Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Унутма, ҳар бир қўл телефонида мусулмон Ўзбек бор!”

“Унутма, ҳар бир қўл телефонида мусулмон Ўзбек бор!”
26 Ekim 2017 - 17:51 'да юкланди ва 737 марта ўқилди.

Би-би-си тайёрлаган “Дунё Тарихи” туркум лавҳаларида бугунги Ўзбекларнинг аждодлари алоҳида ҳурмат билан тилга олинган.

Улар ҳали минг йил олдин замин “белбоғи”ни аниқ ўлчаган, риёзиётни ривожлантирган, юлдузларни ўрганган инсонлар сифатида тасвирланади.

Хусусан, ал-Хоразмий яратган алгоритмлар туфайли замонавий компьютер ё қўл телефонлари каби замонавий жиҳозлар кашф этилгани таъкидланган.

Муаллиф ва бошловчи – Британиядаги энг донгдор журналисталаридан бири – Эндрью Марр.

У Ғарбда исми Алгоритм, деб бузиб талаффуз қилинадиган олим ал-Хоразмий бўлмаса, қўл телефонлари кашф этилмас эди, деб тан олади.

“Ҳар гал қўлингга мобил телефонингни олганда, унутма!” – хитоб қилади атоқли журналист. “Ҳар бир қўл телефони ичида мусулмон Ўзбек бор”.

Унинг исми эса – Муҳаммад ибн Муса ал-Хоразмий.

Манба: BBC Uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар