Портретга чизги

Портретга чизги
43 views
12 October 2017 - 5:00

 

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

ПОРТРЕТГА ЧИЗГИ

Меҳрибон юзларни,
Кинояли лабларни,
Заҳарли табассум ва оппоқ тишларни
Бир зумда ўқийди
Қисқа ҳикоялар ўқиган мисол.

Ўзига берилган туҳфани
Бир зум ушлаб туриб, табассум билан
Сўнг стол устига қўйган артистдай,
Саломга чўзилган қўлларни
Aпил-тапил қисиб,
Қўяр ёнидаги ўзга кафтларга…
1977

(55)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (42-саҳифа.)

(давоми бор)