Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хуллас, мутассадилар бу қарорни яна бир-бор кўриб чиқиши керак…

Хуллас, мутассадилар бу қарорни яна бир-бор кўриб чиқиши керак…
13 Ekim 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1097 марта ўқилди.

Ҳайвонларга паспорт берилишига муносабатимни билдириб қўймоқчиман.

Ушбу қарорни кўр-кўрона, оқибатини ўйламасдан босилган қадам деб биламан.

Эртага паспорт олган ҳайвонларни ичида битта-иккита ҳаққини таниган, русчасига айтганда “образоватся” қилиб қолганлари: “бизга права ҳам берасан”, демаслигига ким кафолат беради?

Хоп, майли, бу муаммони ҳал қилиш қийин эмасдир, энг қайсарларини сўйиб юборамиз, сал мундайроқларини қамаб қўямиз, янаям ашаддий бўлмаган ношукрларини “қора рўйхат”га киргазиб, қўрадан чиқа олмайдиган қилиб қўямиз ҳам дейлик, ҳашагини бериб қўйсангиз қоганлари жиммм юради (тажрибада синалган), лекин ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар ҳам бор.

Тассаввур қилинг, бир гала қўйларни, яъни подани (пода энг камида 1000 та қўй дегани) эрта баҳорда тоққа олиб чиқиб кетяпсиз, Наманган постда тинчлигимиз посбонлари тўхтатиб, битта-битта паспортини кўрадими?

Бунга қанча вақт кетади?

Дунёда энг гап тушунтириб бўлмайдиган халқ бу ҳарбийлар ва полиция ходимлари… ўн минг марта гапиринг, минг ноҳақ бўлса ҳам ўзиникини мақуллаб, “нимага?”, деган саволни бериб тураверади.

Ҳарбийлар ҳайвонларни паспортини текширяпти;

“Ҳўш, нимага бу қўйларни ҳаммаси бир хил?

Нимага ҳаммаси бир хил гапиради?

Мани алдалмайсизлар, бу паспортлар қалбаки, текширтириб кўрамиз…”

Ҳа энди, бу қўй дегани бир-бирига ўхшайди-да, ҳов ўша бошида саллага ўхшаган оқ жуни бори қандай гапирса, қолганлари ҳам шундай гапиради. Жим турса жим туради, ҳа бу ҳайвон бўлса, жуда қизиқчи экансиз-у, деганингиз билан гап уқтира олмайсиз.

“Мана бу қорачадан келгани шубҳали кўриняпти. Мен қидирувдагилар рўйҳатини кўриб чиқайчи…”, уёқда минглаб қўйлар навбатда турибди. Ҳеч кимга қизиқ эмас. Ҳа, нима, қўй бўлгандан кейин туради-да.

Ҳуллас, саволларни кети узилмайди.

“Войдод нима қил дейсан барака топгир? Булар ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари, гапирсаям гапирмасаям балога қоладиган, войдод.”

Энди тасаввур қилинг, ҳайвончилик, бирортасини паспорти эсидан чиқиб қолган бўлса, ана унда томошани кўраверасиз.

Ичкари хонага олиб кир, туёғини изини ол, яшаб турган маҳалласини оқсоқолини топиб, телда гаплаштир.

Битта яримтаси постга боргинча ариқ бўйидаги ёввойи нашадан еб қўйган бўлсачи? Тамом-да!

“Маст бўлиб қолибди”, деб туёғига кишан сол, дўхтирдан ўтказ, подадан кейин туриб қолсангиз, ёзгача навбатда турасиз-у, каллани ишлатса бўлмайдими?

Хуллас, мутассадилар бу қарорни яна бир-бор кўриб чиқиши керак. (с)

Саййид Ислом

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар