Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўттиз бешинчи мўжиза

Ўттиз бешинчи мўжиза
13 Ekim 2017 - 7:00 'да юкланди ва 556 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 211
(давоми)

ЎТТИЗ БЕШИНЧИ МЎЖИЗА

Жобир ибн Абдуллоҳ шундоғ ривоят қилур:

«Бир куни Расулуллоҳга ҳадя қилмоқчи бўлиб, бир қўйим бор эди, уни сўйиб пиширдим, катта чорага солиб, Пайғамбаримиз олдиларига келтириб қўйдим.

Анда ул зот:

— Мундан еган кишилар суягини синдирмасдан есинлар, — дедилар.

Бу тамом ейилгандан сўнгра суякларини тўплаб устига муборак қўлларини қўйиб, оғизлари қимирлаши билан унга жон кириб, бир қўй сакраб турди. Бу улуғ қудратни кўриб, барча саҳобалар такбир айтдилар».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар