Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қизғончлик (Ҳасад)

Қизғончлик (Ҳасад)
12 Ekim 2017 - 7:00 'да юкланди ва 664 марта ўқилди.

ТАНБЕҲУЛ ҒОФИЛИЙН
АБУ-ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ

(33)
(давоми)

Қизғончлик
(Ҳасад)

Ҳасандан (ундан Аллоҳ рози бўлсин) ривоят этилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деган: “Олов ўтинни қандай ёқса, кин ва ҳасад (қизғончлик) ҳам яхши амалларни шундай ёқади”.

Абдурраҳмон бин Муовиядан (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деган: “Уч нарса борки, улардан ҳеч ким қутула олмайди: булар – суи–зон (гумон), ҳасад ва “омадсизлик” бидъати”дир.

Саҳобийлардан бири Пайғамбаримиздан “булардан қандай қутулса бўлади?” деб сўради.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бирини қизғонсанг, жуда илгари кетма. Биров ҳақида гумон қилсанг, гумонни ҳақиқат сифатида қабул этма. Бир нарсани омадсизликка йўйсанг, бу ботил инончга ҳам эътибор қилма” деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “бирини қизғонсанг жуда илгари кетма” деган гапининг маъноси бир мусулмон ҳақидаги ҳиссинг очиққа урмасин, у ҳақда ёмон гапирма. Чунки Аллоҳ тилинг билан сўйламагунча, қўлинг билан бир иш қилмагунча, ичингдан кечган бир ёмон туйғу учун сени масъул тутмайди.

Бировни гумон қилсанг, гумонни ҳақиқат сифатида қабул этма” иборасининг маъноси, гумонингни тасдиқловчи нарсани кўзинг билан кўрмагунча, уни тўғри ҳисоблама.

Бир нарсани омадсизликка йўйсанг, бу ботил инончга ҳам эътибор қилма” иборасининг маъноси, бир ерга кетаётганингда бойқуш ёки қарға саси эшитсанг ёки сўл қабоғинг учса, йўлингдан қайтма, йўлда давом эт.

Зотан, пайғамбаримиз алайҳиссалом “Қорамсор (пессимистик) фол, баъзи ишоратларни ёмон келажакка йўймоқ жоҳилия даврининг анъаналаридандир” деган.

Ибн Аббос (ундан Аллоҳ рози бўлсин) шундай дейди: “Бир қушнинг сасини эшитсанг, “Аллоҳим, қушлар Сенинг қушларингдир. Хайир Сенинг хайирингдир. Сендан бошқа Илоҳ йўқдир. Ҳар қандай қимирлаш ва ҳар қандай қувват Аллоҳдандир” дегин ва йўлингда давом эт. Ўшанда, Аллоҳнинг изни билан, сенга ҳеч нарса зарар бермайди”.

Абу Ҳурайрадан (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деган: “Бирбирингиздан нафрат этманг, бир–бирингизга ҳасад қилманглар, бир–бирингизнинг савдонгизни ……….., Аллоҳнинг бир–бирингизни биродар билган қуллари бўлингиз” (Термизий).

Муовия бин Абу Сўфён (ундан Аллоҳ рози бўлсин) ўғлига шундай насиҳат қилди: “Болам, зинҳор бировга ҳасад этма. Чунки ҳасаднинг зарари душманингдан аввал сенда кўринажакдир”.

Ҳақиқатан ҳам, ҳасад каби ёмон туйғу йўқдир. Ҳасад қилинган одамга ҳеч нарса бўлмасдан туриб, ҳасад қилганнинг бошига шу беш бало келади:

1.Туганмас қайғу

2.Ажр қозонтирмайдиган бир бало

3.Ифтихор этилмаяжак бир айблов

4.Аллоҳнинг ғазаби тушади

5.Муваффаққият эшиги ёпилади.

Ривоят этилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир куни “Хабаринг бўлсин, Аллоҳ неъматларининг душманлари бордир” деди. Саҳобийлардан бири “Ё Расулоллоҳ, ким у душманлари?” деб сўарди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Аллоҳ неъматларининг душманлари Аллоҳнинг ўз қулларига берган неъматларини қизғонганлардир” деб жавоб берди.

Айтилишига кўра, Малик бин Динор “Мен ўқиганларнинг оддий халқ билан боғлиқ шаҳодатларини қабул қиламан, аммо ўқиганларнинг бир–бирлари ҳақида шоҳид бўлишларини қабул қила олмайман. Чунки ўқиганларнинг бир–бирига ҳасад қилганларини кўрдим” деди.

Абу Ҳурайрадан (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят этилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Қиёмат куни шу олти гуруҳ шу олти сабабдан сўроқ қилинмасдан, тўғри жаҳаннамга киражак:

1.Мендан кейин келган давлат одамлари – зулм сабабли

2.Араблар – ирқчилик ва қабилачилик сабабли

3.Қишлоқ оқсоқоллари – кибр сабабли

4.Тужжорлар – ҳийла сабабли

5.Қишлоқликлар – жоҳилликлари сабабли

6.Олимлар – ҳасад сабабли” деган.

Яъни дунёни севган олимлар бир–бирларига ҳасад қиладилар. Демак, олим охиратни қозониш учун илм ўрганишлари керак. Олим охират учун илм ўрганса, на дўстларига ҳасад қилади, на да дўстлари унга ҳасад қилади.

Аҳли ҳикматдан бир зот дейди: “Ҳасаддан сақланинг. Чунки ҳасад самода ҳам, ерда ҳам Аллоҳга исёнга йўл очган илк гуноҳдир”.

Самода Аллоҳга илк даъфа исён этган шайтондир, у Одам алайҳиссаломга ҳасад қилгани учун Аллоҳнинг буйруғига қарши чиқиб, Одамга сажда этмади.

Ер юзида Аллоҳга илк исён қилган Қобилдир. У ҳам ҳасад қилганидан укаси Ҳобилни ўлдирди.

Аллоҳу Таоло шундай дейди: “Уларга Одамнинг икки ўғли ҳақидаги ҳақиқий ҳикояни айтиб бер. Ҳар иккалови қурбонлик қилишганди, биттасининг Қурбони қабул қилиниб, иккинчисиники қабул қилинмаганди. Шунда у (қурбони қабул қилинмаган) “сени мутлақо ўлдираман” деди. Наригиси эса “Аллоҳ фақат тақводорлардан (қурбон) қабул этар” деди” (“Моида” сураси, 27).

Аҳнаб бин Қайсга кўра:

1.Ҳасадгўй ҳеч қачон ҳузурли (тинч) бўлмайди.

2.Хасисда вафо бўлмайди.

3.Ғамгиннинг дўсти йўқ.

4.Ёлғончидан мардлик кутилмайди.

5.Хоиндан фикр (маслаҳат) сўралмайди.

6.Ёмон феълли киши бошлиқ бўла олмайди.

Аҳли Ҳикматдан биттаси шундай дейди: “Ҳасадгўйчалик мазлумга ўхшаган бир золим кўрмадим”.

Муҳаммад бин Сирин дейди: “Дунёда ҳеч кимга ҳеч нарса сабабли ҳасад қилмадим. Чунки, агар бу одам жаннатлик бўлса, жаннатга киражак, деб қандай ҳасад қиламан? Ёки бир одам жаҳаннамлик бўлса, бунинг учун унга ҳасад қилишим мумкинми?”.

Ҳасан Басрий дейди: “Эй, инсон боласи, нега биродарингга ҳасад қилаяпсан? Агар Аллоҳнинг унга берган неъмати Унинг карамидан бўлса, Аллоҳнинг лутфига маҳзар бўлган кишига нечун ҳасад қиласан? Агар ундай бўлмаса, жаҳаннамга йўлчиси бўлган одамга нега ҳасад қиласан?”.

Шу учта кишининг дуоси қабул бўлмайди:

1.Ҳаром луқма еганники.

2.Кўп ғийбат этганники.

3.Мусулмонларга қарши қалбида кин ва ҳасад сақлаган кимсаники.

Салимнинг ўз отасидан ривоят қилишига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Қизғончлик шу икки ҳолатда жоиздир! Кечакундуз Қуръон ўқиб, ибодат эта олган киши ва Аллоҳ кўп мол–мулк бериб, уни кеча–кундуз хайир йўлида ишлатган кишига қизғончлик билан қараш мумкин” деди.

Лекин бировда кўргани ва ёқтириб қолгани нарсаларнинг ўзида бўлишини исташ яхши эмас.

Аллоҳу Таоло шундай буюради: “Аллоҳнинг баъзиларингизни баъзиларингиздан устун бўлишига сабаб қилган нарсаларни орзу қилманг” (“Нисо” сураси, 32).

Бу оятнинг давоми шундай: “Аллоҳнинг фазли карамидан сўранг” (“Нисо” сураси, 32).

Бу оятдан кўринаяптики, мусулмон бошқасига берилган бир нарсанинг ўзига берилишини сўрамаслиги керак, бунинг ўрнига Аллоҳдан ҳам ўшандай бир нарсани сўраши лозим.

Ҳасадгўйлик – Аллоҳнинг ҳукмига қарши чиқиш демакдир. Ва аксинча, кўзитўқлик, хайриҳоҳлик, қаноат инсондаги фазилатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Хабарингиз бўлсин, дин–хайриҳоҳлик демакдир” деган.

Абу Ҳурайрадан (ундан Аллоҳ рози бўлсин) ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Мусулмоннинг мусулмон устида олтита ҳаққи бор:

1.Қаршилашган одамга салом бермоқ

2.Биров чақирса, унга ижобат этмоқ

3.Биров насиҳат этса, насиҳатни тингламоқ

4.Аксириб, ҳамд этганга, “ярҳамукуллоҳ” демоқ

5.Биров хасталанса, уни зиёрат этмоқ

6.Биров ўлса жанозосига бормоқ” деган.

Анас бин Молик (ундан Аллоҳ рози бўлсин) дейди: “Пайғамбаримизга хизмат этишга бошлаганимда саккиз ёшда эдим. Унинг менга берган илк ўгити шу бўлди: “Ё, Анас, намоз қилмоқчи бўлсанг, гўзал шаклда таҳорат қил, ки сени қўриган малакларинг севсин, ҳамда умринг узайсин. Ё, Анас, жунуб бўлсанг, ювин (ғусл ол), жуда диққатли бўл, чунки ҳар қилнинг тубида бир жунублик бор” деди Расулоллоҳ алайҳиссалом”.

Мен Ундан “қандай диққатли бўлай?” деб сўрадим, У “ҳар қилнинг тубига сув тегадиган шаклда ювин, терингни ишқа. Шундай қилсанг, ювинган ерингдан бутун гуноҳларинг кечирилган бўлиб айриласан” деди Расулоллоҳ алайҳиссалом.

Яна деди–ки: “Ё, Анас, икки ракатлик қушлик намози қилишни унутма. Чунки у Аввобинлар (Аллоҳга йўналганлар)нинг намозидир. Кечакундуз кўп намоз қил. Шунда сенга малаклар дуо этарлар. Ё, Анас, намозна турганингда, ўзингни Аллоҳга таслим эт, рукуга борганингда бармоқларингнинг ораларини очиб, ҳовучларингни тиззаларинг устига қўй. Қўлларингни вужудингдан очиқ тут. Бошингни кўтарганда, вужудингнинг бутун органлари ўз ерларига келгунча тиклан.

Саждага борганингда юзингни ерга яхшилаб теккиз. Қарғанинг дон чўқилаши каби, тез эгилиб, тез турмагин. Тулки каби қўлларингни ёйма. Бошингни саждадан кўтарганда, худди кучук каби, яна ерга шалпайиб ётма. Кетингни оёқларинг орасига қўй, оёқларингнинг ташқи тарафини ерга ёпиштир. Руку ва саждаси кемтик бўлган намозга Аллоҳ нигоҳ солмас.

Агар қўлингдан келса, кеча–кундуз доим таҳоратли бўл. Чунки таҳоратли ҳолда ўлсанг, калимаи–шаҳодат келтиришни унутмайсан.

Ё, Анас, уйингга кирганингда, уйдагиларга салом бер, ки ҳам сен учун, ҳам уйинг учун баракат ортсин. Бир иш учун ташқарига чиқсанг, кўрганинг ҳар қабиладошга (мусулмонга) мутлақо салом бер. Шундай қилсанг ҳам кўксингда иймон лаззатини ҳис этасан, ҳам уйдан чиқиб, бир гуноҳга кирган бўлсанг, авф этилган ҳолда уйга қайтасан.

Ё, Анас, на оқшом, на–да эрталаб, қалбингда ҳар қандай мусулмонга зарра қадар кин ва гина бўлмасин. Ким менинг суннатимга амал қилса, мени севган бўлади ва Жаннатда мен билан бирга бўлади.

Ё, Анас, бу айтганларимни қилсанг ва сўзларимни тутсанг, энг севганинг нарса ўлим бўлур. Чунки у сенинг ҳузурингга васила бўлади”.

Кўрганингиз каби, Пайғамбаримиз алайҳиссалом қалбдан кин ва гинани чиқариб ташлашни суннатлардан бири ҳисоблаган. Демак, буни қилиш фазилатли амаллардандир.

Отамдан эшитганимга кўра, Анас бин Молик (Аллоҳ ундан рози бўлсин) шу ҳикояни айтиб берган экан: “Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан ўтирар эканмиз, У “бир оз сўнгра бу ерга бир жаннатлик киражак, унинг чориғи елкасига осиғлиқ бўлади” деди.

Ҳақиқатан ҳам, Пайғамбаримиз таърифига уйғун бўлган бир одам кириб, жамоат ичига ўтирди.

Эртаси куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом айни гапни айтди ва айни киши яна айни қиёфатда ичкарига кириб, ўтирди.

Учинчи куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом айни сўзларни айтиб улгурмасданоқ, ўша одам кириб келди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мажлисдан чиқиб кетгандан сўнг, Амр Ибн Аснинг ўғли Абдуллоҳ (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ўша одамнинг ёнига бориб “отам билан орамизда бир тортишма бўлди. Шу боис, уч кеча уйга кетмасликка ямин этдим. Агар, уйғун кўрсанг, яминим бузилмаслиги учун сеникида уч кун меҳмон бўлишни истардим” деди.

Ўша одам “майли” деди.

Абдуллоҳнинг айтишича, у одамнинг ёнида кечирган уч куннинг илк кечасида у нафила намозини қилмаган. Фақат уйқудан аввал Аллоҳнинг исмини зикр этган ва такбир келтирган. Бомдод намозини гўзал таҳорат олиб, қусурсиз шаклда адо этган. Фақат кундуз рўза тутмаган.

Абдуллоҳ сўзларида шундай давом этди: Уч кеча бўйича ундан кўзларимни айирмадим. Илк кечагидан кўпроқ ибодат қилмади. Фақат оғзидан бирорта ҳам ёмон сўз чиқмади. Мен уч кун тўлганда, ўзимда унинг амалини кичик кўриш майлини сезиб, унга шундай дедим: Аслида, отам билан хафалашганимиз йўқ эди, фақат Пайғамбаримиз алайҳиссалом уч марта “бир оз сўнгра орамизга жаннатилик киражак” деганда уч марта ҳам сен кирган эдинг. Бу сабабли, ёнингда қолиб, ишлаганинг амални кўриб, сендан ўрнак олишни истагандим. Аммо кўп амал ишлаганингни кўрмадим. Ажабо, сени Пайғамбаримизнинг айтгани мартабага юксалтирган нарса надир?

Одам менга “сен кўрганингдан бошқа ишлаганим амал йўқ” деди. Мен унинг ёнидан чиқиб кетаётганимда, одам мени чақирди ва шундай деди:

–Сен кўрган амалларимдан ташқари бошқа амалим йўқ, аммо менда ҳеч бир мусулмонга қарши ёмонлик йўқдир. Ҳеч кимга Аллоҳнинг берган неъмати учун ҳасад қилмадим.

Буни эшитиб, унга:

–Мана шу сени Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўйлаган мартабага юксалтиргандир ва бу менинг қўлимдан келмайдиган бир нарсадир – дедим.

Аҳли ҳикматдан бир зотга кўра, ҳасадгўй одам шу беш жиҳатдан Аллоҳга қарши келади:

1.Бошқаларининг қўлидаги ҳар неъмат қаршисида нафрат қилади.

2.Аллоҳнинг неъмат тақсимига жаҳли чиқиб, “нега неъматингни бундай тақсим қиласан?” дейди.

3.Аллоҳнинг бировга эҳсонини қизғонади.

4.Аллоҳнинг дўстини камситмоқ истайди. Яъни неъмат берилганнинг қўлидан неъмат олиниб, ўзининг юзтубан йиқилишини истайди.

5.Аллоҳнинг душмани шайтонни қўллайди.

Ҳасадгўй киши жамиятда фақат шармандалик ва зиллат ичида бўлади. Малаклар унга доим лаънат ўқийди. Қиёмат куни ҳам назиби разолат ва жазодир.

(давоми бор)
Муҳаммад Солиҳ таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар