МХХ терговчиси Бобомурод Абдуллаевнинг онасига ўғлини “жиноятчи” деган
09 Ekim 2017 - 18:46 'да юкланди ва 984 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Айни дамда Тошкентдаги Гвердейский деб ном чиқарган МХХ ҳибсхонасида сақланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев онасига кўрсатилмаган. Журналист ишини олиб бораётган МХХ терговчиси Нодир Туракуловнинг ёрдамчиси Бобомурод Абдуллаевни онаси ва рафиқасига унинг “жиноятчи” эканлигини айтиб масхара қилган.

Ўзбекистонда инқилоб қилишда айбланаётган журналистнинг рафиқаси улар жуда оддий яшагани ва қарз олиб кун кўриб келишганини айтмоқда.

27 сентябр куни бедарак йўқолган Журналист Бобомурод Абдуллаев СНБ ҳибсхонасида тергов қилинмоқда. 6 октябр куни журналист рафиқаси ва онаси у билан кўришиш мақсадида ва шахсий гигиена жиҳозларини олиб боришган.

Катя Балхибоева терговчи Нодир Тўрақулов билан кўришмоқчи эканлигини айтган. Бироқ унинг ўрнига ёрдамчиси чиққан ва ўзини таништирмаган.

Рус тилида гапирган ёрдамчи терговчи журналистнинг онаси ва рафиқасига Бобомурод Абдуллаевнинг жиноятчи эканлигини қайта-қайта такрорлаган.

“Тергов кетаётган бўлса нима учуни уни жиноятчи деб атаяпсиз, яхши гап гапирмаяпсиз, дедим. Ҳақиқатни гапирса жиноятчи бўладими. Биз ҳеч кимга ёмонлик қилмадик-ку, дедим. Кулиб қайта-қайта айтаверди. Унақа деманг, онаси ҳам турибди, у хаста, нимага бундай дейсиз, дедим”, – дейди Катя Балхибоева.

Маҳкама қарорида айтилишича, Журналист Бобомурод Абдуллаев “Муҳаммад Солиҳнинг кўрсатмаси билан Ўзбекистонда инқилоб қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ағдаришга қаратилган режа”ни ишлаб чиққан.

Терговнинг даъво қилишича, “Йиғим-терим” (“Жатва”) номи берилган “лойиҳа”га мувофиқ, уч босқичда Ўзбекистоннинг амалдаги конституциявий тузумини ағдариш режаланган.

Унда Ўзбекистон ҳукуматидаги “муҳим” мансабдор шахслар (МХХ, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги) ва кенг халқ оммасини жалб этиш, шунингдек, шаҳар ва вилоят миқёсида (Тошкент, Фарғона, Навоий, Урганч) ҳарбий ҳаракатларни ўтказиш режалангани даъво қилинади.

Суд аниқловига кўра, режага республиканинг турли вазирлик ва идоралари раҳбарларининг яшаш жойлари схемалари ва суратлари, шунингдек, уларни қўлга олиш учун зарур бўлган одамлар сони ҳамда кетадиган харажатларнинг сметалари ҳам илова қилинган.

Журналистнинг рафиқаси Катя Балхибоева ўзларининг жуда ҳам одми яшаганлиги ва Бобомурод Абдуллаев оиласини боқиш учун таржимонлик ҳамда таксичилик қилганини айтади.

“Доим қарз олиб, учма-уч етказардик. Таржима бўлса таржима қиларди. Аммо у ҳар доим бўлмасди. Мен ишдан келардим, у киши пул топиш учун эски машинамизда киракашлик қилишга чиқиб кетарди. Айримлар манзилга еткач пулини бермасдан алдаб кетарди. Ҳатто ўғлимизнинг ўқишидаги синф ва мактаб фондига пул топиб беролмай изза бўлган кунларимиз бўлган”, дейди Катя Балхибоева.

Унинг айтишича. шу кеча кундузда ҳам коммунал хизматлардан кўп минг сўмлик қарзи бор. Уларнинг камбағал яшаётганини терговчи Нодир Туракулов билишини айтган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар