Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Қоч, Нодир Тўрақулов келяпти!”

“Қоч, Нодир Тўрақулов келяпти!”
12 Ekim 2017 - 15:58 'да юкланди ва 1737 марта ўқилди.

“ҚОЧ НОДИР ТЎРАҚУЛОВ КЕЛЯПТИ!”

“Дунё ўзбеклари” 2015 йилдан бошлаб Нодир Тўрақуловнинг жиноятларини фош этувчи сурхандарёлик тадбиркорларнинг шикоятларини муттасил эълон қилиб бормоқда. Инсон ҳуқуқлари “Эъзгулик” жамияти ҳам ўз сайтида “Қоч, Нодир Тўрақулов келяпти., “ сарлавҳали пресс – релиз тарқатган эди. Ўтган давр мобайнида, у ишдан олиниб, бир йилча дам олгач, мансаби оиширилиб Республика МХХ Тергов бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Қуйида, “Дунё ўзбеклари” чоп этган хабарларга ёзилган шарҳлар ва таҳририятга юборилган айрим маълумотлар билан танишасиз:

Нодир Тўрақулов асли анжонлик, Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг Дилфуза исмли қизининг куёви. Б.Парпиевнинг яна бир қизининг эри бўлган Иноятовнинг ўғлига божа., айни пайтда Самарқанд вилоят ҳокими бўлган Туроб Жўраевнинг қудаси. У “Сурхон озиқ-овқат таъминот” ОАЖ соҳиби Эркин Омоновчи Норқобилов билан қуда анда бўлгач, асосан бошқаларнинг мол – мулкини тортиб олиб, қудасининг омборини тўлдириш билан шуғулланди. Оқибатда, 2012 – 2015 йиллар мобайнида Эркин Омонович ҳар бири 3, 4 миллиард сўм турадиган 12 та “Метан” ва 12 та “Пропан” заправкалар қурди. Бошқа вилоятларни қўшиб ҳисобланганда Нодирнинг қудаси Эркин Омонович номида 30 га яқин газзаправкалари, 100 млрд сўмлик фермер хўжалиги ва 100 млрд сўмга барпо этилган от, туя ва бошқа ноёб жониворлардан иборат қўриқхонаси бор.;

Сурхондарё вилоят «Холодильник» ташкилоти Эркин Омоновичга қарашли бўлиб, аҳоли жон бошига арзон нархда сотилиши лозим бўлган ун, ёғ, шакар маҳсулотлари маҳалла дўконлари орқали эмас, туман марказий бозорлари ва шахсий дўконларда давлат нархидан икки карра қиммат чайқов нархида сотилмоқда. Агар, ун, ёғ, шакарнинг давлат ва чайқов нархи ўртасидаги тафовут Эркин Омонович ва Нодирнинг мўмай даромад манбаларидан бири қашшоқ фуқоролар ризқи ҳисобига бойлик орттиришдан иборат.;

Эркин Норқобиловга супермаркет ёки метан, пропан қуйиш шахобчалари қуриш учун халал берган ер эгасини Н.Тўрақулов дарҳол қамайди ёки ўша ер тегишли ташкилот раҳбарларига жиноий иш қўзғатади. Бунинг яққол мисоли: -Э.Норқобиловнинг Денов шаҳридаги «Юбилейный» супермаркетидан ташқари, Термиз шаҳрида ҳам «Юбилейный» номли супермаркети бўлиб, аслида у республикада таниқли фермер Қурбон Амирқуловдан қудаси Нодир ёрдамида ғайри – қонуний йўл билан тортиб олинган ерга қурилган!

Бугунги кунгача Эркин Норқобиловнинг Нодир тортиб олиб берган ерларга қурилган: – Ангор, Жарқўргон, Термиз, Қизириқ, Шўрчи, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Дернов туманларида 12 та “Метан”, яна уларнинг ёнига қурилган шунча “Пропангаз” заправкалари бор. Бу заправкалар Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Автогаз билан тузилган шартномавий фонд орқали таъминланиши шарт бўлсада, лекин улар аҳолига ажратилган табиий газдан доимий фойдаланганликлари оқибатида аҳоли газсиз қолмоқда..;

“Норалибек имкон барака” МЧЖраҳбари Норбой Кўчаров катта кредит олиб қурган метангаз заправкасини Нодир 2014 йилда 8 ой ёптириб қўйиб, Н.Кўчаров заправкани сув текинга сотишдан бош тортгач, Э.Норқобилов қасдма – қасдига ҳеч қандай кредитсиз Термиз шаҳрида ҳар бири 5, 6 миллиард сўмлик 2 та метан газ заправка қуриб Н.Кўчаровни хонавайрон қилди.;

Нодир Э.Норқобиловнинг жиянига «Шўрчи Дон маҳсулотлари» заводини зўрлик билан олиб бериб, 40 нафар завод ходимини жавобгарликга тортиб, «Денов ёғ заводи»ни ҳам шундай йўл билан қудасига олиб берди.;

Н.Тўрақулов қамоққа олган «Денов ароқ вино заводи» эгалари ўта оғир қийноққа солингач, вилоят прокурори Қудратхўжаев ва унинг ёрдамчиси Ахмедов Шерали орқали 4 миллиард сўм беришгач., Нодир бор – йўғи 3 та одамни озод қилиб, қолганларини озод қилиш учун улардан заводни ўз хоҳишлари Эркин Омонович номига расмийлаштиришни талаб қилган.;

Бу қуда – андалар қайси туманда заправка қуришни режа қилса ўша туман МХХБ бўлими бошлиғи алмашади. Масалан: – Ангор туманида 1 та АСГТК метангаз шахобчаси қурилиши бошлангач, дарҳол туман МХХБ бўлим бошлиғи ишдан кетди. Бойсун туманида 2 та метан газ заправка қурилиши бошлангач туман МХХБ бўлими бошлиғи дарҳол алмаштирилди. Жарқўрғон, Қумқўрғон туман МХХБ бўлими бошлиқлари ҳам метан газ заправка қурилиши жараёнида ишдан кетдилар.;

Чегара ҳарбий қўшинларига озиқ – овқат маҳсулотлари “Холодильник” ташкилоти орқали таъминланади. 2014 йилда Республика МХХ раҳбарлари келганида қудалар ваҳимага тушиб “Холодильник” ташкилоти базасида сақланаётган 50 та янги рақамсиз “Ласетти” русумли авотмашинани бошқа жойга яшириб қўйишган.;

Нодир қудаси билан МХХ генерали Ш.Ғуломовнинг наркотрафик операцияларига фаол ёрдам бериб, ҳатто Афғонистонга ҳам бемалол бориб келиб юрган. Чегара қўшинлари ерини тортиб олган бир фермернинг, унинг тортиб олинган ерларига норкотик экилгани ҳақида аризаси бўйича БМТ вакили келиб, фотосурат ва ҳужжатларни олиб қайтаётганида, у ўтирган АН – 29 самолёти Тошкентга қўниш пайтида портлаб кетганди. Шундан сўнг, чегара қўшинлари ўраб турган ҳудудларда наркотик экилиши ҳақидаги шов – шувлар ҳам тинчиб кетгач, Ш.Ғуломов тавсияси билан Нодирга Шуҳрат ордени берилди.;

Нодир 2015 йилда “Мустақиллик” савдо дўконидаги 860.000 000 (саккиз юз олтмиш миллион) сўмлик товарларни далолатнома тузмасдан: – бу маҳсулотлар мусодора қилинди.,деб қудаси Эркин Норқобиловга топширган. Бу босқинчиликдан норози бўлган 20 нафар собиқ коллеж битирувчилари бўлган ёш савдо ходимларини Нодирнинг топшириғи билан УҚумқўрғон туман ИИБ ҳибсхонасида икки кун қамаб “тарбия” берганлар! Улардан 16 нафари ЖИБ Қумқўрғон судининг 2015 йил 06 май кунги қарори билан: – 2015 йил 17 апрель куни жамоат тартибини сақлаётган ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатган деган айблов билан МЖтКнинг 183, 195-моддалари билан жавобгарликга тортилган. Ушбу қўғирчоқ суд мажлисида на адвакат, на прокурор иштирок этмаган.;

Нодир Тўрақулов “Мустақиллик”дўконидаги босқинчиликдан сўнг тадбирокр Акбар Кўчаровни ҳеч қандай санкциясиз,ҳибсга олиб газ заправкангни Эркин Норқобиловга сотасан деб 4 кун қийноққа солиб: – бизда Автогаздан 2 миллиард 650 миллион сўм қарздорлиги тўғрисида маълумот бор., деб вилоят прокурори ёрдамчиси Шерали Аҳмедов орқали 1 млрд 920 000 000 сўмни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб, А.Кўчаровнинг қариндошларига яна 3 млрд 600. 000 000 сўм олиб келмасаларинг чиқармайман., деган янги талаб қўйган ва уни бирибир қаматиб юборган;

Бу қуда-андалар фитнаси туфайли нафақат тадбирокорлар, хатто туман ва шаҳар хокимлари ҳам қамалиб ҳам кетмоқда. Масалан, Эркин Омонович собиқ вилоят ҳокими Нормўмин Чориевнинг фермер укасига тегишли ерга метан заправка қурмоқчи бўлганида: – фермер хўжалиги ерига заправка қурилмайди.,деган. Н.Чориевни Нодир кўп ўтмай жавобгарликга тортиб, ишдан бўшатди. Олдин вилоят прокурори, сўнг Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Эшдавлат Жўраев вилоятга ҳоким бўлгач, Нодирнинг бир дўқи билан қочиб қолди.;

Термиз шаҳрида “Фаравон” деган дўкон бўларди, Нодир биринчи бўлиб ана шу дўкон эгасини синдиргач, 3.5 миллиард сўмлик товарини тортиб олиб Эркин Норқобиловнинг базасига олиб бориб сотдилар. Нодирнинг кличкаси “Нодирхудо” чунки ҳамма ундан вабодек қўрқади. Уни “Дамас”чилардан тортиб ҳатто оддий одамларгачагача ҳамма “ака дело” дейди. У ҳар қандай одамнинг мошинасини тортиб олиши, сўнг бир неча ой қамаб қўйиб тавбасига таянтириб сўнг хоҳласа жавобгар қилиши, хоҳласа қўйвориши мумкин.;

Майрам Умирова деган аёлнинг “Мир электроника” дўконидан тортиб олинган саккиз КАМАЗ товарлар – Эркин Норқобиловнинг “Юбилей” деган дўконида сотилди, Фарҳод деган тадбиркорнинг автовокзалдаги “Запчасти” дўконидаги тўрт млрд сўмлик молини тортиб олиб иштонсиз колдирдилар.;

Ҳайтали деган тадбиркорнинг бўйнига 2.5 миллиард сўм жарима қўйишиб, Учқизилдаги фермасидан қорамол, қўй ҳатто товуқларигача олиб кетишди.;

“Сурхон озиқ – овқат таъминоти” ОАЖ эгаси Эркин Норқобилов Термиз туман, Янгиариқ жамоа хўжалигидаги камбағал оиладан чиққан, асли таги туркман қўнғиротларидан. 90 – йилларда вексель, обналь орқали пули кўпайгач, катта миқдорда наркотик савдосидан бойиб кетган. Термиз – “Холодильник” ташкилотини қўлга олгач мультимиллионер бўлди. Шакар, ун, ёғ, гуруч махсулотларини “подставной” фирмаларга арзон нархда чиқим килади, у фирмалар эса 20, 30 фоиз устама нархда нақдига сотиб, кейин накд пулни перечисленияга сотади. Банкадаги пулни 20, 25 фоиз камига “нақд – обналь” қилиб бериб, “двойной” фойда килади.;

Эркиннинг Эргаш “обналь” деган югурдаги ҳар доим банкда 20 та фирманинг печатин билан ўтиради. Эркиннинг Фахридин деган мулло укаси ҳам Тошкентда “обналь” билан шуғулланади. Мультимиллионер Эркин Омонович 200 000 АҚШ долларлик “PORSCHE” маркали янги хориж мошинасида юриб уларни бошқаради;

Қонунни менсинмаслик шу даражага етганки, Нодир маҳаллий тадбиркорлар қолиб, хориж фирмаларини ҳам талашга ўтган. Бунинг яққол мисоли, “Ҳимоя” сайтида эълон қилиниб, сўнг негадир олиб ташланган хабарга кўра: – 12.07.2014 йилда “Айритом” божхонаси ходимлари Ҳайратон кўпригидан ўтиб Афғонистондан қайтиб келаётган «Eurasia Logistics Service»Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси юк машинасини текшириш баҳонасида ҳайдовчининг ҳужжатлари орасига наркотик модда ташлаб қўлга олишгач, мазкур 01 503 HBA давлат рақамли «MAN» маркали юк машина жиноят қуроли деб топилиб, Нодир Тўрақулов шахсан ўзи ташкил қилган “Сурхондарё ким ошди савдо”ташкилоти раҳбари Н.Каримовга юборган 12.08.2014 йилдаги №3561-сонли топшириқ хати асосида 01 1624 АА давлат рақамли прицепи билан бирга ҳали иш судда кўрилмасидан туриб, мулкнинг қонуний эгаси иштирокисиз, яширинча арзон баҳода сотилган?! Ҳолбуки, мазкур жиноят иш бўйича суд ҳукми аукцион савдосидан икки ойдан сўнг 2014 йил 16 октябрда чиққан. Қизиғи шундаки, шахсан Ўзбекистон давлати Президенти И.А.Каримовнинг 12.03.2009 йилдаги № ПП-1072- сонли фармойиши асосида ташкил этилган «Eurasia Logistics Service» Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси мулкини Нодир ноқонуний аукцион орқали қудасига совға қилган;

Германия давлатининг «Интернационале Шпедицион Вили Бетц ГмбХ+Ко.КГ» компаниясининг “Мерседес-Бенц-Актрос” русумли 17 та юк автотранспорт воситалари ва 65 878 АҚШ доллари ҳамда 6 591 000 ўзбек сўмини назорат постида қонунсиз турипти., деган важ билан Нодир Тўрақулов тортиб олган. ЖИБ Термиз шаҳар судининг 17.03.2012 йилдаги ажрими ўрганилганда, далилий аъшё сифатида олинган 65 878 АҚШ доллари ҳамда 6 591 000 ўзбек сўми бўйича жиноят ишида ҳеч қандай ҳужжат йўқлиги, яъни уларни терговчи ноқонуний олиб, сўнг ўзлаштириб юборгани аниқланиб, бу маълумот Бош прокурорга юборилсада ҳануз чора кўргани йўқ?! 17 та Мерседес-Бенц-Актрос” русумли юк автотранспортдан бири ноқонуний аукцион орқали Нодирнинг Андижон шаҳрида яшайдиган пенсионер отаси номига расмийлаштирилган.;

Булар Нодир Туракулов бошчилигидаги Сурхондарёни эгалари Нодирни югурдаги Орифбой (Малика ресторани, Орифа согломлаштириш маркази, Мустанг заправка, спиртной магазинлар ва…) Бахром автосалони ( Истиклол туйхона, гостница, пилла завод, лимонариядаги метан заправка, автосалон Денов, Термиз ва..) Толиббой ( Бойсун шағал заводи, Шеробод метан, Артел) Эркин Норкобилов (Термиз холодильник, Рем.завод, Термиз пекарный, Юбилейний супермаркетлар, 12 та метан, 12 та пропан, 2000 гектар фермерлик ер, чорва ферма, Карши холодильник, Тошкент шаҳри Чукурсойдаги озик- овкат базаси, Термиздаги Қалдиргоч магазини, ва саноги йук дуконлар) Сурхондарёни 5 киши булиб олган. Уларнинг бор бойлиги одамларни хонавайрон килиб тортиб олинган мулклардан иборат;

Н Турақуловни кимдир билмасдан автомобилда қувиб ўтса, то Чики – чики баба” деган қўшиқни ёдлаб, куйлаб бергунича МХХБ изоляторида ўтиради. ГАИ ходимига ҳам иш қолмади, қизилдан ўтсаям Нодирнининг “қулоқ” таксисти олдин 070 Матизда юрарди, энди 707 Нексияга айланган, ҳеч каерда ишламасаям хамма танийди, аэропортга президент кортежи кирмайдиган жойларгаям мошинаси мана мен деб кириб боради. Одамларни таҳкирлаш, мулкини тортиб олиш, давлат сиёсатига нисбатан одамларда нафрат уйготиш буларга чўт эмас. Сурхонда: – бешикдаги бола йиғидан тинчимаса, ана Нодир келяпти деса жим бўлиб колади., дейишади.;

Нодир жуда кўп сурхон қизларининг бошига етган. У сартарошхонага келган асли Ангор туманида яшовчи 16 яшар жуда гўзал қизни ёқтириб қолади ва ҳийла билан ўғирлаб кетган ўша қиз 9 йилдан буён дом – дараксиз. Қизнинг қариндошлари ҳар тўпалон қилганда Нодирнинг шотирлари дўқ – пўписа, пул билан тинчитиб келмоқда.

Камол ака деган “Нестле” компанияси дилерини ҳам шулар хонавайрон килишиб, у 20 та кредитга олиб келган “МАН” русумли катта техникалари, ташкилоти, “Нестле” диллерлиги ҳам ҳозир Э. Норкобиловга ўтган.;

2000- йилларда Сурхондарё вилоят МХХБ бўлими Тергов бўлими бошлиғи бўлган Н.Туракулов 15 йил сурхон халқини талаб, “Нодирхудо” деган лақаб орттирди. Республика Солиқ қўмитаси расиси Ботир Парпиувнинг куёви, Р.Иноятовнинг ўғли билан божа бўлган “Нодирхудо” вилоят хокими Тураб Жураевнинг кизини жиянига, Эркин Норкобиловнинг кизини укасига олиб бергач катта “Олигарх”лар сафига қўшилди.;

Ҳаёт Шарифхўжаев Бош вазир бўларкан., деган гап тарқалган пайтлари, Ҳаётнинг укаси Нодир Жавдат Шарихўжаевни Сурхондарёга алдаб чақириб., сохта тадбир чоғида олдиндан темир гаражга улаб қўйилган электр токи ёрдамида фалаж қилиб қўлга олганидан сўнг унинг Бош вазир Мирзиёевнинг олдида ҳам обрўси ошиб кетганди.;

Айни пайтда, Н.Тўрақулов муқаддам Ҳаёт ва Жовдат Шарифхўжаевлар асос солган тергов амалиётини такомиллаштирган ҳолда МХХ ТБ бўлими бошлиғи лавозимига ўтган. У наркотик ишлари бўйича ҳамкори, собиқ МХХ раиси ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ва уни орден билан тақдирлаган И.Каримовнинг қизи Г.Каримова терговларини мувафақиятли якунлаб, инсульт бўлиб қолган бош чекист оиласига истаган вақтда кириб – чиқадиган энг ишончли ходим. Аслида, унинг ўзи ҳам манфаатдор бўлгани учун Г.Каримова ва Ш.Ғуломовнинг кўргазмаларидаги Иноятов гуруҳига тегишли маълумотларни чиқариб ташлаган.;

Ҳозир қудаси, тўғрироғи жиноий шериги Т.Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими ёрдамида у ердага қулоқлари орқали “катта” ишларни амалга оширишга киришган.

Унинг иш услуби ҳар қандай ишдан катта даромад қилишга асосланган. Шу метод асосида, Б.Абдуллаев иши бўйича ҳеч бир алоқаси йўқ бой тадбиркорни қамоққа олишдан мақсад, келгусида унинг ресторанлари, бутун мол – мулкини ториб олишдан иборат. Ҳозир, у Республикадаги барча раҳбарларга таҳдид солувчи “досье”лар билан қуролланган, ҳатто ўликни гапиртирадиган энг қудратли ва тажрибали “ноёб” терговчи ҳисобланади.

Манба: dunyouzbeklari

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар