Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президент Назарбоев лотин алифбосига ўтиш ҳақида қарорни имзолади

Президент Назарбоев лотин алифбосига ўтиш ҳақида қарорни имзолади
27 Ekim 2017 - 11:55 'да юкланди ва 373 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев кирил алифбосидан лотин алифбосига босқичма-босқич ўтишга доир қарорни имзолаган.

Қарорга кўра, Қозоқ тилининг янги лотинча имлоси тасдиқланган.

Президентнинг расмий веб-саҳифасида чоп этилган қарор матнида 2025 йилга келиб лотин имлосига ўтиш жараёни якунланаши айтилади.

Жараённи назорат этиш учун миллий комиссия тузилади.

Ҳужжатга Қозоқ тилининг янги лотин алифбоси ҳам илова қилинган.

Ундаги ҳарфларнинг сони 32 та.

Марказий Осиёда Қирғизистон ва Тожикистон кирилл алифбосидан фойдаланади. Ўзбекистонда лотинчага ўтиш жараёни 24 йилдан бери тўлиқ амалга ошмаган. Туркманистон ва Озарбойжон давлатлари тўлиқ лотин алифбосига ўтишган.

Бугунги кунда Лотиндаги Қозоқ алифбосидан Туркия ва бошқа Ғарб давлатларида яшайдиган Қозоқ диаспораси вакиллари фойдаланадилар.

Бироқ бу алифбо ҳеч қандай мақомга эга эмас.

Шунингдек, ватанини тарк этган Қозоқ муҳожирлари Қозоқ Араб алифбосини ҳам қўллайдилар.

Қозоғистонда 1929 йилдан 1940 йилгача фойдаланилган Лотин алифбоси Яналиф ёки янги Турк алифбоси деб кўрилган.

Яналиф СССРда ташкил қилинган янги алифбо бўйича махсус қўмита томонидан тузиб чиқилган.

Қозоғистонда Лотин алифбосига ўтиш масаласи 2007 йилдан буён муҳокама этилади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар