Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича хабар

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича хабар
03 Kasım 2017 - 15:38 'да юкланди ва 1161 марта ўқилди.

Шу йилнинг октябр ойи бошида адвокат Муножат Парпиева тергов остида бўлган журналист Бобомурод Абдуллаевни ҳимояси учун ордер тақдим қилароқ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) тергов бўлинмаси катта терговчиси подполковник Нодир Тўрақуловга бир неча маротаба мурожаат қилган, аммо ҳеч қандай жавоб олмаган, ва фақатгина яна бир навбатдаги мурожаатдан сўнг адвокат билан учрашиш учун гуруҳ терговчиси Веселов Александр Александрович чиқган ва 31 октябрда терговда қатнашиш учун рухсат беришга сўз берган, ва бу куни ҳам адвокатга тергов жараёнида қатнашишга ва ҳимоясидаги мижози билан учрашишга рухсат беришмаган.

Натижада адвокат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига Ўзбекистон республикаси МХХ терговчиларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. 2 ноябр куни адвокатни Бош прокурор ўринбосари Алишер Мирасилов қабул қилган ва унинг аризасини кўриб чиқишга, ҳамда 10-15 кун ичида ёзма равишда жавоб беришга ваъда берган.

2017 йилнинг 1 ноябр куни яна бир бошқа адвокат ҳам МХХ терговчиси Веселов А.А.га 159-модданинг 4-банди бўйича “Ўзбекистон республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш. Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш”да айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаевни терговда ҳимоя қилиш учун ордер тақдим қилган. МХХ терговчиси бу адвокатга ҳам 3-4 кунда терговга таклиф қилишлари ҳақида сўз берган.

Айни пайтда, айбланувчининг онаси Мадаминова Гавҳаржон хизмат ҳақи учун пулини тўлаган давлат авдокати Шарипов Ш.М.га қўнғироқ қилиб ўғли Бобомуроднинг соғлиги ҳақида сўраган, бунга жавобан давлат адвокати у билан охирги марта бир ой аввал кўришганини айтган, бу эса давлат адвокатининг тергов жараёнида расман иштирок қилганини тасдиқлайди.

Мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларининг ташаббускор гуруҳига ишончли манбанинг хабар беришича, Туркияда яшаётган, Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан танилган Бобомурод Абдуллаев билан таниш бўлган, «Эрк» мухолифат партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзоси Ислом Холбойга нисбатан Ўзбекистонда жиноий иш қўзғатилган. Ислом Холбойнинг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги уйига МХХ ходимлари боришган ва унинг синглига унга нисбатан Ўзбекистон республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини айтишган.

Ислом Холбойга нисбатан аслида қайси модда бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳозирча номаълум қолмоқда, афтидан МХХ Бобомурод иши атрофида айбланувчилар сонини кўпайтириб, бош айбланувчи сифатида Муҳаммад Солиҳни кўрсатган ҳолда кўргазмали суд маҳкамасига ҳозирланмоқда. Ваҳолангки, Муҳаммад Солиҳнинг Усмон Ҳақназаров мақолаларига ҳеч қандай даҳли йўқ. Ҳудди шу сценарий бўйича 1999 йилнинг 16 феврал кунги Тошкент портлашлари билан боғлиқ ишда ҳам шу сингари ҳеч қандай далил, исботларсиз Муҳаммад Солиҳ айбланган эди, аслида эса портлашлар Ўзбекистон махсус хизматлари тарафидан уюштирилган эди.

Шунингдек, олинган хабарда яна МХХнинг бир зобити ҳам ҳибсга олинганлиги ҳақда айтилади. МХХ зобити 162-модда билан, ҳибсда бўлган тадбиркорлар Равшанбек Салаев ва Шавкатжон Оллоёровлар орқали маълумот бериб, “Давлат сирларини ошкор этиш”да айбланган ва МХХ тергов изоляторида сақланмоқда. Жиноят ишининг тўртинчи иштирокчиси 27 ёшли Акром Маликов, Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Интернетда ҳукумат тузилмаларини танқид қилувчи мақолалар эълон қилиб келган, у 1 йил аввал ҳибсга олинган.

Шу тариқа, барча ҳибсга олинганлар «Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш»да айбланмоқда, бунинг учун ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш кўзда тутилган.

Мустақил журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олиниши ва айбланиши БМТ, ЕХҲТ, ЕИ, Хьюман Райтс Вотч, Амнестий Интернейшнл, Чегара билмас муҳбирлар, Пен клуб, “Озодлик” радиоси/Озод Европа, Би-Би-Си ахборот агентлиги каби халқаро ташкилотлар ва бошқа чет эл оммавий ахборот воситалари учун катта иш бўлди ва бу ташкилотлар Ўзбекистон президентига журналист Бобомурод Абдуллаевни дарҳол озод қилиш талаблари билан мурожаат қилишди ва журналистни унинг профессионал фаолияти учун конституциявий тузумни ағдаришда айблаш мумкин эмаслигини таъкидлашди.

Шундай қилиб, МХХ тергов изоляторида бу иш бўйича тергов 3 ой давом этишини, ва 1 йилгача чўзилиши ҳам мумкинлиги айтилган…

03.11.2017 г
Сурат Икромов
Мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларининг ташаббускор гуруҳи раиси

E–mail: surat.i@rambler.ru,   suratikramov@gmail.com

Русчадан ЎХҲ редакцияси таржимаси
Русча мақола линки – http://uzxalqharakati.com/ru/archives/19852

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар