Умид

Умид
44 views
16 October 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

 

УМИД

Қайтасан уйингга.
Ётасан.
Тунда
Дафъатан уйғотиб юборди умид…
Кейин бошқа сезги келади,
Кейин лойқаланади ақл.
Ҳар хил тарозилар лопиллайди кейин.

Хуллас, ёмон
Ярим тунда уйғотиб юборса умид.
1977

(59)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (44-саҳифа.)

(давоми бор)