Мендан узр сўрар ёзганим

Мендан узр сўрар ёзганим
100 views
02 November 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

МЕНДАН УЗР СЎРАР ЁЗГАНИМ

Гадога тиз буккандай Доро,
Мендан узр сўрар ёзганим.
Уни ичимдаги фуқаро
Тонгда олиб кетар осгани…
Бирпасдан сўнг сачрайди кўкка
Ҳали ҳеч ким кўрмаган бўёқ –
Мен кечмаган, фуқаро тўккан
Бир қошиқ қон, бир қошиқ сиёҳ.
Бунда эса қалтирар ақлим,
Хатоларни шошилинч артиб.
Ташқарида тонг ва ёт иқлим
Ва бегона кунлар тартиби.
1977

 

(76)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (53-саҳифа.)

(давоми бор)